Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 2022 йилнинг 9 ойида 8.532 (6.953) нафар шахсга нисбатан 7.321 (5.832) та жиноят иши тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 1.579 нафарга ёки 22,7 фоизга кўпайган, жиноят ишлари ҳам мутаносиб равишда 1.489 тага ёки 25,5 фоизга ортган.
Тамомланган ишлардан 5.882 (4.581) нафар шахсга нисбатан
4.784 (3.561) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 1.223 тага ёки 34,3 фоизга кўпайган.
Ҳисобот даврида 2.631 (2.349) нафар шахсга нисбатан 2.520 (2.248) та иш тугатилган. Шундан 2.589 (2.306) нафар шахсга нисбатан 2.493 (2.215) та жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Қайд этилган даврда 2.855 (2.462) та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 38,9 (42,2) фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан сайёр суд мажлисида ишларни кўриш салмоғи 3,3 фоизга камайган.
Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ўтган йилда 5 нафар шахс оқланган бўлса, жорий йилнинг таҳлил қилинаётган даврида 21 нафар шахс апелляция инстанциясида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилиниб, уларга нисбатан юритилган жиноят ишлари тугатилган.
Шунингдек, ушбу даврда 1.126 нафар шахсга нисбатан айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.
Таҳлил даврида судланганларнинг:
– 558 (392) нафарига жарима;
– 94 (27) нафарига мажбурий жамоат ишлари;
– 1.753 (1.379) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;
– 1.578 (1.482) нафарига озодликни чеклаш;
– 1.695 (1.122) нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиб, 64 (79) нафари шартли ҳукм қилинган.
2022 йил 9 ойида жами кўрилган ишлар бўйича жавобгарликка тортилганларнинг 4.247 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1.948 таси унча оғир бўлмаган, 2.099 таси оғир, 238 таси ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар (3.424 та) 24,0 фоизга, унча оғир бўлмаган жиноятлар (1.689 та) 15,3 фоизга, оғир жиноятлар (1.634 та) 28,5 фоизга, ўта оғир турдаги жиноятлар (204 та) 16,7 фоизга кўпайган.
Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан:
– фирибгарлик 399 тага, ўғирлик 80 тага, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 310 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 23 тага, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 65 тага, безорилик 38 тага, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 64 тага, босқинчилик 17 тага, фоҳишахона сақлаш 31 тага ошган бўлса, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш 8 тага, пора бериш 52 тага, транспорт воситасини олиб қочиш 9 тага камайган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларнинг кўрилиши бўйича:
2022 йил 9 ойида судларга жами 43.641 нафар шахсга нисбатан 35.180 та маъмурий иш келиб тушган бўлиб, 39.846 нафар шахсга нисбатан 32.363 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган.
Кўрилган ишларнинг 22.142 нафар шахсга нисбатан 19.077 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланган бўлса, 17.704 нафар шахсга нисбатан
13.286 та иш иш юритишдан тугатилган.
Иқтисодий ишларни кўрилиши бўйича:
2022 йилнинг 9 ойи давомида вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан жами 13.640 та иш кўриб чиқилган.
Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
58,5 фоизга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг
9.643 та ёки 70,6 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. 125 та иш суд буйруғи тартибида кўрилиб, жами кўрилган ишларнинг 0,9 фоизини ташкил қилади.
Кўрилган ишларнинг:
– 3.360 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид;
– 9 911 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид;
– 349 таси ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид;
– 19 таси корпоратив муносабатларга оид;
– 1 таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид ишларни ташкил қилади.
Кўрилган ишларни туркумлари мисолида таҳлил қилинганида:
– коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ 898 (755) та;
– банклардаги хисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ 9275 (1027) та;
ижара шартномаси билан боғлиқ 268 (76) та;
кредит шартномаси билан боғлиқ 592 (520) та;
2602 (3274) таси бошқа тоифадаги яъни (банкротлик, молиявий жарима қўллаш, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, контрактация ва суғурта шартномаси) билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилган.
Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 1 млрд. 765 млн. сўм ва суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган давлат божи миқдори 15 млрд. 581 млн. сўмни ташкил қилган.
Хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 919 та иш кўрилиб, ишни кўриш натижаларига кўра уларнинг фойдасига 176 млрд. сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган. Шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектлари жавобгарлигида 11 479 та иқтисодий ишлар кўрилиб, 680 млрд сўм ундирилган.
Фуқаролик ишларини кўрилиши бўйича:
Ўтган даврда 39.957 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Бу кўрсатгич 2021 йилнинг шу даврида 26.119 тани ташкил қилиб, 13.838 та ёки 52,9 фоизга кўпайган. Кўрилган ишлардан 33.948 таси (20940 та) ёки
84,9 (80,1) фоизи электрон шаклда келиб тушган.
Судларда кўрилган ишларнинг:
– 417 (314) таси меҳнат муносабатларига оид низолар;
– 8.588 (7.188) таси оила масалалар, шундан 4.535 (3.556) таси никоҳдан ажратиш ҳақида;
– 827 (553) таси уй-жой низолари;
– 26.607 (15.027) таси битимлар билан боғлиқ низолар, шундан 23.614 (14.233) таси кредит ундириш ҳақидаги;
– 322 (81) таси ер муносабатларига доир низолар;
– 1716 (1881) таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳамда;
– 1.480 (1.075) таси бошқа турдаги низоларни ташкил қилган.
Суд буйруғи билан боғлиқ аризалар 20.336 (8680) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 11.656 та ёки 134,2 фоизга кўпайган.
Ўтган йилининг шу даврига нисбатан мулк ҳуқуқига оид яъни, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздиришга оид низолар
23,1 фоизга, уйга киритиш билан боғлиқ низолар 21,3 фоизга камайган.
Кредит ундириш 9.381 тага;
– оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 1400 тага;
– меҳнат низолари 103 тага;
– никоҳдан ажратиш 979 тага ошган.
Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 87 та фуқаролик ишлари бўйича келишув битими тузилган бўлса, 3.305 та ишлар бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган.
Никоҳдан ажратиш жами кўриб тамомланган ишлардан 4.171 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, 2.615 таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 1.566 таси рад қилинган, 51 таси иш юритиш тугатилган ҳамда 303 таси кўрмасдан қолдирилган.
Шундай бўлса-да, никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 979 тага кўпайган.
Шу сабабли Фарғона вилоят суди ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ўртасида (2020 йил 15 декабрда) тасдиқланган “Меморандум” ижросини таъминлаш, вилоятда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режа асосида вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида судлар, прокуратура органи ҳамда Оила ва хотин қизлар бошқармасининг қуйи тизимлари билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Шунингдек, жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш, оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи билан Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари томонидан 2022 йил 1 февраль куни “Оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан” тадбирлар режаси тасдиқланиб, режага асосан, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида Оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла раислари ҳамда уларнинг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари иштирокида оилавий зўравонликларни ҳамда нотинч ва носоғлом оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоларга батамом барҳам бериш чораларини кучайтириш, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий томонлари ҳақида тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар:
Вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларига 2022 йилнинг 9 ойида давомида 976 та умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 29 таси қолдиқда, шундан 940 таси тегишли тартибда ўрганилиб, жавоб берилган.
Шунингдек, ушбу даврда судларга шахсий ва сайёр қабулларда жами 3069 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг
149 таси ёзма тартибда, 3320 таси оғзаки тартибда олинган бўлиб, шундан 2076 таси бевосита идораларга, 1379 таси эса сайёр қабулларга тўғри келган.
Юқоридагилардан ташқари судларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналаридан жами 3899 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси ўрганиб чиқилиб, тегишли тартибда жавоблар юборилган.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 9 ойида судларга Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш ва Бош прокуратуранинг порталлари орқали 99 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг барчаси тегишли тартибда ўрганилиб, мурожаат муаллифларига қонунда белгиланган муддатларда жавоб берилган.
Тарғиботлар ишлари юзасидан:
Вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш билан биргаликда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик низоларини келиб чиқишини олдини олиш борасида халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида турли ҳуқуқий мавзуларда учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
2022 йилнинг 9 ойида Фарғона вилоят судлари томонидан турли ҳуқуқий мавзуларда 2.121 та маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида жами 1.814 та, шу жумладан телевидениеда 486 та, матбуотда – 323 та, радиода – 180 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 825 та чиқишлар қилинган.
Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан судлар томонидан жойларга хусусий ажрим ва тақдимномалар муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.
Хусусан:
Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман шаҳар судлари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама қилиш учун 5.878 та хусусий ажрим чиқарилиб, 37 та тақдимномалар киритилган;
фуқаролик ишлари бўйича 25 та хабарномалар, 802 та хусусий ажрим чиқарилиб, 17 та тақдимномалар киритилган.
иқтисодий ишлар бўйича ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 182 та суд таъсир чоралари қўлланилган, шундан, 3 та маъмурий иш қўзғатилган, 15 та моддий жавобгарликка тортиш ва 77 та интизомий жазо чораси қўллаш ҳамда 87 та хусусий ажрим ва хабарномалар чиқарилган.