Фарғона вилоят суди ҳамда Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигида суд ҳужжатлари ижросини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
Суд ҳужжатлари ижросининг қонуний муддатларда тўлиқ таъминланиши судларнинг нуфузини ошириш баробарида, жисмоний ва юридик шахсларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг манфаатларини кафолатли ҳимоялашга хизмат қилади.
Шу муносабат билан тадбирда вилоят суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов ҳамда бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи А.Алимов раислигида кун тартибидаги республика судлари томонидан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағларни тўлиқ ундирилиши, бюджетга ўз вақтида ўтказилиши, судлар томонидан белгиланган жарималар ва давлат божлари ундириш ҳақидаги суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратилиши, шунингдек бугунги кунга қадар ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатларининг ҳолати туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва масъул ходимлар ҳамда бюро ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида бир қатор муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Олий суднинг Aхборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Ж. Умаров, Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари О. Ҳасанов ва “Суд тизимини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси раҳбари С. Простран иштирок этган тадбирда судья ва суд аппарати ходимлари учун судлар фаолиятига жорий қилинган “Адолат” ахборот тизимлари комплексининг имкониятлари ва қулайликлари, тизимда иш юритиш тартиби, ташқи ахборот тизимлари билан йўлга қўйилган интеграциялар юзасидан маълумот ва тушунтиришлар берилди.
Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати раиси Д.Махаматов ва малака ҳайъати аъзоси А.Абдурахманов томонидан туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьяларининг судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси”га ҳамда суд ходимларининг юриш-туриш қоидаларига, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши аҳволи ўрганилиб, тизимда коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатларда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, мазкур жараёнлар сабабли судья ва суд ходимлари учун етарли имкониятлар, ижтимоий кафолатлар яратилгани, иш шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга юқори малакали, чуқур билим ва кўникмаларга эга кадрлар ёрдамидагина судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишдек эзгу мақсадларга эришиш мумкинлиги айтилиб, суд идорасига адолат истаб келган инсон энг аввало ўзининг қандай қабул қилинганлигига, у билан бўладиган мулоқотнинг самимийлигига қараб, суд тизимига бўлган муносабатини шакллантириши, бу ўринда эса бугун судларда фаолият олиб бораётган ҳар бир судья ва ходим касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз вазифасини сидқидилдан адо этиши, мазкур жараёнда тамагирлик, коррупция каби иллатларга қўл урмаслиги лозимлиги уқтирилди. Салоҳиятли, ҳар томонлама малакали суд кадрларининг шаклланиши, судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминланиши тушунтирилиб, судья ва ходимларига доимий равишда билим ва дунёқарашини кенгайтириш, малакасини ошириб бориш ҳақида топшириқлар берилди. Суҳбатлар давомида судларда фаолият олиб бораётган судья ва ходимларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Ички ишлар органлари терговчилари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Фарғона вилоят судининг судьяси Т. Ваҳобов ўтган 2023 йилда тергов ва суриштирув органи томонидан йўл қўйилган айрим камчиликлар бўйича мулоҳазаларини баён этди.
Семинарда Фарғона вилоят суди раиси А. Утаев кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Сўнгги йилларда одил судловни амалга ошириш йўлидаги ислоҳотлар самараси судьялар фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тегишли фармони ижроси юзасидан Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Унга кўра, энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши ҳам белгиланган. Мукофотга номзодларни саралаш натижаларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз суд тизимида фаолият юритаётган 15 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди. Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда ўтказилган тадбирда улар тантанали равишда тақдирланди. Улар орасида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Шерзодбек Ахунбаев ҳам бор.
Шерзодбек Ахунбаев айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади.
Шу маънода ушбу мукофотга ҳақли равишда муносибларгина эга бўлади. Судлар фаолиятида илк маротаба таъсис этилган ва топширилган бу каби мукофот жамиятимизда мустақил ва одил суд тизимига эришишда ҳар бир судья учун рағбатдир, ўз навбатида улкан маъсулият ҳам юклайди.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Farg‘ona viloyat sudi