Фарғона вилоят судида тергов судьялари учун қонун нормаларини тўғри қўллаш ҳамда амалиётни бирхиллаштиришни таъминлаш, амалиётда юзага келаётган муаммоларга ечимлар бериш мақсадида семинар ташкил этилди

Фарғона вилоят судида тергов судьялари учун қонун нормаларини тўғри қўллаш ҳамда амалиётни бирхиллаштиришни таъминлаш, амалиётда юзага келаётган муаммоларга ечимлар бериш мақсадида семинар ташкил этилди

 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси, “Тараққиёт стратегияси” маркази масъул ходими ҳамда Фарғона вилоят судида фаолият юритаётган тергов судьялари бевосита, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган тергов судьялари видеоконференцалоқа режимида иштирок этди.

 

Тадбирда тергов судьясининг ваколатларига киритилган қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш юзасидан тушунтиришлар берилиб, фикр алмашилди.

 

Шунингдек, семинар қатнашчилари ўртасида жонли савол-жавоб бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

 

Сарвар Турғунбоев,
Фарғона вилоят суди бош консультанти

Фарғона вилоят судида 8-март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тадбирда вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларининг судья ва ходимлари ҳамда суд фахрийлари иштирок этди.

Маълумки, дунёда ҳар бир давлат ва жамиятнинг нуфузи ҳамда маданий даражаси энг аввало хотин-қизларга бўлган муносабат, уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром билан белгиланади. Бинобарин, аёлларни улуғлаб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олийжаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган миллат сифатида ҳурмат қозонади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида хотин-қизларнинг ўрни муҳимдир.

8-март – Халқаро хотин қизлар ҳамда 10-март – Халқаро аёл судьялар куни билан Олий суд раисининг тегишли буйруғи асосида суд фахрийси Нуринисахон Абидова “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, вилоят суди судьяси Мавлудахон Умматова Олий суднинг фахрий ёрлиғи билан;

шунингдек, Судьялар олий кенгаши раисининг буйруғи билан вилоят суди судьяси Ферузахон Сиддиқова Судьялар олий кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг ўрни ва уларнинг самарали меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, гўзаллик ва нафосат байрами муносабати билан уларга самимий тилаклар билдиришди.

Суд фахриялари, аёл судьялар ва ходима аёллар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сарвар Турғунбоев,
Фарғона вилоят суди бош консультанти

Олтиариқ туманида Фарғона вилояти судлари раислари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Фарғона вилоят суди раиси А.Утаев ва вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Олтиариқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур тадбирда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик ва маъмурий соҳаларга оид мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда суд раислари томонидан жами 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шундан 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Фарғона вилоят судининг
жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар
бўлими бош консультанти
Сарвар Турғунбоев

Конституция: таълим ва ёшлар

“Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституция – асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг ҳоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдингақкараб боради.”  Ш.Мирзиёев

 

Янги минг йилликнинг боши ХХИ аср оʻзбек халқи учун Оʻзбекистонни буюк давлатга айлантириш ва инсон ҳуқуқлари мустаҳкам бўлган фаровон ҳаёт қуриш асри бўлди. Давлат жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб янгиланиш ва бунёдкорлик ишларини кенг кўламда амалга оширмоқда.

Мустақил демократик йўлдан одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз учун кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

Истиқлолга эришгач, мамлакатимиз тараққиётидаги барча ўзгаришлар, янгиланиш ва ютуқлар замирида Конституция ётади. Бугун Конституция тўгрисида, унинг маъно-мазмуни ва мустаҳкам тамойиллари ҳақида сўз юритар эканмиз, асосий Қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатларидан устун келиши, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлар. энг олий қадрият сифатида муҳрланган.

Асосий Қомусимизда белгилаб қўйилган меъёрларнинг қанчалик ҳаётда ўз ифодасини топаётганини ўсиб келаётган ёш авлоднинг Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳуқуқий билимга эга эканлиги, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятининг юксаклиги муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги босқичда таълим маданиятни шакллантириш, шахс камолоти ва демократик қадриятларни мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилидир. Таълимга сармоя киритиш самарадорлиги Жаҳон банки ҳисоботида ҳам берилган боʻлиб, халқаро экспертлар томонидан оʻтказилган тадқиқотга коʻра, таълимга ёʻналтирилган 1 доллар сармоя мамлакатга 3-6 доллар фойда келтириши таъкидланган. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси таълим соҳасини ривожлантиришда асосий ўрин тутади, чунки айнан қонунчилик нормалари нафақат чегараларни, балки бутун таълим жараёни қуриладиган тамойилларни ҳам қуради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳририда таълим масалаларига бағишланган алоҳида модда бор. 50-моддага мувофиқ, ҳар бир шахс бевосита таълим олиш ҳуқуқига эга, давлат узлюксиз таълим тизимининг ривожланишини таъминлайди, мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади; давлат эса бепул умумий ўрта ва бошланғич касб-ҳунар таълимини кафолатлайди.

Конституцияга таълим олиш ҳуқуқи тўғрисидаги модданинг киритилиши фуқаролар учун жуда кўп имтиёзлар беради:

Биринчидан, бу таълимни инсоннинг асосий ҳуқуқи сифатида тушунишни кучайтиришга ёрдам беради.

Иккинчидан, ушбу ҳуқуқнинг мустаҳкамланиши унинг янада ишончли ва барқарор ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Учинчидан, аниқ меъёр ва тамойилларга асосланган қулай таълим муҳитини яратишга хизмат қилади, бу эса мамлакат таълимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Тўртинчидан, бу барча фуқаролар учун таълим олишда кўпроқ тенг имкониятлар яратишга ёрдам беради ва натижада ижтимоий тенгсизликларни камайтиради.

Алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва тарбиянинг ташкил этилиши, уларни ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам ўқишини йўлга қўйилиши Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг амалий ифодаси ҳисобланади.

Конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланган. Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришга доимий эътибор қаратилиб, бу йил сайин ортиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида салмоқли натижаларга эришилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси 27,7 фоиздан 71,8 фоизга, мактаблар сони 9719 тадан 10522 таг етди. Охирги  йилларда олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса, 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови – 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан, магистратура учун – 5 баравар кўпайди.

Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир.

Аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғи ёшлар эканлиги, ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етишини ҳисобга олиб, Конституцияга ёшлар масаласига алоҳида боб киритилгани муҳим аҳамиятга эгадир.

Ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, уларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олиши ёшлар ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини таъминлайди.

Таълимга сармоя киритиш мамлакат келажагига сармоя киритиш эканлигини ҳисобга олсак, олий таълимни ривожлантириш нафақат юқори малакали кадрлар тайёрлаш, балки ижодий фикрлаш, изланиш ва янги технологияларни ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Бу омиллар замонавий дунё муаммоларига муваффақиятли мослаша оладиган барқарор жамиятни шакллантиришга ёрдам беради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Конституциямизага таълимга алоҳида урғу берилиши, таълимни ривожлантиришга йўналтирилган сармоя келажакка, халқ фаровонлиги ва интеллектуал юксалишини таъминлайдиган сармоядир. Ёшларни инновацион жамият қуришда масъулиятли ва самарали ролларга тайёрлаш учун таълимнинг юқори стандартларига зудлик билан интилиш муҳим аҳамиятга эга.

Фуқаролик ишлари бўйича
Ўзбекистон туманлараро суди судяси
Азизжон Турдалиев

Суд тизимида коррупсиявий хавф-ҳатарларни олдини олиш масалалари

Бугунги кунда жаҳон миқёсида давлатлар тараққиётига салбий таъсир коʻрсатаётган, барчани ташвишга солаётган коррупсия хавфи ортиб бормоқда. Коррупсия – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ходиса боʻлиб, давлат функсияларини бажариш ваколатига эга боʻлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда оʻз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришида ифодаланади.

Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон учун коррупсиянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини ва самарасини сусайтириши мумкин бўлган иллат ҳисобланади. Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида “Коррупсияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик ватсинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”, деб бежизга таъкидланмаган. Шу сабабли, Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида барча соҳаларда коррупсияга қарши муросасиз курашиш муҳитини шакллантириш талаб этилади.

 

Ҳозирги кунда давлат органларида коррупсиявий ҳолатларни олдини олиш ва уларга қарши кескин чоралар кўриш бўйича кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Гарчи кескин чоралар кўрилаётган бўлса ҳам баъзи ҳолатларда коррупсия билан боғлиқ муаммолар ҳалигача давом этаётганлиги, айниқса давлат ҳокимятининг мустақил органи ҳисобланган суд тизимида бундай ҳолатлар юз бераётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Суд тизими фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиши, низоларни қонуний, адолатли ва ҳолисона ҳал қилиши, жиноятчиликка қарши фаол курашда адолатли қарорлар чиқаришга масъул орган ҳисобланади. Бироқ, коррупсия суд тизимидаги ходимларнинг айниқса, судяларнинг адолат ва қонунга содиқлигини заифлаштириб, адолат мезонларини бузади.

 

Суд тизимида коррупсиявий ҳолатларни авж олиши оқибатида суд қарорлари қонун устиворлиги асосида эмас, балки моддий манфаат ёки бошқа таъсирли воситалар орқали ҳал қилинишига олиб келади. Натижада, давлатда қонун устуворлиги, адолатлилик принципи ўрнига фуқароларнинг қонунларга амал қилиш истаги сусайиб, улар ўз ҳуқуқларини ўз қўли билан таъминлашга интилиши ортади. Коррупсия суд тизимида бир нечта кўринишларда намоён бўлади. Булар: суд жараёнига бошқа давлат органларининг аралашуви, иш ҳажмининг ойлик маош билан мутаносиб эмаслиги, суд жараёнларида шаффофликнинг етишмаслиги, ташқи таъсир ва сиёсий босим, каби бир қанча омилларни ўз ичига олади.

 

Мазкур ислоҳотлар суд тизимида коррупсиявий хавф-ҳатарларни олдини олишда мукаммал чора-тадбирлар десак асло муболаға бўлмайди. Суд тизимининг, хусусан судяларнинг қарорлар қабул қилишда мустақиллигининг кафолатлари қамрови кенгайтирилиши ва янада мустаҳкамланиши суд тизими фаолияти самарадорлигини ҳамда суд ва судялар холислиги даражасини, ишни кўришнинг очиқлиги ва сифатини ҳамда чиқарилаётган суд қарорларининг қонуний, адолатли ва энг асосийси асосли бўлишига замин яратади десак асло муболаға бўлмайди.

 

По гражданским делам
Ўзбекистон туманлараро суди судяси
Фозилжон Хатамкулов

Перейти к содержимому