Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов томонидан 2021 йил 19 июль куни Марғилон шаҳридаги “Милтиқсоз” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, Марғилон шаҳар Пробация бўлимининг жазо ўтаётган 10 нафар маҳкумларига нисбатан киритган тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бошланди.
Жараёнга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х. Тўрахўжаев раҳбарлик қилмоқда.
Айни пайтда Марғилон, Фарғона, Қувасой шаҳарлари ҳамда Тошлоқ ва Фарғона туманлари аҳолиси Марғилон шаҳрида қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилмоқда.
Эртага оммавий қабул Ёзёвон ва Боғдод туманларида давом эттирилиб, унда Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Боғдод, Риштон, Бувайда, Учкўприк ва Сўх туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганилади.
Унда иштирокчиларга Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходимлари томонидан суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқининг амалга оширилиши, шунингдек, судлар томонидан мазкур масалага оид қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги куни “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, семинар-тренинг давомида малакали тренерлар суд органларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари, ахборот тарқатишда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, жавобгарлик масалалари ҳамда суд ишларига доир материалларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот беришди.
Ўқув машғулоти сўнгида Фарғона вилояти судлари раислари билан журналист ва блогерлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилиб, томонлар ўзаро фикр алмашдилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Фарғона вилоят суди