Фарғона вилоятининг Қўштепа, Риштон тумнлари ва Марғилон, Фарғона ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларининг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.
Сайёр қабулда 150 нафар фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 83 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 67 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли озод қилинди.
18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Марғилон ва Фарғона шаҳар судларида бўлиб ўтган сайёр қабулда Тошлоқ, Қува, Фарғона туманлари ҳамда Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳар фуқароларининг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.
Сайёр қабулда 59 нафар фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 21 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 38 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Марғилон ва Фарғона шаҳар судлариининг очиқ суд мажлисида ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли озод қилинди.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Фарғона вилоят суди