ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Қўштепа тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди, туман Адлия бўлими, Мажбурий ижро бўлими, ФХДЁ ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” аъзолари ҳамда маҳаллалардаги ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари иштирок этишмоқда.
Семинар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларни мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларни олдини олишда соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, эр-хотин, қайнона-келин, қайнона-куёв ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш, шошма-шошарлик қилиб никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан, ноқонуний никоҳ билан кифояланиб турмуш қуриш ҳолатларини олдини олишга қаратилди.
Тадбирда сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманларо суди раиси С.Акбаров ҳар қайси даврда, ҳар қайси мамлакат тарақққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи – оилани моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келганлиги, шу маънода, мамлакатимизда мустақил демократик тараққиёт йилларида давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган оиланинг жамиятимизнинг муҳим бўғини сифатида тутган ўрни ҳамда ролини оширишга қаратилган кенг қамровли дастурий аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, соғлом оилани шакллантириш, туғма касалликларга чалинган ва ирсият билан боғлиқ болалар туғилишининг олдини олиш, шаръий никоҳ, қариндош уруғлар ўртасида ва эрта никоҳларни олдини олиш юзасидан таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда никоҳланувчи ёшлар ўртасида туман ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган “Оила мактаблари”да тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.
Семинар иштирокчиларининг талаб ва таклифлари ҳамда савол-жавобларига мутахассислар томонидан жавоблар берилиб, келгусида бу каби семинарларни кўпроқ ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Саидазизхон Акбаров, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманларо судининг раиси