Фарғона вилоят судларининг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахборот
Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман, шаҳар судлари томонидан 2022 йил давомида жами 11.124 (9.898) нафар шахсга нисбатан 9.552 (8.373) та жиноят иши тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 1.226 нафарга ёки 12,4 фоизга кўпайган бўлса, жиноят ишлари ҳам шунга мутаносиб равишда 1.179 тага ёки 14,1 фоизга ортган.
Тамомланган ишлардан 7.601 (6.396) нафар шахсга нисбатан
6.175 (5.016) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 1.159 тага ёки 23,1 фоизга кўпайган.
Ҳисобот даврида 3.498 (3.464) нафар шахсга нисбатан 3.352 (3.320) та иш тугатилган. Шундан 3.444 (3.409) нафар шахсга нисбатан 3.314 (3.280) та жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 33 нафар шахсга нисбатан тергов органи қўйган айбловлар бекор қилиниб оқланган бўлса, 8 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 25 нафар шахс апелляция инстанциясида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари тугатилган.
Шунингдек, ушбу даврда 1.469 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.
Ушбу даврда судланганларнинг 745 (533) нафари ёки 10,0 (8,5) фоизига жарима, 111 (34) нафари ёки 1,5 (0,5) фоизига мажбурий жамоат ишлари, 2.306 (1.928) нафари ёки 31,0 (30,7) фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 2.022 (2.074) шахсга ёки 27,2 (33,1) фоизига озодликни чеклаш, 2.151 (1.603) шахсга ёки 29,1 (25,5) фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, 92 (101) нафар ёки 1,2 (1,6) фоиз шахс шартли ҳукм қилинган.
2022 йилда жами кўрилган ишлар бўйича жавобгарликка тортилганларнинг 5.587 таси ёки 50,2 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2.550 таси ёки 22,9 фоизи унча оғир бўлмаган, 2.684 таси ёки 24,1 фоизи оғир, 308 таси ёки 2,8 фоизи ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар (560 та) 11,1 фоизга; унча оғир бўлмаган жиноятлар (230 та) 9,9 фоизга; оғир жиноятлар (410 та) 18,0 фоизга, ўта оғир турдаги жиноятлар (33 та) 12 фоизга кўпайган.
Таҳлилларга кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга доир ишлар Марғилон шаҳар, Қўштепа, Олтиариқ, туман судларида;
унча оғир бўлмаган жиноятлар Учкўприк, Риштон, Фарғона, Ёзёвон, Фурқат;
оғир жиноятлар Фарғона, Қўқон шаҳар, Қува, Бешариқ, Боғдод, Тошлоқ туман;
ўта оғир жиноятлар Қувасой шаҳар, Сўх, Данғара, Бувайда туман судларида кўп кўрилган.
Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан фирибгарлик 209 тага, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 388 тага, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш 164 тага, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш 97 тага, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш 48 тага, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш 49 тага, мансаб сохтакорлиги, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш 69 тага, тақиқланган экинларни етиштириш 125 тага, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш 50 тага, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар 322 тага ошган бўлса;
Ўғирлик 250 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 22 тага, ҳақорат қилиш 62 тага, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 57 тага, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш 49 тага, талончилик 39 тага, пора бериш 61 тага камайган.
Ортган жиноят турларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганимизда:
Фарғона, Қўқон, Қувасой шаҳарларида, Сўх, Данғара, Қува, Бешариқ, Боғдод, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Ёзёвон туманларида фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, мансаб сохтакорлиги, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, тақиқланган экинларни етиштириш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноятлари ошган.
Амалга оширилган тарғиботлар:
2022 йилда Фарғона вилоят судлари томонидан турли ҳуқуқий мавзуларда 2.615 та маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида жами 2.258 та, шу жумладан телевидениеда 545 та, матбуотда – 434 та, радиода – 228 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 1.048 та чиқишлар қилинган.
Суд таъсир чоралари:
Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан судлар томонидан жойларга хусусий ажрим ва тақдимномалар муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.
Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман шаҳар судлари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама қилиш учун 5.878 та хусусий ажрим чиқарилиб, 37 та тақдимномалар киритилган.
Иқтисодий судлари томонидан жами 21 604 та ишлар кўриб чиқилди.
Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
57,1 фоизга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг
12 322 та ёки 57,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. 2022 йилнинг 12 ойида 173 та ишлар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиб, бу жами кўрилган ишларнинг 0,8 фоизини ташкил қилди.
Кўрилган ишларни туркумлар бўйича таҳлил қилинганда
730 (694) таси ёки 3,4 (7,4) фоизи маҳсулот етказиб бериш шартномаси билан боғлиқ низоларни, 360 (171) таси ёки 1,6 (1,8) фоизи ижара шартномаси билан боғлиқ низоларни, 666 (1097) таси ёки 3,0 (11,8) банкрот деб топиш билан боғлиқ низоларни, 1146 (1039) таси ёки 5,3 (11,2) фоизи коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низоларни, 456 (182) таси ёки 2,1 (1,9) фоизи молиявий жарима қўллаш билан боғлиқ низоларни, 15383 (2787) таси ёки 71,2 (30,0) фоизи банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, 2863 (3 300) таси ёки 13,2 (35,5) билан боғлиқ низоларни ташкил этади.
Иқтисодий судларда 2021 йилга нисбатан 2022 йилда 431 та банкрот деб топиш билан боғлиқ ишлар 35,3 фоизга камайган бир вақтда,
Маҳсулот етказиб бериш билан боғлиқ низолар 36 та ёки 4,9 фоизга;
Фарғона, Қувасой, Олтиариқ, Риштон туман, шаҳарларда;
Коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низолар 107 та ёки 9,3 фоизга;
Фарғона, Марғилон, Ўзбекистон, Қўштепа, туман, шаҳарларда;
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ низолар 12596 та ёки 81,8 фоизга;
Вилоятимизнинг барча туман шаҳарларида бир неча баробарга кўпайган.
Вилоят суди ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 1255 та иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 365 млрд. сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
2022 йил давомида Фарғона вилоят судларига жами бўлиб 10861 та (2021 йилнинг шу даврида 12015 та) мурожаатлар келиб тушган, шулардан 6834 (7670) таси фуқаролик, 3514 (3569) таси жиноят ва 513 (776) таси иқтисодий судларга тааллуқли.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами мурожаатларнинг сони 1154 тага ёки 9,4 фоизга камайган.
2022 йил давомида бевосита судларга 833 та (760 та) (507 таси фуқаролик ишлари бўйича, 298 таси жиноят ишлари бўйича,
28 таси иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари) умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73 та ёки 8,8 фоизга кўпайган.
Суд раҳбарияти ва судьялар томонидан 2022 йил давомида
жами 4510 нафар, шундан 1745 нафар бевосита суд биносида 2765 нафар сайёр қабул жараёнида қабул қилинган. Мурожаатларнинг 163 таси ёзма ва 4347 таси оғзаки равишда берилган.
Қабуллар жараёнида жисмоний шахслар ва юридик шахс вакилларининг 52,8 фоизи ёки 2380 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 38,5 фоизи ёки 1738 нафари жиноят ишлари бўйича, 8,7 фоизи ёки 392 нафари иқтисодий ишлари бўйича судларга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали 5389 та (5407 та) (3851 та фуқаролик ишлари бўйича, 1445 таси жиноят ишлари бўйича, 93 таси иқтисодий ишлар бўйича) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 та ёки 0,3 фоизга камайган.
Шунингдек, Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали, Бош прокуратуранинг ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси порталлари орқали 129 та (97 та) (96 таси фуқаролик ишлари бўйича, 33 таси жиноят ишлари бўйича) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шу даврига нисбатан 32 тага ёки 33 фоизга кўпайган.
Ҳисобот даврида жами келиб тушган 10861 та мурожаатдан 10692 та ёки 98,4 фоизи тўлиқ ўрганилиб, мазмунан ҳал этилган.
Мурожаатларнинг 655 таси ёки 6 фоизи қаноатлантирилган, 22 таси ёки 0,2 фоизи рад қилинган, 10015 тасига 92,2 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 20 таси ёки 0,2 фоизи тегишлилиги ва тааллуқлилиги бўйича мазмунан ҳал қилиш учун бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 149 таси ёки 1,4 фоизи қолдиқда қолган.
Иқтисодий судлар томонидан 2022 йил 12 ойлик якуни бўйича Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божлари жами 1371 та иш юзасидан 3 млрд. 970 млн. сўмни ташкил этган. Шундан Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати 79 млн 540 минг сўм, Фарғона туманлараро иқтисодий суди 1 млрд. 747 млн 963 минг сўм, Марғилон туманлараро иқтисодий суди 1 млрд. 102 млн 230 минг сўмни, Риштон туманлараро иқтисодий суди 346 млн. 272 минг сўмни, Қўқон туманлараро иқтисодий суди 462 млн. 919 минг сўм, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди 231 млн. 660 минг сўмни ташкил қилади.
2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Республика бюджетига ундирилиши белгиланган 4 268 та 19 млрд. 691 млн.
588 минг 310 сўмлик ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимларига юборилган бўлиб, шундан, 3 162 та (74,0%), 12 млрд. 098 млн. 018 минг 201 сўмлик (61,4%) ижро ҳужжатлари ижро қилинган.
Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида ундирувчилар фойдасига 6282 та, 760 млрд. 126 млн. 032 минг 885 сўм турли шартномавий мажбуриятлардан қарздорликлар ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судларда жами 46.901 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. (Шундан 12 таси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришга доир ишларни ташкил қилади) Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврида
38.543 тани ташкил қилиб, 8.358 та ёки 21,7 фоизга кўпайган.
Жумладан, кўрилган ишлардан 70.498 таси (суд буйруқлари билан биргаликда) (37.177 та) ёки 85,9 (73,1) фоизи мана шундай тизим орқали электрон шаклда келиб тушган.
Судларда кўрилган ишлар таҳлилига кўра, Фарғона туманлараро судида 15339 та ёки 32,7 %, Қўқон туманлараро судида 11444 та ёки
24,4 %, Марғилон туманлараро судида 8064 та ёки 17,2 %, Риштон туманлараро судида 6435 ёки 13,7 %, Ўзбекистон туманлараро судида
5029 та ёки 10,7 %, Сўх туман судида 589 та ёки 1,2 %, вилоят судида 1 та ёки 000,3 % ни қайд этган.
Кўрилган ишлардан 38.146 (33.030) та ҳал қилув қарори чиқарилиб, 35.141 (30.017) та ёки 74,9 (77,8) фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган, 3.016 (3.013) та ёки 6,5 (7,9) фоизи рад қилинган, 466 (363) та ёки 0,9 (0,9) фоиз иш юритишдан тугатилган, 8278 (5150) та ёки 17,7 (13,4) фоиз ишлар бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган.
Судларда кўрилган ишларнинг 583 (400) таси ёки 1,2 (1,1) фоизи меҳнат муносабатларига оид низолар, 11.665 (9.945) таси ёки 24,8 (25,8) фоизи оила масалалар, шундан 6.202 (4.899) таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 1.252 (1.249) таси ёки 2,7 (3,2) фоизи уй-жой низолари,
29.014 (22.561) таси ёки 61,9 (58,5) фоизи битимлар билан боғлиқ низолар, шундан 24.859 (21.259) таси кредит ундириш ҳақидаги, 406 (109) таси ёки 0,9 (0,3) фоизи ер муносабатларига доир низолар, 2360 (2636) таси ёки 5,1 (6,8) фоизи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш 1.621 (1.643) таси ёки 3,4 (4,3) фоизи бошқа турдаги низоларни ташкил қилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриладиган суд буйруғи билан боғлиқ аризалар 35.681 (12.092) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 23.589 та ёки 195,1 фоизга кўпайган.
Суд буйруқларнинг сезиларли даража ортишига 2022 йилнинг иккинчи ярмидан кредит шартномасига доир ишларнинг бир қисмини суд буйруғига ўтказдирилганлиги билан изоҳланади.
Ўтган даврда судларда аҳоли муаммоси билан ишлаш, даъво тоифаси кўпайиб бораётган низоларни келиб чиқишини олдини олиш ва низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида судьяларнинг ҳар бир туман, шаҳарларда сайёр қабуллари ташкил қилиниб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш борасида жойларда халқ билан очиқ мулоқот, давра суҳбатлари, оммавий ахборот воситаларида турли ҳуқуқий мавзуларда чиқишлар ўтказилган.
Бунинг натижасида уйга киритиш билан боғлиқ низолар 19,4 фоизга камайган.
Бироқ, кредит ундириш 3.600 тага (вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида) кўпайган;
оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 1720 тага (вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида) кўпайган;
меҳнат низолари 183 тага (Фарғона шаҳрида 57 тага, Қўқон шаҳрида 29 тага, Фарғона туманида 12 тага) кўпайган;
никоҳдан ажратиш 1303 тага (Риштон туманида 154 тага, Боғдод туманида 149 тага, Фарғона шаҳрида 102 тага, Қўқон шаҳрида 100 тага, Бешариқ туманида 97 тага, Фарғона туманида 95 тага, Данғара туманида
93 тага,) сезиларли даражада ошган.
Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 113 (68) та фуқаролик ишлари бўйича келишув битими тузилган бўлса, 3794 (3352) та ишлар бўйича тарафлар ўзаро келишиб олганлиги, низо барҳам топилганлиги сабабли даъвогарлар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган.
Ўтган давр мобайнида судларда никоҳдан ажратиш ҳақидаги 4804 та ишлар бўйича Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг қуйи бўлимларидан хулосалар олиниб кўриб чиқилган.
Шундай бўлсада, никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган ишлар сони 2021 йил билан таққосланганда 1303 та ёки 26,5 фоизга кўпайган.
Хусусан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар Фарғона туманлараро суди 1.760 (1.431) та, Қўқон туманлараро суди 1.592 (1.232) та, Марғилон туманлараро суди 892 (731) та, Риштон туманлараро суди 1.030 (712) та, Ўзбекистон туманлараро суди 862 (724) та, Сўх туман судига 66 (69) тадан тўғри келган.
2022 йил давомида судларда никоҳдан ажратиш жами кўриб тамомланган ишлардан 5.719 (4.497) таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилиб, 3.674 (2.470) таси ёки 59,2 (50,4) фоизи бўйича даъво қаноатлантирилган, 2.045 (2.027) та ёки 32,9 (41,3) фоизи рад қилинган,
62 (40) та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 421 (362) та фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилган.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича даъвони қаноатлантириш даражаси никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича даъвони қаноатлантириш даражаси вилоят бўйича 59,2 фоизни ташкил этган бир вақтда, ушбу кўрсаткич Бағдод туманида 61,2 фоиз, Марғилон шаҳрида 70,3 фоизни ташкил қилган.
Аҳолининг муаммолари билан ишлаш, низоларни судгача ҳал этиш ҳамда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда оммавий сайёр қабуллар ташкил қилинди.
Судлар томонидан ўтказилган бу каби сайёр қабулларда жами
458 (1351) нафар, суд биноларида эса 1745 (1291) нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.