Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдиришда жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 140-моддасининг 1-қисми билан судланган Муҳайё Эминовага оид жиноят иши юзасидан юритилган суд мажлиси баённомаси қалбакилаштирилгани, сайёр суд мажлисида блогерлар иштирокида видеотасвирга олишга рухсат этилмагани иддао қилинган. Шунингдек, суд ажримида М. Тожибоеванинг ишончнома асосида ҳимоячи сифатида судда иштирок этишини таъминлаш ёки уни ҳимоячи сифатида қатнашишига тўсқинлик қиладиган омиллар ҳақидаги важлари кўрсатилмаганлигини, суд ҳукми ғайриқонуний эканлиги, шунингдек М. Эминова жабрланувчи деб топилган Дилором Отахоновага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик иши йўқолган деган “баҳона” билан М. Эминовани иш билан таништирлмаётганлиги билдирилган.

 

Аниқланишича, М. Эминова Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 22 февралдаги қарорига кўра, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2023 йил 15 декабрдаги қарори ва Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 22 январдаги қарори ўзгартирилиб, шахсни хақоратлашда ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасига асосан Кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида 330.000 сўм жарима жазосига тортилган. Бундан тўғри хулоса чиқармаган М. Эминова 2024 йил 11 март куни соат 14:20 ларда, Қўштепа туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносида, Қўштепа тумани 50-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси М. Рахмонова ва шу мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Акбарова Дилшодани уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг 2024 йил 16 майдаги ҳукмига асосан судланувчига Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида 10.500.000 (ўн миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

 

Мазкур жиноят иши судланувчи М. Эминованинг шикояти асосида Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясида 2024 йил 29 ноябрь куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Шунинг баробарида ушбу суд қарори якуний эмаслиги, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкинлиги тушунтирилган.

 

Қолверса, М. Эминова суд мажлиси баённомаси қалбакилаштирилганини иддао қилган. Жиноят-процессуал кодексининг 427-моддасида, суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақли эканлиги белгиланган бўлса-да, М. Эминова суд мажлиси баённомаси юзасидан ўз мулоҳазаларини бермаган.

 

2024 йил 8 август куни жиноят иши сайёр суд мажлисида кўрилишида М. Эминованинг суд мажлисини блогерлар томонидан аудио ва видоёзувга олиш, халқ таълими ходимлари ва экспертиза хулосаси берган экспертни суд мажлисида сўроқ қилиш ҳақидаги илтимосномаси қисман қаноатлантирилиб, халқ таълими ходимлари ва эксперт суд мажлисига чақирилиши, аудио ва видеоёзувга олиш рад қилинган. Блогерлар суд мажлисида эркин тингловчи сифатида иштирок этишган.

 

М. Тожибоеванинг М. Эминовани ҳимоя қилиши учун берилган ишончномаси суд мажлисида тақдим қилинмаган. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига кўра ишда ҳимоячилар сифатида адвокатлар иштирок этишлари мумкинлиги, адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокат гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан кейин йўл қўйилиши; 60-моддасида қонуний вакил ишда иштирок этишга вояга етмаган ёхуд белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган судланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жалб қилиниши мукинлиги қайд этилган. Юқоридагиларга асосан М. Эминовага оид жиноят иши юзасидан М. Тожибоева ҳимоячи сифатида тегишли ордерни тақдим қилмаган, қонуний вакил деб топиш учун эса асослар мавжуд эмас.

 

Бундан ташқари, билдиришда судланувчи М. Эминова жабрланувчи деб топилган Д. Отахоновага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик иши йўқолган деган важ билан М. Эминова иш билан танишитирлмаётганлиги қайд этилган. М. Эминова иш ҳужжатлари билан танишиб, ўзи лозим деб топган ҳужжатлардан нусхалар олиб, иш ҳужжатлари билан танишганлиги тўғрисидаги тилхатга имзо қўйган. Шунингдек, М.Эминова белгиланган тартибда иш ҳужжатлари билан танишиши ва ўз ҳисобидан нусха олиши мумкинлиги маълум қилинади.


Фарғона вилоят суди ахборот хизмати

“Конституция – инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси” мавзусида ёш ҳуқуқшунослар билан маҳорат дарси бўлиб ўтди

Ёш ҳуқуқшуносларни судлар фоалияти билан таништириш, уларни бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2024 йил 3 декабрь куни Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов томонидан “Конституция – инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси” мавзусида Фарғона вилояти юридик техникуми биносида маҳорат дарси ўтказилди.

Ўтказилган ўқув семинарида 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиниши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда мамлакатимизда янги даврни бошлаб берганлиги, 1992 йил 8 декабрда мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик йилларида ислоҳотлар талаби асосида босқичма-босқич такомиллаштириб борилганлиги, Конституцияга ўтган йилларда асосан давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ ўзгартишлар киритилганини, янгиланган Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, ўз навбатида, Ўзбекистон давлати моҳиятини ўзгартириб юборганлиги, унда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани ва мамлакатимизда “инсон-жамият-давлат” тамойили устуворлиги эътироф этилганлиги, 2023 йил 1 майдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, айтиш мумкинки, 65 фоизга янгиланганлиги, Конституцияга 10 та асосий ўзгартиш киритилганлиги, бунга қадар 1992 йилдан буён конституцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилганлиги, ўзгаришлар кўлами катталиги сабабли, ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинганлиги, янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошганлиги ёритиб ўтилди.

Ўтказилган ўқув семинар машғулоти савол-жавобларга бой бўлиб, ёш ҳуқуқшунослар судлар фаолиятига оид ҳамда бошқа ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий мавзуларда саволлар беришди. Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов томонидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар берилди.

Учрашув якунида фаол қатнашган талаба ёшларга эсдалик учун китоблар совға қилинди.

Фарғона вилоят суди

  ахборот хизмати

Ахборот технологиялари – замон талаби!

Сўнгги йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман олганда одил судловга эришиш самарадорлигини ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда судларда ишларни кўришда бир қатор вазирлик ва идоралар билан маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйилганлиги, уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинганлиги сабабли тегишли маълумотлар судлар томонидан тез ва аниқ ҳолда олинмоқда. Бу эса, ишларни қисқа муддатларда ва қонуний ҳал этиш имконини яратиб бермоқда. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар тури кенгайтириб борилмоқда.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумотлар алмашинувини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу Фармон ва Қарорларни қабул қилишдан кўзланган асосий мақасад халқимизни одил судловга бўлган ишончини ошириш ва судларга мурожаат қилишда фуқароларга қулай шарт-шароит яратишдан иборатдир. Хўш, судлар давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган одил судловни амалга ошириш борасидаги сиёсатга қандай жавоб қайтармоқдалар: бунга қуйидаги ҳолатлар жавоб бўлади.

Судларга электрон тизим орқали, хусусан суд манзили, давлат божи ставкалари ва бошқа судга оид маълумотларга эга бўлиш учун www.суд.уз сайти ҳамда давлат божи ва почта харажатларини тўлашга банк реквизитларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон тўлов тизими ҳисобланган биллинг.суд.уз сайти жорий қилинди, натижада фуқаролар қаерда бўлишидан қатъий назар, судга тақдим этадиган даъво ариза, ариза ҳамда шикоятларни электрон шаклда судга йўллаш имкониятига эга бўлди. Судлар томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ва ажримларни суд биносига келмаган ҳолда, электрон шаклда олиш имкони пайдо бўлди. Бу эса, фуқаролар томонидан суд биносига келиб-кетишда сарф этиладиган йўл ҳақи билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, сарфланадиган вақтни тежаш имконини берди. Пировард натижада эса, судлар томонидан фуқароларга суд ҳужжатларини коғоз кўринишида беришда сарф этиладиган ресурсларни тежашга эришилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, судлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судга бўлган ишончини ошириш билан бир қаторда, сансалорликларни олдини олиб, ортиқча сарф-харажатни ва энг муҳими вақтни тежашга дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

М.Махмудов,
Фарғона вилоят суди судья катта ёрдамчиси

Ёшлар тарбиясига таъсир ўтказаётган замонавий “ўйинчоқлар”

Бугун инсоният замонавий технолигия жадаллик билан ривожланиб бораётган даврда яшаяпти. Ҳар бир соҳада инсон қўл меҳнати ўрнини техника эгаллаб келмоқда. Хусусан, мобил алоқа воситаларини ҳам ҳаётимиздаги ўрни кундан кунга ошиб, унга бўлган эҳтиёж ва қизиқишларимиз ортиб бормоқда.

Ёшларимиз миқиёсида оладиган бўлсак, улар бу воситадан турли мақсадаларда фойдаланиб келишмоқда. Ҳоҳлаган жойимизда истаган мавзумизга оид маълумотни ушбу восита орқали топиб олишимиз мумкин. Шунингдек, ёшлар хорижий тил бўладими, тадбиркорлик соҳасими, масофадан туриб ўз билим ва малакаларини оширишлари мумкин.

Лекин доим ҳам бу ёшларимизнинг алоқа воситалари ота-она ёки бошқа яқинлари томонидан назорат қилинадими? деган савол бизни қийнайди. Ижтимоий тармоқ орқали сузиб кираётган турли ҳил маълумотлар, яъни ўзбек менталититетига ёд бўлган ғоя ва қарашлар бугун ёшларни тўғри йўлидан адашиб қолишига сабаб бўлмоқда. Хўш, сизнинг фарзандингиз мобил алоқа воситасидан фойдаланадими ёки уни назорат қилиб турасизми? Тўғри, доим ҳам болани назорат қилиш ёки тергаш салбий оқибатларга яни болани кўп ёлғон гапириши ёки ичидагиларни яширишига олиб келиши мумкин. Ушбу замонавий дунёда ёшлар китоб ўқишдан кўра, ўзи учун қизиқ бўлган маълумотларни мобил алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ижтимой тармоқлардан қидириб топишни афзал кўрмоқда. Шуни унутмаслик керакки, инсон тафаккурини юксалтирувчи асосий куч бу – мутолаа. Дунё тарихидаги энг кучли подшоҳу, бошқа бир сиёсий давлат арбоблари ҳақида маълуотларни ўқисангиз барчасида кичик ёшдан бошлаб китоб ўқиш орқали ўз билим ва кўникмаларини шакллантирганлигини гувоҳи бўласиз. Албатта, ҳозирга замонавий дунёда, замонавий билимларни ўрганиб бориш муҳим, лекин бунинг ёшлар тарбисига салбий таъсирлари тўғрисида ҳам оз-моз қизиқиб қўйиш зиён қилмайди. Буни олдини олишда биринчи навбатда, ота-оналар, устоз ва мураббийлар масъулдир.

Билим маскани ҳисобланган мактабларда ҳам бугунги кунда ушбу мобил алоқа воситалари сабабли ўқувчи ва ўқитувчи ёки ота-она ва ўқитувчи орасида турли ҳил келишмовчилик ва низолар келиб чиқмоқда. Сабаби, бугун мактабларда кундан кунга ўқувчиларда мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш ва унга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўқувчиларни дарсларга бўлган қизиқиши ва диққатини тарқоқ бўлишига олиб келмоқда. Натижада мактаблардаги таълим сифатининг тушиши юзага келмоқда. Буни олдини олиш мақсадида мактабларда қатъий тадбирлар ўтказилиши ва кузатув ишлари олиб борилиши талаб этилмоқда. Ўқитувчилар кўп вақтини таълимга эмас, ўқувчи тарбияси билан шуғулланшига сарф қилмоқдалар. Статистик маълумотларга кўра, 2050 йилгача Осиё қитъасида
69 % аҳоли узоқни кўра олмаслик касаллигига чалиниши мумкин. Ачинарлиси, уларнинг аксар қисми болалар.

Ўзбекистон Республикасида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлигига эришиш ва ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарорига илова тариқасида “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинган. Ушбу Низом, идоравий мансублигидан қатъи назар, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда сифатли таълим олиш ва касбий тайёргарликка эга бўлишда, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтиришда ўқувчилар ва талабаларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган. Шунингдек, ушбу Низомда таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида телефонлардан фойдаланиш тартиби, низом талабларини бузганлик учун жавобгарлик ҳолатлари кўрсатиб ўтилган. Ушбу Низом талаблари билан танишиб чиқиш ҳар бир ота-она ва ўқувчи, устоз ва мураббийнинг таълим муассасасида юзага келиши мумкин бўлган юқоридаги каби муаммоли вазиятларни ҳал қилиш ва ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуий тарбияни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган муаммоларни биргина ечими албатта ота-она бўлиб қолаверади. Чунки фарзанд тарбияси оиладан бошланади. Келажакда фарзандимизнинг руҳан ва манан бақувват бўлиши, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий тарбиясини шаклланиши биз ота-оналар учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.

Ш.Хакимов, Фарғона вилоят суди

судья катта ёрдамчиси

Ота-онанинг фарзанд олдидаги алимент мажбурияти

Алимент (лотинча сўздан олинган бўлиб қарамоғидаги ва боқимидаги) бир шахснинг бошқа шахсга мажбуран ёки ихтиёрий равишда тўлайдиган нафақа ҳисобланади. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш икки усулда алимент ундириш тўғрисидаги келишув ҳамда суд ҳужжати асосида амалга оширилади. Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар. (Оила кодекси 98-модда) Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. (Оила кодекси 131-модда)

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасига асосан вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Қонунчилигимизда вояга етмаган болалар таъминоти учун ундириладиган алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир қатор имтиёзлар берилган. Жумладан, бундай ҳуқуқга эга бўлган шахс ўзи яшаб турган жойда жойлашган судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд; алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган; алимент ундириш тўғрисидаги ишлар (оталиги белгиланган ҳолларда) суд буйруғи тартибида кўрилади; алимент ундириш тўғрисидаги ишлар дарҳол ижрога қаратилади.

Даъвогарнинг танлови бўйича ўзи яшаб турган жойдаги фуқаролик судига ариза бериш ҳуқуқи (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддаси), бу имтиёз алимент ундирувчини ортиқча сарсон бўлишини олдини олиш мақсадида киритилган. Мисол учун алимент ундирувчи Фарғона вилоятида алимент тўловчи Андижон вилоятида яшайди. Бундай ҳолатда алимент ундирувчи алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилаётганида Андижон вилоятидаги судга мурожаат қилиши шарт эмас, аризасини ўз яшаб турган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига топшириши мумкин.   

Алимент ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан ариза билан мурожаат қилинганида, фуқаролик ишлари бўйича судларга давлат божи тўланмайди. Албатта бу ерда боланинг манфаати устун эканлигини кўришимиз мумкин.

Вояга етмаган болага нисбатан оталик белгиланган ҳолларда алимент ундириш тўғрисидаги аризалар буйруқ тартибида, яъни суд муҳокамаси ўтказмасдан суд ҳужжати қабул қилиш йўли билан кўриб чиқилиб, дарҳол ижро этиш учун мажбурий ижро бюросига юборилади. Фуқаролик процессуал кодексининг мазкур нормаси алимент ундирувчига фуқаролик судларида алимент тўғрисидаги ишларни тезда кўрилишида хизмат қилади.

Алимент ундириш тўғрисидаги ишларни дарҳол ижрога қаратилиши (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг                       266-моддаси), ижро ҳаракатлари тўхтатиш мумкин эмаслиги, албатта бола манфаатларини инобатга олиб яратилган қонун нормаси ҳисобланади.

Алиментни вақтида тўламаса жазога тортиладими? Албатта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
474-моддасига кўра, алимент тўлашдан бўйин товлаш, суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шундай қилмиш маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна содир этилса, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади.

Амалиётда алимент ундириш билан боғлиқ ишлар эр-хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари натижасида бирга яшамай қўйишлари, никоҳдан ажралишлари натижасида келиб чиқмоқда. Қисқача қилиб айтганда, оиладаги носоғлом муҳит, ёш оилаларни арзимаган сабабларга кўра бирга яшамай қўйишлари оқибатида юзага келмоқда. Натижада болалар отасиз, онасиз улғаймоқда. Ҳар бир ота-она болалар давлатимизнинг эртанги келажаги эканлигини ҳис қилган ҳолда, оилада соғлом муҳит яратишга маъсул эканлигини унутмаслиги лозим.

Фарғона вилоят суди
судья катта ёрдамчиси

Н.Қосимов

Танишлар ўртасидаги арзимас жанжал бирининг вафоти билан тугади

2024 йил 21 апрель куни Олтиариқ туманида одам ўлими билан боғлиқ фожиали бир воқеа содир бўлди. Л.И.нинг ҳаёти ва унинг оилавий муносабатлари ортидаги драматик воқеийлик бугунги кунда кўпчиликнинг ёдидан чиқмайди.

 

Л.И. тунги вақтларда тумандаги фуқаро Ф.А.га тегишли биллиардхонага бориб, доимий равишда уйига кеч қайтиб келишни одат қилади. 2024 йил 18 апрель куни яна биллиардхонага бориб, тунги соат 3 ларда уйига қайтиб келади, эртаси куни ишга боролмагани учун отаси унга Ф.А. билан алоқа қилмаслиги ҳамда қайтиб биллиардхонага бормаслиги ҳақида танбеҳ беради. Сўнг ўғлининг юриш-туришидан хавотир олиб, Ф.А.га телефон қилиб, ўғлига тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилдираётганлигини айтиб, ўғли биллиардхонага борса ҳайдаб юбориши ҳақида огоҳлантиради. Л.И. Ф.А.ни отаси М.Х.ни “казёл” деб, биллиардхонасига туман ИИБ ходимларини юборганлиги ҳақида гап чиқарганлигини эшитиб, отаси билан шу масалада ўзаро жанжаллашади.

 

Сўнг, Л.И. 21 апрель куни соат 20 ларда отасини “Ф.А. сени “криса” деяпти, бизни сотқинга чиқариб қўйяпти” деб айтган сўзларидан таъсирланиб, соат 20.30 ларда Ф.А.ни биллиардхонасига бориб, ундан нима учун отасини “казёл” деб гап чиқарганлигини сўраб, ўрталаридаги муносабатларга ойдинлик киритиб, уйига қайтмоқчи бўлган вақтида маст ҳолда бўлган Д.П. уни ёнига чақириб, “қулоқ экансан, терпила, казёлсан” деб ҳақорат қилгани учун у билан жанжаллашади. Жанжал давомида Д.П.ни укаси Э.П. уларни ажратмоқчи бўлганида, Д.П. вазиятдан фойдаланиб, Л.И.ни юз ва танасини бошқа соҳаларига бир неча марта қўл ва оёқлари билан уриб-тепиб, енгил тан жароҳати етказади. Шунда Л.И. Д.П.ни ҳаракатидан жаҳли чиқиб, уни ўлдириш мақсадида музқаймоқхонани деразасидан ошхона пичоғини олиб, Д.П. билан уришган вақтида пичоқни уни чап кўкрак, қорин соҳаси ва ияк соҳаларига бир мартадан суқиб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказади. Бироқ, шу куни Д.П олган оғир тан жароҳатлари оқибатида туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддасининг 1-қисмига мувофиқ Л.И қотилликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Жиноятчи ўз жазосини олиб, оила даврасига қайтар, лекин икки фарзанднинг отаси энди ҳеч қачон “қайтмайди”. Ҳар бир инсоннинг қиладиган ҳаракатлари, ҳатто кичик ва кўринмас бўлса ҳам, ўз ортидан оғир оқибатларни келтириб чиқриши мумкинлигини унутмайлик.

 

Жиноят ишлари бўйича

Олтиариқ туман судининг

раиси Б.Эргашев

Фарғона вилоят судида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Фарғона вилоят судида ўтказилган уч авлод учрашувида барча суд фахрийлари, судьялар, суд ходимлари ҳамда талабалар иштирок этди.

 

Тадбир бошида Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи К.Талибовнинг ҳаёт йўлига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг, К.Талибов ва бошқалар сўзга чиқиб, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни, бугунги суд фахрийларини эъзозлаш, уларнинг одил судловни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ҳаётга самарали тадбиқ этишда ҳаётий тажрибаларининг роли хусусида айтиб ўтди.

 

Судьялар мустақиллиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам жиддий ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этмоқда. Бунга жавобан судьялар ҳам одил судловни амалга ошириш, бу тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, касбига виждонан садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.

 

Албатта, адолат ўрнатиш учун судья қонунларни ва уни қўллашни яхши биладиган билимли мутахассис бўлиши билан бирга, кўплаб инсоний фазилатларга эга, ҳар қандай ҳолатда ҳам виждон амрига қулоқ тутадиган, ўзи чиқарган қарори учун масъулиятни тўлиқ ҳис этадиган, бир сўз билан айтганда, юқори маънавиятга эга инсон бўлиши керак.

 

Учрашувда судьялар ва суд фахрийларининг судьялик фаолиятлари давомида қизиқарли бўлган эсда қоларли воқеалар ҳамда ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришгани “Уч авлод учрашувида” иштирок этаётган судьялар ва суд ходимларининг суд соҳасига бўлган қизиқишини ортишига сабаб бўлди.

 

Учрашув якунида, узоқ йиллар суд тизимида ишлаган суд фахрийси Собиржон Хамидовнинг таваллуд топган куни 75 ёши билан Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев томонидан юборилган табрикнома ўқиб эшиттирилиб, Собиржон Хамидовга эсдалик совғалар билан топширилди.

Фарғона вилоят суди бош консультанти С.Турғунбоев

Ноҳақ айбланган фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари апелляция инстанциясида тикланди

Фуқаро С.М туман судига автомашинасида пиёдалар ўтиш жойидан 5-6 метр ўтиб, махсус авария чироқларини ёққан ҳолда тўхтаб турган ҳолати, туман ИИБ МАИ инспектори томонидан Йўл ҳаракати қоидаларига зид деб баҳоланиб, бошқарувидаги автомашинасида йўл чизиқлари талабларига риоя қилмаганликдан иборат ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан расмийлаштирган маъмурий баённомани бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилган.

Туман судининг қарорига кўра, С.М.га нисбатан туман ИИБ МАИ инспекторининг МЖтК 128-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақидаги қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, шикоят қаноатлантиришдан рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарорига 1-илованинг 91-бандида, пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаларига тўхташ тақиқланиши кўрсатилган.

Бироқ, иш юритилишида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарори талабларига риоя этилмаган.

Биринчи инстанция суди томонидан М.С.ни ҳуқуқбузарлик содир этган деб топиш учун суд мажлисида биргина туман ИИБ МАИ инспекторининг қарори билан чекланилиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этмагани ҳақида келтирган важларини гувоҳларни сўроқ қилиш ва иш ҳолатини тўлиқ ўрганиш орқали текширмасдан, қарорни ўзгаришсиз қолдириб, хатога йўл қўйган.

Юқорида қайд этилган “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарор 1-иловасининг 91-бандига асосан, пиёдалар ўтиш жойларидан кейин автотранспорт воситаларига тўхташ тақиқланиши бўйича норма мавжуд эмаслигини инобатга олиб, юқоридаги ҳолат йўл чизиқлари талабларига риоя қилмасдан МЖтК 128-моддасинниг 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани учун асос ҳисобланмайди.

Шу сабабли, апелляция инстанциясининг қарори билан М.С.га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори ва туман ИИБ МАИ инспекторининг қарори бекор қилиниб, иш МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан тугатилган.

P/С ❌ пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаларига ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ.

✅ пиёдалар ўтиш жойларидан ЎТИБ ТЎХТАШ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлмайди.

Муаллиф: В.Сиддиқов,
Фарғона вилоят суди судьяси

Saylov qonunchiligiga muvofiq hududiy, tuman va shahar saylov komissiyalarini tuzish tartibi qanday?

Barchamizga maʼlumki, ayni vaqtda mamlakatimizda muhim siyosiy jarayonlardan biri, yaʼni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi hamda Xalq deputatlarining viloyat va tuman (shahar) kengashlari deputatligiga saylovlarni o‘tkazish bilan bog‘liq jarayonlar o‘zining qizg‘in pallasiga kirgan.

Maʼlumki, saylovlarni har tomonlama demokratik ruhda o‘tishida saylov komissiyalari, ularning aʼzolari o‘rni va roli nihoyatda muhimdir. O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi hamda xalq deputatlari Kengashlariga saylovlarni belgilangan talablar darajasida tashkil etish va o‘tkazishda tegishli tizimlashgan saylov komissiyalarining faoliyat yuritishi nazarda tutilgan.

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 129-moddasiga muvofiq, Markaziy saylov komissiyasi saylov komissiyalari tizimiga boshchilik qiladi, o‘z faoliyatini doimiy asosda amalga oshiradi hamda o‘z faoliyatida O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga va qonunlariga amal qilishi belgilab qo‘yilgan. Markaziy saylov komissiyasi alohida konstitutsiyaviy organ bo‘lib, u doimiy tarzda faoliyat olib boradi. Ayrim xorijiy davlatlar amaliyotiga murojaat qiladigan bo‘lsak, Germaniya, Avstriya, Fransiyada Ichki ishlar vazirligi, Finlyandiyada Adliya vazirligi saylovlar bilan shug‘ullanadi. Ushbu organlar faqatgina saylovlar o‘tkazish davridagina jarayonga eʼtibor qaratadilar.

Mamlakatimizda ushbu saylov komissiyalarini shakllantirish va faoliyatini tashkil etishda foydalaniladigan bir qancha qonunchilik hujjatlari mavjud. O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi, O‘zbekiston Respublikasining Saylov kodeksi, O‘zbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasining “Tuman, shahar saylov komissiyasi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi 2024 yil 5 iyundagi 1335-son qarori shular jumlasidandir.

O‘zbekiston Respublikasi Saylov kodeksining 19-moddasi mazkur masalalarni aks ettirgan normalarni o‘z ichiga olgan bo‘lib, unga ko‘ra hududiy saylov komissiyalari aʼzoligiga nomzodlar xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining majlislarida muhokama qilinadi hamda Markaziy saylov komissiyasiga tasdiqlash uchun tavsiya etiladi.

Markaziy saylov komissiyasi saylovga kamida sakson kun qolganida hududiy saylov komissiyalarini komissiya raisi, rais o‘rinbosari, kotibidan va komissiyaning o‘n ikki – o‘n sakkiz nafar boshqa aʼzolaridan iborat tarkibda tuzadi.

Tuman, shahar saylov komissiyalari aʼzoligiga nomzodlar xalq deputatlari tuman va shahar Kengashlarining majlislarida muhokama qilinadi hamda hududiy saylov komissiyasiga tasdiqlash uchun tavsiya etiladi.

Bunda yigirma bir yoshga to‘lgan, o‘rta yoki oliy maʼlumotga, qoida tariqasida, saylovga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish borasida ish tajribasiga ega bo‘lgan, aholi o‘rtasida obro‘-eʼtibor qozongan O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari tuman, shahar saylov komissiyasining aʼzosi bo‘lishi mumkin.

Quyidagi shaxslar tuman, shahar saylov komissiyasining aʼzosi bo‘lishi mumkin emas:

– O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputati, xalq deputatlari viloyat, tuman, shahar Kengashlari deputati, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati aʼzosi;

– boshqa saylov komissiyasining aʼzolari;

– siyosiy partiyalarning aʼzolari va vakolatli vakillari;

– viloyat, tuman va shahar hokimlari hamda ularning o‘rinbosarlari;

– prokuratura organlarining, sudlarning mansabdor shaxslari;

– nomzodlar, nomzodlarning yaqin qarindoshlari (yaʼni ota-ona, tug‘ishgan va o‘gay aka-uka, opa-singillar, er-xotin, farzand, shu jumladan farzandlikka olinganlar, bobo, buvi, nevaralar, shuningdek er-xotinning ota-onasi, tug‘ishgan va o‘gay aka-uka, opa-singillari) va ishonchli vakillari;

– nomzodlarga bevosita bo‘ysunuvchi shaxslar;

– og‘ir yoki o‘ta og‘ir jinoyatlar sodir etganligi uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoxud sudlanganligi olib tashlanmagan fuqarolar.

Hududiy saylov komissiyasi saylovga kamida yetmish besh kun qolganida tuman, shahar saylov komissiyalarini komissiya raisi, rais o‘rinbosari, kotibidan va komissiyaning sakkiz – o‘n sakkiz nafar boshqa aʼzolaridan iborat tarkibda tuzadi.

Yangi tashkil etilgan maʼmuriy-hududiy birliklarda hududiy saylov komissiyasi Senatning tavsiyasiga binoan Markaziy saylov komissiyasi tomonidan, tuman, shahar saylov komissiyalari esa tegishli xalq deputatlari viloyat, Toshkent shahar Kengashining tavsiyasiga binoan hududiy saylov komissiyasi tomonidan saylovga kamida oltmish kun qolganida tuziladi hamda o‘z vakolatlarini keyingi saylov kampaniyasi boshlanganligi eʼlon qilinguniga qadar amalga oshiradi.

Hududiy, tuman, shahar saylov komissiyalari rasmiy veb-saytlarida va matbuot nashrlarida o‘z tarkibi, manzili va komissiyaning telefon raqamlari to‘g‘risidagi maʼlumotlarni eʼlon qiladi.

Agar komissiya yetti nafargacha aʼzodan iborat tarkibda tuzilsa, rais va kotib tasdiqlanadi.

Zarur bo‘lgan hollarda, uchastka saylov komissiyasining son tarkibi belgilangan tartibda Markaziy saylov komissiyasi tomonidan o‘zgartirilishi mumkin.

O‘zbekiston Respublikasining chet davlatlardagi diplomatik va boshqa vakolatxonalarida uchastka saylov komissiyasi raisining vazifalarini ushbu vakolatxonalarning rahbari amalga oshiradi.

Uchastka saylov komissiyasi aʼzoligiga nomzodlar fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari, jamoat birlashmalari, korxonalar, muassasalar va tashkilotlar tomonidan taklif etilib, bu nomzodlar xalq deputatlari tuman, shahar Kengashlarining majlislarida muhokama qilinadi hamda tegishli hududiy saylov komissiyasiga tasdiqlash uchun tavsiya etiladi.

Alohida taʼkidlash lozimki, tuman, shahar saylov komissiyasi aʼzolarining tarkibini shakllantirishda yuqorida nomi zikr etilgan Nizomda belgilangan talablarni inobatga olgan holda komissiyalar aʼzoligiga nomzodlar nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillari; huquqiy bilim va malakaga ega, shuningdek xorijiy tillarni biladigan mutaxassislar; Saylov jarayonini boshqarish axborot tizimi va Saylovchilarning yagona elektron ro‘yxati bilan ishlash ko‘nikmasiga ega bo‘lgan, raqamli texnologiyalar sohasida bilim va amaliy ko‘nikmaga ega fuqarolar orasidan bo‘lishi maqsadga muvofiq sanaladi.

Bugungi kunda Respublikada davlat va jamiyat hayotida ayollarning faoligini oshirish hamda ularga keng imkoniyatlar yaratish borasidagi islohotlardan kelib chiqib, tuman, shahar saylov komissiyasi tarkibini shakllantirishda xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlarni, shuningdek yoshlar hamda nogironligi bo‘lgan ijtimoiy faol fuqarolarning ishtirokini taʼminlashga alohida eʼtibor beriladi. Bunda tuman, shahar saylov komissiyasi aʼzoligiga nomzodlardagi xotin-qizlarning ulushi kamida o‘ttiz foiz bo‘lishi tavsiya etiladi.

Farg’ona viloyat sudi sudya katta yordamchisi M.Umirzaqov
Farg‘ona davlat universiteti Tarix fakulteti Yurisprudensiya yo‘nalishi talabasi A.Qobiljonov

«Судья ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Бугун Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган “Судья ва ёшлар” учрашувида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Икрам Муслимов, Олий суд Кадрлар бошқармаси бошлиғи Музаффар Мухитдинов, вилоят судлари раислари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ёшлар иштирок этдилар.

    Дастлаб М.Мухитдинов суд тизими ҳамда суд тизимидаги ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, ижтимоий кафолатлар ҳақида маълумот берди.

    Шундан сўнг, И.Муслимов соҳадаги ислоҳотларга тўхталиб, судьялик касбининг масъулиятини, адолат, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамиятини, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар чуқур билим олишга интилишлари, ўз устида тинимсиз ишлашлари зарурлигини таъкидлади.

    Тадбир доирасида, И.Муслимов ва ёшлар ўртасида жонли савол-жавоб бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалалари, қонунларнинг қўлланилиши ва суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида саволлар беришди. Суд тизими вакиллари бу саволларга атрофлича ва тушунарли тарзда жавоб бериб, ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган очиқ мулоқотни таъминладилар. Ушбу жонли мулоқот ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, суд тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

    Тадбирнинг энг муҳим қисмларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва “Фарғона давлат университети” ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани бўлди. Ушбу меморандумга кўра, томонлар ўзаро тажриба алмашиш, суд-ҳуқуқ масалаларида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва юридик кадрларни тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.

    Тадбир якунида иштирокчилар биргаликда келажакдаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов томонидан Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов томонидан Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Судьялар, тергов тизими ходимлари, аҳоли вакиллари иштирок этган семинарда И.Муслимов томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, юқоридаги Фармонга асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб:

жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби ўрнатилиши;

жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилиши;

тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилиши ва бошқалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, тергов судьясига 11 турдаги санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати ҳам берилганлиги юзасидан алоҳида тушунтиришлар берилди.

Ушбу ўзгаришлардан кўзланган мақсад судлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда чинакам таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишига эришишдан иборат эканлиги таъкидланди. Семинар иштирокчилари билан фикр-мулоҳазалар алмашилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан доимий равишда профилактик ишлар амалга ошириб борилмоқда

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати раиси Д.Махаматов ҳамда раис ўринбосарлари О.Хасанов ва А.Абдурахмановлар томонидан туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьяларининг судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси”га ҳамда суд ходимларининг юриш-туриш қоидаларига, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши аҳволи ўрганилиб, тизимда коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш борасида доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказиб борилмоқда.

Суҳбатларда судьялик қасамёди, суд этикаси ва жамиятда юриш-туриш коидалари, Судьялар одоби кодексига қатъий риоя этиш, касбий вазифаларини виждонан бажариш, фуқаролар билан мулоқотда ҳушмуомалалик ва юксак маданият билан ёндашиш, ишлар ва мурожаатларни белгиланган муддатларда кўрилишини таъминлаши, сансоларликка ва иш кўрилишини асоссиз чўзилишига йўл қўймаслик, асоссиз қолдирмаслик, жисмоний ва юридик шахсларни овора қилмаслик, холислигига шубҳа туғдирадиган ҳолатлардан ва суднинг обрўсига путур етказувчи бошқа ҳаракатлардан тийилиш лозимлиги уқтирилди.

Шунингдек, суд қарорларининг барқарорлиги ва уларнинг сифатини яхшилашга эришиш, аризаларни асоссиз қайтармаслик, бир иш юзасидан турли хил мазмунда суд қарорлари чиқарилишини олдини олиш, суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, суд қарорларини манфаатдор шахсларга ўз вақтида бериш, суд ҳужжатларини электрон ахборот тизимига ўз вақтида тўғри киритиб бориш, суд қарорларини кечиктирмасдан ўз вақтида ижрога қаратиш масалаларига алоҳида этибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Суҳбатлар давомида судларда фаолият олиб бораётган судья ва суд ходимларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.

Одам савдоси билан шуғулланганга суд ҳукми ўқилди

“Хорижда иш бор, яхшигина даромад топасиз”, дейдиган “ҳожатбарор”ларнинг ваъдаларига ишониб қолманг. Йўқса, ўзингиз билмаган ҳолда одам савдоси қурбонига айланиб қолишингиз мумкин…

С.Салимова (исм-шарифи ўзгартирилган) бир ярим йилдан буён Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида жойлашган гўзаллик салонида ишлаб, у ерда яшовчи турк миллатига мансуб “Фуркан” исмли йигит билан танишиб, шаръий никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келишган. 2023 йил ноябрь ойида М.Абдуллаева “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали С.Салимовага алоқага чиқиб, телефон рақамини танишидан олганини, Туркия давлатига бормоқчилигини, иш кераклигини, шунга ёрдам беришни илтимос қилган. Шунда С.Салимова М.Абдуллаевага Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида яшаши, Туркия давлатида пул топиш анча осонлигини, ўзи кутиб олиб, яшаш хонадонида бирга яшашини, иш кўплигини, Туркияга келганидан сўнг ишлаб топган пулларидан билет ва қилган чиқимларини қайтариб беришини, бирор бир таниши бўлса ўзи билан бирга олиб келиши мумкинлигини айтган. Орадан бир оз вақт ўтгандан сўнг М.Абдуллаева алоқага чиқиб, таниши О.Ботирова у билан бирга Туркияга ишлаш учун боришга рози бўлганини айтган, шунда С.Салимова М.Абдуллаевага ўзини ва шериги О.Ботировани хорижга чиқиш паспортини расмга олиб ташласа Туркия давлатидан уларга электрон авиачипта олиб жўнатишини айтганида, М.Абдуллаева ўзи ва О.Ботировани хорижга чиқиш паспортини ташлаб берган, агарда қизларни қадди-қомати келишган ва чиройлироқ бўлса, С.Салимова қизлардан ўзи фойдаланмоқчи бўлганлигини, кўримсизроқ бўлса, Истамбулда яшовчи асли Қўқон шаҳрида туғилган “Зиёда” исмли қизга топширмоқчи бўлганлигини, сабаби “Зиёда” қизларни ёллаб, улардан шахвоний мақсадларда фойдаланиш билан шуғулланиб келишлигини, лекин “Зиёда”ни бундан хабари бўлмаганлигини, сўнгра у 2023 йил 23 ноябрь кунига М.Абдуллаева ва О.Ботироваларга электрон авиачипта сотиб олиб, уларга ташлаб бергани ва уларни Истамбул аэропортида кутиб олишини айтган, лекин М.Абдуллаева ва О.Ботировалар 2023 йил 23 ноябрь куни Истамбул шаҳрига учиб боришмаганлигини, М.Абдуллаевага қўнғироқ қилганида, уни телефони билан боғланиб бўлмаганлигини, орадан икки кун ўтгандан сўнг М.Абдуллаева ўзи алоқага чиқиб, Истамбул шаҳрига учиб кетиш учун Фарғона аэропортида ўтирган вақтларида, ИИБ ходимлари ушлашганлигини, шериги О.Ботирова ИИБ ходимларига Туркияга нима мақсадда кетаётганликлари ҳақида айтган, 2024 йил 17 февраль куни яшаш хонадонида қайтиш учун Самарқанд шаҳрига учиб келган вақтида, аэропортда унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинганлигини айтишган.

2024 йил 21 май куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан С.Салимовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,з” бандлари билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини яъни енгиллик қўллаб, 3  йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Тожиддин Вахобов,

жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси

Фарғона вилоят суди ҳамда Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигида суд ҳужжатлари ижросини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Суд ҳужжатлари ижросининг қонуний муддатларда тўлиқ таъминланиши судларнинг нуфузини ошириш баробарида, жисмоний ва юридик шахсларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг манфаатларини кафолатли ҳимоялашга хизмат қилади.

Шу муносабат билан тадбирда вилоят суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов ҳамда бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи А.Алимов раислигида кун тартибидаги республика судлари томонидан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағларни тўлиқ ундирилиши, бюджетга ўз вақтида ўтказилиши, судлар томонидан белгиланган жарималар ва давлат божлари ундириш ҳақидаги суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратилиши, шунингдек бугунги кунга қадар ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатларининг ҳолати туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва масъул ходимлар ҳамда бюро ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида бир қатор муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Олий суд, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида Фарғона вилоят судида судьялар ва суд ходимлари учун суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек судларда мавжуд ахборот тизимлари қулайликлари бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Олий суднинг Aхборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Ж. Умаров, Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари О. Ҳасанов ва “Суд тизимини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси раҳбари С. Простран иштирок этган тадбирда судья ва суд аппарати ходимлари учун судлар фаолиятига жорий қилинган “Адолат” ахборот тизимлари комплексининг имкониятлари ва қулайликлари, тизимда иш юритиш тартиби, ташқи ахборот тизимлари билан йўлга қўйилган интеграциялар юзасидан маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан тизимда коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилди

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати раиси Д.Махаматов ва малака ҳайъати аъзоси А.Абдурахманов томонидан туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьяларининг судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси”га ҳамда суд ходимларининг юриш-туриш қоидаларига, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши аҳволи ўрганилиб, тизимда коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Суҳбатларда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, мазкур жараёнлар сабабли судья ва суд ходимлари учун етарли имкониятлар, ижтимоий кафолатлар яратилгани, иш шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга юқори малакали, чуқур билим ва кўникмаларга эга кадрлар ёрдамидагина судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишдек эзгу мақсадларга эришиш мумкинлиги айтилиб, суд идорасига адолат истаб келган инсон энг аввало ўзининг қандай қабул қилинганлигига, у билан бўладиган мулоқотнинг самимийлигига қараб, суд тизимига бўлган муносабатини шакллантириши, бу ўринда эса бугун судларда фаолият олиб бораётган ҳар бир судья ва ходим касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз вазифасини сидқидилдан адо этиши, мазкур жараёнда тамагирлик, коррупция каби иллатларга қўл урмаслиги лозимлиги уқтирилди.
Салоҳиятли, ҳар томонлама малакали суд кадрларининг шаклланиши, судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминланиши тушунтирилиб, судья ва ходимларига доимий равишда билим ва дунёқарашини кенгайтириш, малакасини ошириб бориш ҳақида топшириқлар берилди.
Суҳбатлар давомида судларда фаолият олиб бораётган судья ва ходимларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида тергов сифатини янада яхшилаш масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Ички ишлар органлари терговчилари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Фарғона вилоят судининг судьяси Т. Ваҳобов ўтган 2023 йилда тергов ва суриштирув органи томонидан йўл қўйилган айрим камчиликлар бўйича мулоҳазаларини баён этди.

Семинарда Фарғона вилоят суди раиси А. Утаев кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Ибратли судья»: фарғоналик судья тақдирланди

Сўнгги йилларда одил судловни амалга ошириш йўлидаги ислоҳотлар самараси судьялар фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тегишли фармони ижроси юзасидан Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Унга кўра, энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши ҳам белгиланган. Мукофотга номзодларни саралаш натижаларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз суд тизимида фаолият юритаётган 15 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди. Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда ўтказилган тадбирда улар тантанали равишда тақдирланди. Улар орасида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Шерзодбек Ахунбаев ҳам бор.

Шерзодбек Ахунбаев айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади.

Шу маънода ушбу мукофотга ҳақли равишда муносибларгина эга бўлади. Судлар фаолиятида илк маротаба таъсис этилган ва топширилган бу каби мукофот жамиятимизда мустақил ва одил суд тизимига эришишда ҳар бир судья учун рағбатдир, ўз навбатида улкан маъсулият ҳам юклайди.

Менинг Конституциям 31 ёшда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтларида Фарғона вилояти судлари тизимида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий диктант ўтказилди.

Уч авлод учрашуви

Фарғона вилоят судида ўтказилган уч авлод учрашувида барча суд фахрийлари, судьялар, суд ходимлари ҳамда юридик техникум ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси У.Мингбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни, бугунги суд фахрийларини эъзозлаш, уларнинг одил судловни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ҳаётга самарали тадбиқ этишда ҳаётий тажрибаларининг роли хусусида айтиб ўтди.

Судьялар мустақиллиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам жиддий ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этмоқда. Бунга жавобан судьялар ҳам одил судловни амалга ошириш, бу тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, касбига виждонан садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида Президентимиз ташаббуси билан тарихий ислоҳотларни амалга ошириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини таъминлаш, малакали судьялар корпусини шакллантириш, суд ҳокимиятининг нуфузини ошириш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда ўз сафида мингдан ортиқ аъзони жамлаган Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг ҳам муносиб ўрни борлигига ҳам эътибор қаратилди.

Албатта, адолат ўрнатиш учун судья қонунларни ва уни қўллашни яхши биладиган билимли мутахассис бўлиши билан бирга, кўплаб инсоний фазилатларга эга, ҳар қандай ҳолатда ҳам виждон амрига қулоқ тутадиган, ўзи чиқарган қарори учун масъулиятни тўлиқ ҳис этадиган, бир сўз билан айтганда, юқори маънавиятга эга инсон бўлиши керак.

Учрашувда судьялар ва суд фахрийларининг судьялик фаолиятлари давомида қизиқарли бўлган эсда қоларли воқеалар ҳамда ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришгани “Уч авлод учрашувида” иштирок этаётган суд ходимлари ва техникум ўқувчи ёшларининг суд соҳасига бўлган қизиқишини ортишига сабаб бўлди.

Учрашув якунида, узоқ йиллар суд тизимида ишлаган бир гурух суд фахрийлари Ўзбекистон суд тизими фахрийлари сафига қабул қилиниб, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев томонидан гувохномалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари раҳбарлигида Фарғона вилоятида бўлиб ўтган суд-ҳуқуқ масалаларига оид сайёр қабулларда кўплаб фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Фарғона вилоятининг Қўштепа, Риштон тумнлари ва Марғилон, Фарғона ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларининг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.

Сайёр қабулда 150 нафар фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг
83 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 67 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли озод қилинди.

2023 йилнинг 18-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари раҳбарлигида Фарғона вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ўтказиш белгиланган

18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Марғилон ва Фарғона шаҳар судларида бўлиб ўтган сайёр қабулда Тошлоқ, Қува, Фарғона туманлари ҳамда Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳар фуқароларининг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.

Сайёр қабулда 59 нафар фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 21 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 38 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Марғилон ва Фарғона шаҳар судлариининг очиқ суд мажлисида ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли озод қилинди.

А    Х    Б    О    Р    О    Т   

 (Фарғона вилоят судларининг 2023 йил 6 ойида амалга оширган ишлари юзасидан)

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан                      2023 йилнинг  6 ойида (2022 йилнинг 6 ойи билан таққосланганда) Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман, шаҳар судларига 5.424 шахсга нисбатан 4.447 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, шундан 4.697 шахсга нисбатан 3.965 таси мазмунан кўриб тамомланган.

Мазкур даврда 3.242 шахсга нисбатан 2.594 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 1.438 шахсга нисбатан 1354 та ишлар тугатилган.

Суд залидан озод қилинган шахслар сони 398 нафарни ташкил қилган.

Айблов ҳукми чиқарилган ишлар бўйича жазо амалиёти:

2023 йил 6 ойида судланганларнинг 289 нафарига жарима;

2 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

87 нафарига мажбурий жамоат ишлари;

900 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;

968 нафарига озодликни чеклаш;

865 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган;

 

Судларда оқлов қарорлари чиқарилиши:

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида 25 шахс оқланган, биринчи инстанция судларида эса 8 нафар шахс оқланган.

2023 йил 6 ойида 3.158 шахс судланган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 619 шахсга камайган.

 

Судларда кўрилган ишлардан ўғирлик 482 та, фирибгарлик 481 та, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 103 та, талончилик 44 тага камайган бир вақтда, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 80 та, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш 33 та ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш 24 тага ортган.

 

Судларда материалларни кўрилиши:

 2023 йилнинг 6 ойида жами 4.825 та материаллар кўриб тамомланиб, 4.592 таси қаноатлантирилиб, 233 таси рад этилган.

Шундан 1.848 шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

Судларда маъмурий ишларнинг кўрилиши:

2023 йил 6 ойи давомида судлар томонидан жами
32.835 шахсга нисбатан 27.303 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материаллар кўриб чиқилиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 6.952 нафарга ёки 26,9 фоизга кўпайган бўлса, ўз навбатида материаллар (ишлар) сони ҳам мутаносиб равишда 6.073 тага ёки 28,6 фоизга ортган.

Шундан, 18.088 шахсга нисбатан 16.126 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлса, 14.747 шахсга нисбатан                 11.177 та маъмурий материаллар бўйича иш тугатилган.

Маъмурий жазо қўлланган шахслардан 14.524 тасига жарима, 3.525 тасига маъмурий қамоқ, 33 тасига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 4 нафарига ашёни мусодара қилиш жазолари қўлланилган.

Маъмурий ишлардан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш 2.639 тага, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик 1.748 тага, майда безорилик 1.614 тага, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни олиб юриш 1.004 тага, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш  758 тага ҳамда ҳақорат қилиш 648 тага кўпайган.

 

Иқтисодий ишларни кўрилиши бўйича:

2023 йилнинг 6 ойи давомида вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан жами 7 835  та иш кўриб чиқилган.

Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.247 та ёки 1,7 бараварга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг 503 та ёки 6,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. 91 та ишлар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиб, бу жами кўрилган ишларнинг 1,1 фоизини ташкил қилади.

Кўрилган ишларнинг аксарияти, банклардаги ҳисоб варақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш,  коммунал хизмат кўрсатиш, маҳсулот етказиб бериш, ижара  шартномалари, банкрот деб топиш ҳамда молиявий жарима қўллашга оид низоларни ташкил қилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги ишлар камайган бир вақтда, банклардаги ҳисоб варақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси ҳамда маҳсулот етказиб бериш билан боғлиқ низолар  ортган.

Вилоят суди ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 956 та иш кўрилиб, уларнинг фойдасига                     304 млрд. сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божлари жами 620 та иш юзасидан 1 млрд 588 млн. 450 минг сўмни ташкил этган.

Республика бюджетига ундирилиши белгиланган 3.195 та 13 млрд. 874 млн. 360 минг 160 сўмлик ижро ҳужжатлари тегишли Мажбурий ижро бюроларига юборилган бўлиб, шундан, 2.009 та                6 млрд. 667 млн. 073 минг 473 сўмлик ижро ҳужжатлари ижро қилинган.

 

Фуқаролик ишларини кўрилиши бўйича:

Хусусан, ўтган даврда 13.097 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврида 29.249 тани ташкил қилиб, 16.152 та ёки 1,2 баробарга камайган.

Судларда кўрилган ишларнинг аксарияти оилавий низолар, битимлар ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар, кредит ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш, уй-жой ва ерга оид низолар ҳамда меҳнат муносабатларини ташкил қилган.

Судларда кўрилган ишларнинг:

– 538 (220) таси меҳнат муносабатларига оид низолар;

– 5.842 (5.260) таси оила масалалар, шундан 3.263 (2.812) таси никоҳдан ажратиш ҳақида;

– 828 (469) таси уй-жой низолари;

– 4.317 (22.016) таси битимлар ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга билан боғлиқ низолар, шундан 2.543 (18.882) таси кредит ундириш ҳақидаги;

– 244 (223) таси ер муносабатларига доир низолар;

– 1.328 (1.061) таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳамда;

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриладиган суд буйруғи билан боғлиқ аризалар 25.953 (6.989) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 18.694 та ёки 3,7 баробарга ошган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан олди-сотди шартномаси билан боғлиқ низолар 82,7 фоизга, фуқаронинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги ишлар 17,1 фоизга камайган.

Бироқ, оила низолари (моддий таъминот ундириш) билан боғлиқ ишлар 582 тага (вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида);

меҳнат низолари 318 тага кўпайган;

никоҳдан ажратиш 451 тага кўпайган.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишларни кўришда асосий эътибор тарафлар ўртасида келиб чиққан фуқаровий-ҳуқуқий низоларни аввалам бор яраштириш ва келиштириш орқали ҳал этишга аҳамият қаратиб келинмоқда.

Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 65 та фуқаролик ишлари бўйича келишув битими тузилган бўлса, 1.228 та ишлар бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги, низо барҳам топилганлиги сабабли даъвогарлар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасидадир деб белгиланган.

Шу сабабли, никоҳдан ажралишларни олдини олиш ва оилаларни сақлаб қолиш мақсадида судлар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ва шу тизимда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида судларда никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2.242 та ишлар Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг қуйи бўлимлари хулосалари асосида кўриб чиқилган.

Никоҳдан ажратиш жами кўриб тамомланган ишлардан 3.026 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, 2.005 таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 1.021 таси рад қилинган, 38 таси иш юритиш тугатилган ҳамда 199 таси кўрмасдан қолдирилган.

Шундай бўлса-да, никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 451 тага кўпайган.

Шу сабабли Фарғона вилоят суди ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ўртасида (2020 йил 15 декабрда) тасдиқланган “Меморандум” ижросини таъминлаш, вилоятда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режа асосида вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида судлар, прокуратура органи ҳамда Оила ва хотин қизлар бошқармасининг қуйи тизимлари билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Оилани тиклаш, эр-хотинларни ярашиб олишлари учун 2023 йилнинг 6 ойида 2.086 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича муҳлат берилиб жойлардаги яраштирув комиссияларига юборилган.

Никоҳдан ажратиш учун етарли асослар бўлмаганлиги, келгусида тарафларни оилани тиклаш чораларини кўриш имконияти мавжудлиги сабабли 1.021 та даъво аризалар қаноатлантирилмасдан жойлардаги яраштириш комиссияларига 377 та хусусий ажрим чиқарилган.

Судьялар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўриш жараёнида  тарафларни яраштириш учун тушунтириш ишларини амалга ошириш натижасида жами 95 та оила яраштирилган.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар:

Вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларига 2022 йилнинг 6 ойида давомида жами 4.062 та (2022 йилнинг шу даврида 5529 та) мурожаатлар келиб тушган, шулардан 2.535 (3377) таси фуқаролик, 1.403 (1848) таси жиноят ва 124 (292) таси иқтисодий судларга тааллуқли.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами мурожаатларнинг сони 1.453 тага ёки 26,4 фоизга камайган.

2023 йил 6 ойи давомида бевосита судларга 387 та (410 та) умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган.

1.617 та (2.379 та) мурожаатлар шахсий (сайёр, онлайн) қабуллар жараёнида қабул қилинган.

Виртуал қабулхоналар орқали 2.058 та (2.740 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 677 та ёки 24,8 фоизга камайган.

Жами келиб тушган 4.062 та мурожаатдан 4.000 та ёки 98,4 фоизи тўлиқ ўрганилиб, мазмунан ҳал этилган.

Маълумки, фуқароларга қулайлик яратиш, узоқ масофа йўл босиб суд биноларига келиб кетишларидаги вақт билан биргаликда моддий харажатларини тежаш мақсадида судларда “E-XSUD” миллий электрон ахборот тизими жорий қилиниб, фуқароларнинг судларга бевосита электрон тизим орқали мурожаат қилиш тартиби жорий қилинган.

Жумладан, ариза ва даъво аризаларидан 39.050 таси (32.973 та) ёки 84,4 (85,3) фоизи мана шундай тизим орқали электрон шаклда келиб тушган.

Ушбу амалиёт судлар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган бўлиб, фуқароларни судлардан қарор ёки ажримларни монеликсиз олиш имконияти яратилган.

Тарғиботлар:

Вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш билан биргаликда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик низоларини келиб чиқишини олдини олиш борасида халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини  янада ошириш мақсадида турли ҳуқуқий мавзуларда учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

2023 йилнинг биринчи ярмида Фарғона вилоят судлари томонидан турли ҳуқуқий мавзуларда 1.182 та маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида жами 960 та, шу жумладан телевидениеда 241 та, матбуотда –            186 та, радиода – 94 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 439 та чиқишлар қилинган.

Таъсир чоралари бўйича:

Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан судлар томонидан жойларга хусусий ажрим ва тақдимномалар муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.

Хусусан:

Вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судлари томонидан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама қилиш учун 3.320 та хусусий ажрим чиқарилиб, 18 та хабарнома ва 19 та тақдимномалар киритилган.

Фарғона вилоят давлат архиви ҳамда судларнинг архив ишларига масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди

Куни кеча Фарғона вилоят давлат архиви ҳамда Фарғона вилоят судларининг архив ишларига масъул ходимлар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Фарғона вилоят судининг судьяси Р.Қосимов, Фарғона вилоят давлат архиви директорининг ўринбосари Н.Рахмонова, давлат архивининг фаҳрийси М.Султанова, судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Фарғона вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи А.Ғазиев, судларнинг архив ишларига масъул ходимлари иштирок этди.

Архив – кеча ва бугун кунлари мисолида архив ишини ривожлантиришда Интернет тармоғидан фойдаланишнинг техник имкониятлари яна-да кенгайтирилгани, шунингдек мустақиллик йилларида рақамли архивларни яратиш борасида ҳукумат даражасида кўпгина қарор ва фармойишлар қабул қилингани, жумладан, “Архив иши тўғриси”даги қонунга электрон ҳужжат тўғрисидаги тушунчалар киритилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрь кунги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сон Қарорига асосан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифаларида суд ҳужжатларини давлат архивларига электрон тартибда топшириш юзасидан белгиланган масалалар хусусида сўз юритилди.

“Рақамлаштиришдан кўзланган асосий мақсад бу фуқароларнинг ортиқча овворагарчиликларини олдини олиш, керакли маълумотларни тез ва ишончли олиш, ҳужжатларнинг узоқ муддат давомида сифатли сақланишини таъминлаш, электрон шаклдаги ҳужжатдан ва қидирув тизимидан бир нечта тадқиқотчи бир вақтнинг ўзида фойдалана олиш, шунингдек архивларда ҳужжатларни сақлашда жой муаммосига бир қатор ечимлар топилишидан иборатдир”, – дейди вилоят судининг архив мудири Г.Худойбердиева.

Семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Давлат архиви ходимлари томонидан тушунтириш берилиб, ўзаро фикр алмашилди.

ҚУРОЛ  ЎЙИНЧОҚ  ЭМАС.

Қадимдан қолган гап бор, “Ўқи йўқ милтиқ ҳам бир марта отади”. Фарғона вилояти ИИБ идораларида масъул вазифада ишлаган М.Ғоффоров ҳам юқоридаги гапни муболаға билиб, бунга жиддий қарамай панд еганлардан бири.

            Келинг, гапни кўп чуваламай, собиқ ички ишлар ходими томонидан қуролга эҳтиётсизлик билан муносабат қандай ҳодисага сабаб бўлганини баён этайлик.

М.Ғоффоров бўй-басти келишган, жисмонан бақувват бўлгани сабаб, турли синовлардан ўтиб Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизматига ишга қабул қилинди, у ўзига ярашган формани кийиб, хизмат учун берилган аслаҳалар билан янада кўркамлашди, кўрган кишини ҳаваси келадиган йигит бўлди.

Хизматга қабул қилингач, бошқа ходимлар сингари М.Ғоффоров ҳам ўқ-отар қуролидан фойдаланиш, сақлаш ва муомала қилиш қоидаларини тўлиқ ўрганди. Бу соҳадаги ички ишлар вазирининг буйруқларини билиши бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтди ва унга хизмат жараёнида фойдаланиш учун “АК-74” русумли ўқ отар қуроли (автомат) бириктирилди.

Ички ишлар идораларидаги бир неча йиллик намунали хизматдан сўнг, М.Ғоффоровда ўзига ишонч пайдо бўлди, бу албатта ижобий ҳолат, лекин ишончни суистеъмол қилиниши бепарволик ёки ўзига-ўзи бино қўйиш каби салбий хислатларни ҳам киши табиатига жойлар экан.

2021 йил 16 август куни эрталаб, вилоят ИИБ ППХ ходими М.Ғоффоров хизматдош шериги А.Рахимов томонидан стол устига қўйилган “АК-74” русумли ўқ отар қуролини олиб, бепарволикка йўл қўйиб, шеригига ҳазиллашиб, эҳтиётсизлик қилгани оқибатида қўли автомат тепкисига тегиб, қуролдан икки дона ўқ отилиб, А.Рахимовга тегиб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар етказган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ва М.Ғоффоров Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши судга юборилди.

Судда ҳам М.Ғоффоровнинг эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноий қилмиши тасдиғини топди ва у суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди ҳамда ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Қурол билан боғлиқ вазиятда, масъулиятни бир оз бўлса-да йўқотган М.Ғоффоровнинг қилмиши, унинг севган касбини йўқотиб, жазога тортилишига ва энг асосийси ўзига ўхшаган, ёш ва норғул ҳамкасбини ногиронга айланишига сабабчи бўлгани ўта ачинарли ҳолдир.

Юқоридагиларни баён этиш билан бирга, доно халқимизнинг ҳар бир гапи ҳаётий ҳақиқат эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Зеро, бекорга айтилмаган, қурол – ўйинчоқ эмас, ҳар доим эҳтиёт бўлинг, бепарволикка йўл қўйиб, айбдорга айланманг!

 

Зафаржон Омонов, жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг раиси

Фарғона шаҳрида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун Президент Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Ташкил этилган сайёр қабул доирасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ва судьялар томонидан 329 нафар фуқаронинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

154 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация ва такрорий кассация тартибларида кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, мурожаатларнинг 175 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунигдек, 97 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Фарғона вилоят судларининг 2023 йил биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан

А Х Б О Р О Т

 

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман, шаҳар судлари томонидан 2023 йил биринчи чораги давомида иш юритувга 2.577 шахсга нисбатан 2.085 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, шундан 2.288 шахсга нисбатан 1.968 таси мазмунан кўриб тамомланган.

1.554 шахсга нисбатан 1.290 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 726 шахсга нисбатан 670 та ишлар тугатилган.

2 та жиноят иши бўйича 4 нафар шахс оқланган.

Суд залидан озод қилинган шахслар сони 161 нафарни ташкил қилган бўлса, ўз навбатида 132 шахс суд залидан қамоққа олинган.

 

Айблов ҳукми чиқарилган ишлар бўйича жазо амалиёти:

2023 йилнинг биринчи чорагида судланган шахсларнинг
124 нафарига жарима, 2 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,
39 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 474 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 457 нафарига озодликни чеклаш, 397 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Судларда оқлов қарорлари чиқарилиши:

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан 5 та иш бўйича 5 шахс оқланган бўлса, биринчи инстанция судларида, 2 та иш бўйича 4 шахс оқланган.

 

Судланганлик кўрсаткичи:

2023 йил 1-чорагида 1.554 (2022 йилда 1.806) шахс судланган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 252 шахсга камайган.

 

Судларда материалларни кўрилиши

2023 йил 1-чорагида жами 2.450 та материаллар кўриб тамомланиб, 2.326 таси қаноатлантирилиб, 124 таси рад этилган.

Шундан 916 шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

Жумладан:

4 шахс озодликдан маҳрум қилиш;

362 шахс озодликни чеклаш;

16 шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

520 шахс  ахлоқ тузатиш ишлари;

14 шахс касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

                    

Судларда маъмурий ишларнинг кўрилиши

2023 йил 1-чорагида судларга жами 16.290 нафар шахсга нисбатан 13.618 та маъмурий иш келиб тушган бўлиб, 15.163 нафар шахсга нисбатан 12.721 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар мазмунан кўриб тамомланган.

Кўрилган ишларнинг 8.660 нафар шахсга нисбатан 7.731 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланган бўлса, 6.530 нафар шахсга нисбатан
4.990 та иш иш юритишдан тугатилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича судларда жами  6.368 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. (Шундан 6 таси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришга доир ишларни ташкил қилади) Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврида 12.338 тани ташкил қилиб, 5.970 та ёки 48,3 фоизга камайган.

Кўрилган ишлардан 5.066 (10.304) та ҳал қилув қарори чиқарилиб, 4.368 (9.587) та ёки 68,5 (77,7) фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган, 698 (717) та ёки 10,9 (5,8) фоизи рад қилинган, 118 (121) та ёки 1,8 (0,9) фоиз иш юритишдан тугатилган, 1178 (1909) та ёки 18,4 (15,4) фоиз ишлар бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган.

Судларда кўрилган ишларнинг 200 (63) таси ёки 3,1 (0,5) фоизи меҳнат муносабатларига оид низолар, 2.937 (2.574) таси ёки 46,1 (20,8) фоизи оила масалалар, шундан 1.710 (1.364) таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 451 (169) таси ёки 7,1 (1,4) фоизи уй-жой низолари,
1.807 (8.714) таси ёки 28,3 (70,7) фоизи битимлар билан боғлиқ низолар, шундан 1.239 (7.593) таси кредит ундириш ҳақидаги, 78 (58) таси ёки
1,2 (0,4) фоизи ер муносабатларига доир низолар, 658 (547) таси ёки
10,4 (4,4) фоизи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш
237 (213) таси ёки 3,7 (1,7) фоизи бошқа турдаги низоларни ташкил қилган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриладиган суд буйруғи билан боғлиқ аризалар 12.691 (3.594) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 9.097 та ёки 253,1 фоизга кўпайган.

Суд буйруқларнинг сезиларли даража ортишига 2022 йилнинг иккинчи ярмидан кредит шартномасига доир ишларнинг бир қисмини суд буйруғига ўтказилганлиги билан изоҳланади.

Бунинг натижасида алимент миқдорини камайтириш билан боғлиқ низолар 11,5 фоизга камайган.

Бироқ, оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 363 тага (вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида) кўпайган;

меҳнат низолари 137 тага (Фарғона шаҳрида 39 тага, Қўқон шаҳрида  27 тага, Фарғона туманида 18 тага) кўпайган;

никоҳдан ажратиш 346 тага (Учкўприк туманида 48 тага,  Ўзбекистон туманида 39 тага, Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 34 тага, Данғара туманида 26 тага, Риштон туманида 24 тага) кўпайган.

Зеро, тарафлар ўртасидаги низоларни келиштириш орқали ҳал қилиш, айниқса қариндошлар ўртасида вужудга келган низоларни кўрилиши улар ўртасида қариндошчилик ришталарини сақланиб қолишига, икки тарафнинг ҳам манфаатли натижага эришишига, пировардида фуқароларнинг узоқ вақт давомида сарсон саргардон бўлиб юришини олдини олади.

Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 33 (21) та фуқаролик ишлари бўйича келишув битими тузилган бўлса, 598 (1109) та ишлар бўйича тарафлар ўзаро келишиб олганлиги, низо барҳам топилганлиги сабабли даъвогарлар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган.

Ўтган давр мобайнида судларда никоҳдан ажратиш ҳақидаги 1215 та ишлар бўйича Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг қуйи бўлимларидан хулосалар олиниб кўриб чиқилган.

Шундай бўлса-да, никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган ишлар сони 2022 йилнинг шу даври билан таққосланганда 346 та ёки 25,3 фоизга кўпайган.

Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 13 та (7 та) хабарномалар, 228 та (411 та) хусусий ажрим чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.

 

Иқтисодий судлари томонидан жами 5 079 та ишлар кўриб чиқилди.

Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64,8 фоизга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг
425 та ёки 8,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. 2023 йилнинг 3 ойида 36 та ишлар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиб, бу жами кўрилган ишларнинг 0,7 фоизини ташкил қилди.

Кўрилган ишларни туркумлар бўйича таҳлил қилинганда
2266 (439) таси ёки 44,6 (24,5) фоизи банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ низоларни, 988 (256) таси ёки 19,4 (14,3) фоизи коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низоларни, 446 (178) таси ёки 8,7 (9,9) фоизи маҳсулот етказиб бериш шартномаси билан боғлиқ низоларни, 39 (180) таси ёки 0,7 (10,0) фоизи контрактация шартномаси билан боғлиқ низоларни, 212 (73) таси ёки 4,1 (4,0) фоизи ижара шартномаси билан боғлиқ низоларни, 285 (220) таси ёки 5,6 (12,3) банкрот деб топиш билан боғлиқ низоларни, 93 (4) таси ёки 1,8 (0,2) фоизи молиявий жарима қўллаш билан боғлиқ низоларни ташкил этади.

Иқтисодий судларда 2022 йилнинг 3 ойига нисбатан
 2023 йилнинг 3 ойида 141 та банкрот деб топиш билан боғлиқ ишлар 78,4 фоизга камайган бир вақтда,

Маҳсулот етказиб бериш билан боғлиқ низолар  (446/178) 268 та ёки 60,1 фоизга;

Фарғона, Қўқон, Марғилон, Риштон туман, шаҳарларда;

Коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низолар (988/256) 732 та ёки 74,1 фоизга;

Барча туман шаҳарларида бир неча баробарга кўпайган.

Банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ низолар (2266/439) 1827 та ёки 80,7 фоизга;

Вилоятимизнинг барча туман шаҳарларида бир неча баробарга кўпайган.

Иқтисодий судларда ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 84 та суд таъсир чоралари қўлланилган.

Хусусан, 1 та маъмурий иш қўзғатилган, 8 та моддий жавобгарликка тортиш ва 29 та интизомий жазо чораси қўллаш ҳақида, шунингдек қонунбузарликларнинг олдини олиш юзасидан эса 46 та хусусий ажрим ва хабарномалар чиқарилган.

Вилоят суди ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 455 та иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 131 млрд. сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Банкротликка оид 258 та ишлар кўрилиб, кредиторлар олдидаги умумий қарздорлиги 93 млрд. сўмни ташкил этган 124 та истиқболи йўқ, иқтисодий ночор корхоналар суд қарорларига асосан банкрот деб топилди.

Статистик маълумотлар таҳлилига кўра, ҳисобот даврида судларга жами бўлиб 2353 та (2022 йилнинг шу даврида
2919 та) мурожаатлар келиб тушган, шулардан 1577 (1742) таси фуқаролик, 714 (1015) таси жиноят ва 62 (157) таси иқтисодий судларга тааллуқли.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами мурожаатларнинг сони 566 тага ёки 19,4 фоизга камайган.

Ҳисобот даврида жами келиб тушган 2353 та мурожаатдан 2261 та ёки 96,1 фоизи тўлиқ ўрганилиб, мазмунан ҳал этилган.

Мазмунан ҳал қилинган 2261 та мурожаатлардан 65 таси ёки 2,9 фоизи қаноатлантирилган, 7 таси ёки 0,3 фоизи рад қилинган, 2189 таси  ёки 96,8 фоиз мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда 92 та мурожаат қолдиқда қолган.

2023 йилнинг 1-чораги давомида бевосита судларга 215 та (200 та) умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 та ёки 7,08 фоизга кўпайган.

944 та (1449 та) мурожаатлар шахсий (сайёр) қабуллар жараёнида қабул қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 505 тага ёки  34,9 фоизга камайган.

Мурожаат қилувчиларнинг 838 нафари бевосита суд биносида (шундан 4 нафари вилоят судининг “ишонч телефони” орқали), 106 нафари сайёр қабул жараёнида қабул қилиниб, улардан 23 та ёзма ва 921 та оғзаки равишда мурожаатлар бўлган.

Вилоят судининг раиси томонидан шахсий қабулда
63 нафар, унинг ўринбосарлари ва судлов ҳайъатлари судьялари томонидан 181 нафар, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари томонидан 700 нафар мурожаатчилар қабул қилинган.

Иқтисодий судлар томонидан 2023 йил 3 ойлик якуни бўйича Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божлари жами 331 та иш юзасидан 976 млн 989 минг сўмни ташкил этган.

2023 йилнинг 3 ойи мобайнида Республика бюджетига ундирилиши белгиланган 1444 та 5 млрд. 574 млн.
489 минг 160
сўмлик ижро ҳужжатлари тегишли Мажбурий ижро бюроларига юборилган бўлиб, шундан, 809 та (56,0%),
2 млрд. 538 млн. 382 минг 430
сўмлик (45,5%) ижро ҳужжатлари ижро қилинган.

 

Амалга оширилган тарғиботлар:

 

2022 йилда Фарғона вилоят судлари томонидан турли ҳуқуқий мавзуларда 499 та маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида жами 473 та, шу жумладан телевидениеда 107 та, матбуотда – 92 та, радиода – 49 та,                 веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 225 та чиқишлар қилинган.

Фарғона вилоят судида Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда судлар томонидан солиқ низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Судьялар ва солиқ хизмати ходимлари учун бирдек аҳамиятли бўлган семинар мобайнида мазкур Пленум қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Унда Олий суд судьялари, Солиқ қўмитаси ва вилоят прокуратураси вакиллари, Фарғона вилояти судларининг иқтисодий, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судьялари, шунингдек, солиқ органлари ходимлари иштирок этди.

Маърузаларда судлар томонидан солиқ низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш масалалари муҳокама қилинар экан, Олий суд Пленуми қарорининг судлар томонидан солиқ низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида амалиётга жорий қилингани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, семинарда амалиётдан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари томонидан солиқ текширувлари натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда йўл қўйилаётган қонун бузилиш ҳолатлари, солиқ ҳисоблаш, молиявий жарима ва имтиёзларни қўллаш ҳамда солиқ органларининг қарорлари асосида солиқларни ундиришдаги хатоликларга оид муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг бош мақсади одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришдир

Мамлакат тараққиётининг янги босқичида ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги катта ўзгаришлар билан бирга, суд-ҳуқуқ тизимида ҳам ҳаётбахш ислоҳотлар бўй кўрсатаётгани сир эмас. Соҳадаги ўзгаришларнинг ижобий натижаларини у ёки бу масалада судга мурожаат этган юртдошларимиз ҳам ҳис этмоқда, десак муболаға эмас.

Кейинги йилларда инсон омилисиз одил судловни амалга ошириш, судлар фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш мақсадида тизимга ахборот коммуникация технологиялари жорий қилинди.

Жумладан, ишларни автоматик тақсимланиши, судларга даъво ариза, ариза ва шикоятларни электрон тартибда мурожаат қилиш тартиби белгиланди. Шунингдек, суд мажлисларига тарафлар масофадан туриб иштирок этиш имконини берувчи видеоконференцалоқа режими татбиқ этилди.

Бу жиҳатлар тизимдаги ўзгаришларнинг бир қирраси, холос. Президентимизнинг 2022 йил декабрь ойида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Дарҳақиқат, 2023 йил миллий қонунчиликда катта янгилик ва ўзгаришлар билан бошланди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида давлат раҳбарининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча                                чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонлари қабул қилинди.

Бу билан суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланиб, тизимни жадал ислоҳ қилинишини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ҳам тасдиқланди.

Стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш зарурлиги қайд этилди.

Фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилди. Суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали аҳолида суддан ва давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш белгиланди.

Фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлишига барҳам берилиши, вилоят судларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги ваколатларини янада кенгайтириш, суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида мазкур фармонда туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилмоқда. Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳоли оворагарчилигининг олди олиниши, биринчи инстанция судининг қарор ёки ҳукмидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, натижасидан ҳам қониқмаса, иш мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланмоқда.

Бундан ташқари, фармонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди.  

Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу фармонлари “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини беради.

 

Бурхонжон Мамажонов, Фарғона вилоят судининг судьяси

Олий суд раиси ўринбосари Ҳ.Тўрахўжаев бошчилигида Фарғона вилояти Қўштепа туманида сайёр қабул ташкил этилиб, унда жисмоний ва юридик шахсларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Айтиш керакки, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашда жойларда ташкил этиладиган қабулларнинг ўрни беқиёс. Зотан, бундай учрашувлар фуқароларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишларининг олдини олишга, муаммоларни имкон қадар тезкор ҳал этишга хизмат қилиши баробарида мурожаатчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурида ҳам юқоридаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, пировард мақсад адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига ишончини мустаҳкамлашдан иборат.

Ўтказилган сайёр қабулда 31 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 15 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 9 та мурожаат юзасидан аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. 7 та мурожаат жойида ўз ечимини топди.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида ўтказилган сайёр суд мажлисларида содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазони ўтаётган 20 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 6 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйич тарфалар яраштирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан иш ҳақи, алимент ундириш бўйича мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди.

Навбатдаги сайёр қабул давом этмоқда.

Инсоннинг камоли ва заволи ўртасида масофа бир қадам

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 24 март куни Фарғона вилоят суди биносида  барча судлар судьялари иштирокида давлатимиз раҳбарининг  2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони  ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  асосий эътибор тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилди. Шунингдек, ваколатни имтиёз деб билган айрим соҳа ходимларининг аянчли тақдири ҳақида рўй-рост, аниқ мисоллар асосида маълумот берилди. Бундан мақсад инсоннинг камоли ва заволи ўртасида масофа бир қадам экани ва ҳалоллик вакцинасининг илдизи маънавиятга бориб тақалишига урғу берилди.

Янги Ўзбекистон тараққиётида жамиятда қонун устуворлигини барқарор таъминлаш биринчи галдаги вазифа экани маълум. Бу эса  инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга масъул касб эгалари бўлган судьялардан профессионал лаёқатдан ташқари, профессионал ҳалолликни ҳам талаб қилади, – дейди вилоят судининг раиси Ш.Камолов.

Тадбир ниҳоясида Судьялар олий кенгаши буюртмаси асосида  суратга олинган “Пушаймон”  қисқа метражли фильм намойиш этилди.

Фарғона вилояти судида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

8 март «Халқаро хотин-қизлар» куни муносабати билан вилоят судининг раиси бошчилигида байрам табриги бўлиб ўтди.

 

Тадбир бошида аввало Олий суд раисининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Сўнг вилоят судининг раиси суд жамоаси аёл ҳамкасбларни байрам билан муборакбод этиб, одил судлов фаолиятини амалга ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги самарали меҳнатларини эътироф этиб, келгусидаги фаолиятига омадлар тилади.

 

Шу билан бирга, вилоят суди раиснинг ўринбосарлари, судьялар ва суд ходимлари ҳам аёлларни байрам билан табриклаб, самимий тилакларини билдирдилар.

Судьянинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланади

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил қадамлар қўйилди. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан кўплаб қонун, Фармон ва қарорлар қабул қилинди. Уларда судларнинг халқчиллиги ва очиқлиги, инсон ҳуқуқларининг устуворлигини таъминлаш каби чоралар белгиланиб, бу борада тегишли ишлар амалга оширилди.

Президентимизнинг 2022 йил декабрь ойида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Дарҳақиқат, 2023 йил миллий қонунчиликда катта янгилик ва ўзгаришлар билан бошланди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида давлат раҳбарининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча                                чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонлари қабул қилинди.

Бу билан суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланиб, тизимни жадал ислоҳ қилинишини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ҳам тасдиқланди.

Стратегияда келгусида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш, тарафларнинг ташаббусига кўра тайинланган эҳтиёт чорасини суд томонидан юқори қийматда (жумладан, етказилган зарарга нисбатан) гаров эҳтиёт чорасига алмаштириш тартибини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Сир эмаски, низоларни муқобил ҳал қилиш институтини ривожлантириш, яъни айрим тоифадаги ишларни судгача ва суддан ташқари ҳал қилиш механизмларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмидир.

Ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган
медиация — тарафлар ихтиёрий розилиги билан низони ўзаро ҳал этиш жараёни алоҳида аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда ҳам низони тинч йўл билан бартараф этиш йўлида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, 2019 йил 1 январдан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги Қонун мазкур институтнинг ривожланишига замин яратди. Низолашаётган тарафларнинг вақти ва ресурсларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдиши олиш, низо бўйича ўзаро мақбул ечим топиш – булар медиацияни қўллашнинг ижобий томонлари ҳисобланади.

Шу сабабли, Фармонга асосан эндиликда самарали йўналиш сифатида низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан янада кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлари яратилади.

Хусусан, медиация институтини қўллаш доирасини кенгайтириш ва низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари қўлланилиши лозим бўлган фуқаролик ишлари тоифасини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрланади.

Яна бир муҳим масала, судьялар ихтисослашувини янада кенгайтириш мақсадида мураккаблигига кўра ихтисослашувни талаб этадиган йўналишлар, жумладан оилавий, меҳнат, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпуси шакллантирилади. Бу эса ушбу тоифадаги ишларни малакали судьялар томонидан сифатли кўрилишини ва ягона суд амалиёти шакллантирилишини таъминлайди.

Шунингдек, Фармон билан тасдиқланган Ҳаракатлар дастурида
суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофлик принципини янада кенгроқ жорий этиш, суд ҳокимиятининг нуфузи, мавқеи ва обрўсини янада юксалтириш чораларини кўриш каби бошқа муҳим чора-тадбирлар ҳам белгиланди.

Маълумки, жамиятдаги адолат мезони — фуқароларининг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиниши қай даражада кафолатланганлиги билан бевосита боғлиқдир. Адолат эса фақат мустақил суд ҳокимияти томонидан таъминланиши мумкин. Бу борада Фармонда одил судлов фаолиятига ташқи ва ички тарафдан аралашиш имкониятларини бартараф этиш чоралари кўзда тутилмоқда.

Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди.

Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш мақсадида, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилади, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтирилади ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Стратегияда келгуси йилларда ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судьялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш мақсади белгиланди. Бу эса аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам яқин истиқболдаги устувор вазифалар бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда олиб борилаётган одил судловнинг, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак”, деган эзгу тамойилнинг ҳаётий ифодасидир.

 

Беҳзод Эргашев, жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси

Уйнинг пулини тўлиқ олиб уни эгасига расмийлаштирмай алдаб юрган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Қўқон шаҳрида яшовчи, эндигина 30 ёшга кирган Рашид Умматов (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2021 йилнинг январь ойида уй-жой савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Ҳалимжон Мамадалиевга қарзлари кўпайиб кетгани сабабли ўзи истиқомат қилаётган уйни сотишини айтади.
— Харидорлар бўлса, мени учраштиринг, — дейди у маклер танишига.
Шунга биноан Ҳ.Мамадалиев ўзининг ишдаги ҳамкори Элмурод Ўрмоновга ўша уйни олишни тавсия қилади. Бинобарин, Э.Ўрмонов уйни кўриш учун Рашидникига боради ва у билан учрашиб, уйнинг нархини сўрайди. Натижада иккаласи баҳолашиб, 15.500 АҚШ долларига олди-сотди қилишга келишишади. Келишув ишонарли бўлиши учун эса харидор олдиндан 1000 АҚШ доллари беради.
Эртаси куни Р.Умматов ўн кун ичида уйни унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, қолган пулни ҳам беришини сўрайди.
Элмурод ўзи ишонган ҳамкори Ҳалимжон ўртага тушгани боис Рашидга қолган 14.500 АҚШ долларини ҳам санаб беради. Аммо пул берганлигини тасдиқловчи тилхат ёки бошқа бирор ҳужжат талаб қилмайди. Уй эгаси бўлса турли баҳоналарни рўкач қилиб, олди-сотдини орқага сураверади.
Мана шу тариқа орадан 6 ой ўтса-да, Рашиднинг важ-карсонлари тугамайди. Шу боис Э.Ўрмонов ундан пулини қайтаришни талаб қилади. Бироқ ёлғончи йигит пулларни қарзларига бериб юборганини айтади. Ана шу суҳбатдан кейин ҳам яна бир йил вақт ўтади. Бу муддатда Р.Умматов на уйни харидорнинг номига расмийлаштириб беради, на пулини қайтаради. Шундагина Элмурод алданганини англаб етади. Натижада у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилади.
Рашид Умматов айбига тўлиқ иқрор бўлади. Бинобарин, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Тергов жараёнида у жабрланувчига етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплайди. Шу боис Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади. Яъни судланувчини Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.
Биз бежизга Р.Умматовни кўзи очилмаган фирибгар, дея атамадик. Негаки у аввал ҳам фирибгарликка қўл ургани боис жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 7 февралдаги ҳукмига биноан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади. Аммо Фарғона вилоят судининг 2022 йил 31 мартдаги ажрими асосида ҳукм ўзгартирилади. Яъни унга тайинланган жазо Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 3 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Бироқ ҳали ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтамасидан олдин Рашиднинг юқоридаги фирибгарлиги фош бўлди. Бинобарин, суд ана шу ўталмаган жазони ҳам инобатга олган ҳолда ҳукм чиқарди.

Хуршид ҚОСИМОВ,
жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар суди раиси

Бувайда туман судининг раиси нафақага кузатилди

Фарғона вилоят судида суд тизимида судьялик фаолияти билан узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, ўзининг ҳалоллиги ва фидойилиги билан ёш кадрларга ўрнак бўладиган жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Ботир Мўминовни тантанали равишда нафақага кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Фарғона вилоят судининг раиси Шуҳрат Камолов ҳамда бир гуруҳ судьялар сўз олиб, Ботир Мўминовнинг ибратли фаолияти хусусида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.

 

Б.Мўминов илк фаолиятини 1997 йил Бувайда туман суди судьяси лавозимидан бошлаган. Ўтган йиллар давомида Олий суд судьяси мақомига эришди.

 

Судьялик юкини кўтариб, тизимда узлуксиз йигирма беш йил ишлаш айтмоққа осон, холос…

 

“Тадбирни кузатар эканмиз, нафақага кетаётган Б.Мўминов йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган касбидан узоқлаша олмаётгани, одил судловни таъминлашда умрининг охиригача хизматга тайёр эканлиги сўзларидан сезилиб турарди”, дейди вилоят суди раисининг ўринбосари Бобохон Вахобов.

 

Тадбир сўнггида, миллий қадриятларимизга асосланган ҳолда тўн кийдирилиб, совғалар тақдим этилди.

 

Машаққатли ва шарафли касб соҳиби бўлган Б.Мўминов йиғилганларга ўз миннатдорлигини билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилади.

Фарғона вилоят судларининг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахборот

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман, шаҳар судлари томонидан 2022 йил давомида жами 11.124 (9.898) нафар шахсга нисбатан 9.552 (8.373) та жиноят иши тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 1.226 нафарга ёки 12,4 фоизга кўпайган бўлса, жиноят ишлари ҳам шунга мутаносиб равишда 1.179 тага ёки 14,1 фоизга ортган.

Тамомланган ишлардан 7.601 (6.396) нафар шахсга нисбатан
6.175 (5.016) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 1.159 тага ёки 23,1 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида 3.498 (3.464) нафар шахсга нисбатан 3.352 (3.320) та иш тугатилган. Шундан 3.444 (3.409) нафар шахсга нисбатан 3.314 (3.280) та жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 33 нафар шахсга нисбатан тергов органи қўйган айбловлар бекор қилиниб оқланган бўлса, 8 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 25 нафар шахс апелляция инстанциясида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари тугатилган.

Шунингдек, ушбу даврда 1.469 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.

Ушбу даврда судланганларнинг 745 (533) нафари ёки 10,0 (8,5) фоизига жарима, 111 (34) нафари ёки 1,5 (0,5) фоизига мажбурий жамоат ишлари, 2.306 (1.928) нафари ёки 31,0 (30,7) фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 2.022 (2.074) шахсга ёки 27,2 (33,1) фоизига озодликни чеклаш, 2.151 (1.603) шахсга ёки 29,1 (25,5) фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, 92 (101) нафар ёки 1,2 (1,6) фоиз шахс шартли ҳукм қилинган.

2022 йилда жами кўрилган ишлар бўйича жавобгарликка тортилганларнинг 5.587 таси ёки 50,2 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2.550 таси ёки 22,9 фоизи унча оғир бўлмаган, 2.684 таси ёки 24,1 фоизи оғир, 308 таси ёки 2,8 фоизи ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар (560 та) 11,1 фоизга; унча оғир бўлмаган жиноятлар (230 та) 9,9 фоизга; оғир жиноятлар (410 та) 18,0 фоизга, ўта оғир турдаги жиноятлар (33 та) 12 фоизга кўпайган.

Таҳлилларга кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга доир ишлар Марғилон шаҳар, Қўштепа, Олтиариқ, туман судларида;

унча оғир бўлмаган жиноятлар Учкўприк, Риштон, Фарғона, Ёзёвон, Фурқат;

оғир жиноятлар Фарғона, Қўқон шаҳар, Қува, Бешариқ, Боғдод, Тошлоқ туман;

ўта оғир жиноятлар Қувасой шаҳар, Сўх, Данғара, Бувайда туман судларида кўп кўрилган.

Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан фирибгарлик 209 тага, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 388 тага, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш 164 тага, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш 97 тага, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш 48 тага, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш 49 тага, мансаб сохтакорлиги, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш 69 тага, тақиқланган экинларни етиштириш 125 тага, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш 50 тага, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар 322 тага ошган бўлса;

Ўғирлик 250 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 22 тага, ҳақорат қилиш 62 тага, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 57 тага, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш 49 тага, талончилик 39 тага, пора бериш 61 тага камайган.

Ортган жиноят турларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганимизда:

Фарғона, Қўқон, Қувасой шаҳарларида, Сўх, Данғара, Қува, Бешариқ, Боғдод,  Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона ва Ёзёвон туманларида фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, мансаб сохтакорлиги, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, тақиқланган экинларни етиштириш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноятлари ошган.

 

Амалга оширилган тарғиботлар:

 

2022 йилда Фарғона вилоят судлари томонидан турли ҳуқуқий мавзуларда 2.615 та маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида жами 2.258 та, шу жумладан телевидениеда 545 та, матбуотда – 434 та, радиода – 228 та,                 веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 1.048 та чиқишлар қилинган.

 

Суд таъсир чоралари:

 

Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан судлар томонидан жойларга хусусий ажрим ва тақдимномалар муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман шаҳар судлари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда  фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама қилиш учун 5.878 та хусусий ажрим чиқарилиб, 37 та тақдимномалар киритилган.

 

 

Иқтисодий судлари томонидан жами 21 604 та ишлар кўриб чиқилди.

Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
57,1 фоизга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг
12 322 та ёки 57,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. 2022 йилнинг 12 ойида 173 та ишлар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиб, бу жами кўрилган ишларнинг 0,8 фоизини ташкил қилди.

Кўрилган ишларни туркумлар бўйича таҳлил қилинганда
730 (694) таси ёки 3,4 (7,4) фоизи маҳсулот етказиб бериш шартномаси билан боғлиқ низоларни, 360 (171) таси ёки 1,6 (1,8) фоизи ижара шартномаси билан боғлиқ низоларни, 666 (1097) таси ёки 3,0 (11,8) банкрот деб топиш билан боғлиқ низоларни, 1146 (1039) таси ёки 5,3 (11,2) фоизи коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низоларни, 456 (182) таси ёки 2,1 (1,9) фоизи молиявий жарима қўллаш билан боғлиқ низоларни, 15383 (2787) таси ёки 71,2 (30,0) фоизи банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, 2863 (3 300) таси ёки 13,2 (35,5)  билан боғлиқ низоларни ташкил этади.

Иқтисодий судларда 2021 йилга нисбатан 2022 йилда 431 та банкрот деб топиш билан боғлиқ ишлар 35,3 фоизга камайган бир вақтда,

Маҳсулот етказиб бериш билан боғлиқ низолар 36 та ёки 4,9 фоизга;

Фарғона, Қувасой, Олтиариқ, Риштон туман, шаҳарларда;

Коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низолар 107 та ёки 9,3 фоизга;

Фарғона, Марғилон, Ўзбекистон, Қўштепа, туман, шаҳарларда;

Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ низолар 12596 та ёки 81,8 фоизга;

Вилоятимизнинг барча туман шаҳарларида бир неча баробарга кўпайган.

Вилоят суди ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 1255 та иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 365 млрд. сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

2022 йил давомида Фарғона вилоят судларига жами бўлиб 10861 та (2021 йилнинг шу даврида 12015 та) мурожаатлар келиб тушган, шулардан 6834 (7670) таси фуқаролик, 3514 (3569) таси жиноят ва 513 (776) таси иқтисодий судларга тааллуқли.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами мурожаатларнинг сони                 1154 тага ёки 9,4 фоизга камайган.

2022 йил давомида бевосита судларга 833 та (760 та) (507 таси фуқаролик ишлари бўйича, 298 таси жиноят ишлари бўйича,
28 таси иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари) умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73 та ёки 8,8 фоизга кўпайган.

Суд раҳбарияти ва судьялар томонидан 2022 йил давомида
жами 4510 нафар, шундан 1745 нафар бевосита суд биносида                      2765 нафар сайёр қабул жараёнида қабул қилинган. Мурожаатларнинг  163 таси ёзма ва 4347 таси оғзаки равишда берилган.

Қабуллар жараёнида жисмоний шахслар ва юридик шахс вакилларининг 52,8 фоизи ёки 2380 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 38,5 фоизи ёки 1738 нафари жиноят ишлари бўйича, 8,7 фоизи ёки 392 нафари иқтисодий ишлари бўйича судларга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали 5389 та (5407 та) (3851 та фуқаролик ишлари бўйича, 1445 таси жиноят ишлари бўйича, 93 таси иқтисодий ишлар бўйича) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 та ёки 0,3 фоизга камайган.

Шунингдек, Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали, Бош прокуратуранинг ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси порталлари орқали 129 та (97 та) (96 таси фуқаролик ишлари бўйича, 33 таси жиноят ишлари бўйича) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шу даврига нисбатан 32 тага ёки 33 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида жами келиб тушган 10861 та мурожаатдан 10692 та ёки 98,4 фоизи тўлиқ ўрганилиб, мазмунан ҳал этилган.

Мурожаатларнинг 655 таси ёки 6 фоизи қаноатлантирилган,                   22 таси ёки 0,2 фоизи рад қилинган, 10015 тасига 92,2 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 20 таси ёки 0,2 фоизи тегишлилиги ва тааллуқлилиги бўйича мазмунан ҳал қилиш учун бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 149 таси ёки 1,4 фоизи қолдиқда қолган.

Иқтисодий судлар томонидан 2022 йил 12 ойлик якуни бўйича Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божлари жами 1371 та иш юзасидан 3 млрд. 970 млн. сўмни ташкил этган. Шундан Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати 79 млн 540 минг сўм, Фарғона туманлараро иқтисодий суди 1 млрд. 747 млн 963 минг сўм, Марғилон туманлараро иқтисодий суди 1 млрд. 102 млн 230 минг сўмни, Риштон туманлараро иқтисодий суди 346 млн. 272 минг сўмни, Қўқон туманлараро иқтисодий суди 462 млн. 919 минг сўм, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди 231 млн. 660 минг сўмни ташкил қилади.

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Республика бюджетига ундирилиши белгиланган 4 268 та 19 млрд. 691 млн.
588 минг 310 сўмлик ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимларига юборилган бўлиб, шундан, 3 162 та (74,0%), 12 млрд. 098 млн. 018 минг 201 сўмлик (61,4%) ижро ҳужжатлари ижро қилинган.

         Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида ундирувчилар фойдасига 6282 та, 760 млрд. 126 млн. 032 минг 885 сўм турли шартномавий мажбуриятлардан қарздорликлар ундирилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича судларда жами  46.901 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. (Шундан 12 таси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришга доир ишларни ташкил қилади) Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврида
38.543 тани ташкил қилиб, 8.358 та ёки 21,7 фоизга кўпайган.
            Жумладан, кўрилган ишлардан 70.498 таси (суд буйруқлари билан биргаликда) (37.177 та) ёки 85,9 (73,1) фоизи мана шундай тизим орқали электрон шаклда келиб тушган.

Судларда кўрилган ишлар таҳлилига кўра, Фарғона туманлараро судида 15339 та ёки 32,7 %, Қўқон туманлараро судида 11444 та ёки
24,4 %, Марғилон туманлараро судида 8064 та ёки 17,2 %, Риштон туманлараро судида 6435 ёки 13,7 %, Ўзбекистон туманлараро судида
5029 та  ёки 10,7 %, Сўх туман судида 589 та ёки 1,2 %, вилоят судида 1 та ёки 000,3 % ни қайд этган.

Кўрилган ишлардан 38.146 (33.030) та ҳал қилув қарори чиқарилиб, 35.141 (30.017) та ёки 74,9 (77,8) фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган, 3.016 (3.013) та ёки 6,5 (7,9) фоизи рад қилинган, 466 (363) та ёки 0,9 (0,9) фоиз иш юритишдан тугатилган, 8278 (5150) та ёки 17,7 (13,4) фоиз ишлар бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган.

Судларда кўрилган ишларнинг 583 (400) таси ёки 1,2 (1,1) фоизи меҳнат муносабатларига оид низолар, 11.665 (9.945) таси ёки 24,8 (25,8) фоизи оила масалалар, шундан 6.202 (4.899) таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 1.252 (1.249) таси ёки 2,7 (3,2) фоизи уй-жой низолари,
29.014 (22.561) таси ёки 61,9 (58,5) фоизи битимлар билан боғлиқ низолар, шундан 24.859 (21.259) таси кредит ундириш ҳақидаги, 406 (109) таси ёки 0,9 (0,3) фоизи ер муносабатларига доир низолар, 2360 (2636) таси ёки 5,1 (6,8) фоизи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш 1.621 (1.643) таси ёки 3,4 (4,3) фоизи бошқа турдаги низоларни ташкил қилган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриладиган суд буйруғи билан боғлиқ аризалар 35.681 (12.092) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 23.589 та ёки 195,1 фоизга кўпайган.

Суд буйруқларнинг сезиларли даража ортишига 2022 йилнинг иккинчи ярмидан кредит шартномасига доир ишларнинг бир қисмини суд буйруғига ўтказдирилганлиги билан изоҳланади.

Ўтган даврда судларда аҳоли муаммоси билан ишлаш, даъво тоифаси кўпайиб бораётган низоларни келиб чиқишини олдини олиш ва низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида судьяларнинг ҳар бир туман, шаҳарларда сайёр қабуллари ташкил қилиниб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш борасида жойларда халқ билан очиқ мулоқот, давра суҳбатлари, оммавий ахборот воситаларида турли ҳуқуқий мавзуларда чиқишлар ўтказилган.

Бунинг натижасида уйга киритиш билан боғлиқ низолар 19,4 фоизга камайган.

Бироқ, кредит ундириш 3.600 тага (вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида) кўпайган;

оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 1720 тага (вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида) кўпайган;

меҳнат низолари 183 тага (Фарғона шаҳрида 57 тага, Қўқон шаҳрида  29 тага, Фарғона туманида 12 тага) кўпайган;

никоҳдан ажратиш 1303 тага (Риштон туманида 154 тага,  Боғдод туманида 149 тага, Фарғона шаҳрида 102 тага, Қўқон шаҳрида 100 тага, Бешариқ туманида 97 тага, Фарғона туманида 95 тага, Данғара туманида
93 тага,) сезиларли даражада ошган.

Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 113 (68) та фуқаролик ишлари бўйича келишув битими тузилган бўлса, 3794 (3352) та ишлар бўйича тарафлар ўзаро келишиб олганлиги, низо барҳам топилганлиги сабабли даъвогарлар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган.

Ўтган давр мобайнида судларда никоҳдан ажратиш ҳақидаги 4804 та ишлар бўйича Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг қуйи бўлимларидан хулосалар олиниб кўриб чиқилган.

Шундай бўлсада, никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган ишлар сони 2021 йил билан таққосланганда 1303 та ёки 26,5 фоизга кўпайган.

Хусусан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар Фарғона туманлараро суди 1.760 (1.431) та, Қўқон туманлараро суди 1.592 (1.232) та, Марғилон туманлараро суди 892 (731) та, Риштон туманлараро суди 1.030 (712) та, Ўзбекистон туманлараро суди 862 (724) та, Сўх туман судига 66 (69) тадан тўғри келган.

2022 йил давомида судларда никоҳдан ажратиш жами кўриб тамомланган ишлардан 5.719 (4.497) таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилиб, 3.674 (2.470) таси ёки 59,2 (50,4) фоизи бўйича даъво қаноатлантирилган, 2.045 (2.027) та ёки 32,9 (41,3) фоизи рад қилинган,
62 (40) та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган ва 421 (362) та фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилган.

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича даъвони қаноатлантириш даражаси никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича даъвони қаноатлантириш даражаси вилоят бўйича 59,2 фоизни ташкил этган бир вақтда, ушбу кўрсаткич Бағдод туманида 61,2 фоиз,  Марғилон шаҳрида 70,3 фоизни ташкил қилган.

Аҳолининг муаммолари билан ишлаш, низоларни судгача ҳал этиш ҳамда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда оммавий сайёр қабуллар ташкил қилинди.

Судлар томонидан ўтказилган бу каби сайёр қабулларда жами
458 (1351) нафар, суд биноларида эса 1745 (1291) нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

«Ибратли судья»: фарғоналик судья тақдирланди

Сўнгги йилларда одил судловни амалга ошириш йўлидаги ислоҳотлар самараси судьялар фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тегишли фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. «Ибратли судья» мукофоти, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилди.

Мазкур фармондан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Унга кўра, энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши ҳам кўрсатилган эди. Мукофотга номзодларни саралаш натижаларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз суд тизимида фаолият юритаётган 20 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди. Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда ўтказилган тадбирда улар тантанали равишда тақдирланди. Улар орасида жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси Рустамжон Зарипов ҳам бор.

Рустамжон Зарипов айни вақтда жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади.

Шу маънода ушбу мукофотга ҳақли равишда муносибларгина эга бўлади. Судлар фаолиятида илк маротаба таъсис этилган ва топширилган бу каби мукофот жамиятимизда мустақил ва одил суд тизимига эришишда ҳар бир судья учун рағбатдир, ўз навбатида улкан маъсулият ҳам юклайди.

Доимий комиссия йиғилишида ажримлар ҳамда ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди

Бугун халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши ҳузуридаги “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, туманда ажримлар ҳамда ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Шерзод Ахунбаев 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Бағдод туманидан ажрим бўйича келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан, ушбу муддатда суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисида жами 753 та иш кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг 254 таси Бағдод тумани “ҳисса”сига тўғри келгани, шундан 162 таси қаноатлантирилиб, 77 таси рад этилгани, 14 таси кўрмасдан қолдирилгани ва 1 таси иш юритишдан тугатилганини маълум қилди.

 

Таъкидланишича, шу даврда суд томонидан туман бўйича 321 та алимент ундириш юзасидан 321 та, моддий таъминот ундириш юзасидан 135 та, оилавий низолар юзасидан 26 та, уй-жой низолари юзасидан эса 17 та иш кўриб чиқилган.

 

Йиғилишда, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Тожиеванинг жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда ажримлар ва ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

 

Маълум қилинишича, ажримлар ҳамда шаръий никоҳларнинг олдини олиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг қамровли 300 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бунинг самарасида шаръий никоҳдаги 13 та оила ФҲДЁ бўлимида рўйхатдан ўтказилиб, никоҳ расмийлаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, жорий йил бошидан буён ушбу марказда 500 нафардан зиёд никоҳланувчи ёшлар оилавий ҳаётга тайёрланди.

 

–  Ажрим ёқасига келиб қолган, низоли оилаларга маҳалладаги намунали оилалар, фаоллар мураббий сифатида бириктирилган, “Ота-оналар университети” машғулотларига жалб этиш орқали муаммоли оилаларда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашилмоқда, – дея таъкидлади Т.Тожиева. Натижада, ажрим ёқасида турган 105 та оиланинг 92 тасида соғлом муҳит шакллантирилди ва томонлар яраштирилди.

 

Йиғилишда, шунингдек, ажрим сабаблари ҳам кўриб чиқилди. Таҳлилларга кўра, фарзандсизлик сабабли – 17 та (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 15 тага камайган), узоқ йиллар бир оила бўлиб яшамаслик сабабли – 53 та (ўтган йили – 0 та), учинчи шахс аралашуви сабабли – 47 та (ўтган йили – 34 та), спиртли ичимлик истеъмоли сабабли – 3 та ( ўтган йили – 2 та), характери тўғри келмагани сабабли – 69 та (ўтган йили – 57 та), никоҳланувчиларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги сабабли – 42 та (ўтган йили – 35 та), гиёҳвандлик моддалари истеъмоли сабабли – 3 та (ўтган йили – 2 та) оилага дарз кетган.

   

Йиғилиш якунида, жамият ва давлат тараққиётида ажримларнинг салбий таъсири (фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси – Ойбек Жиянов) ҳамда Ислом дини ва шариатда никоҳ, оила ва бошқа ижтимоий муносабатлар хусусидаги қарашлар (туман Бош имоми – Соҳибжон Аҳмедов), оилалардаги фарзандларни ижтимоий ҳимоялашнинг амалдаги тартиб-таомиллари (туман пенция жамғармаси бошлиғи – Собитали Собиров) юзасидан мулоҳаза юритилди.

Архив иши юритиш мавзусида вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, маъмурий судларининг архив мудири ва архивариуслари ҳамда Фарғона юридик техникумининг талабалари иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Вахобов, вилоят судининг судьяси Р.Қосимов, Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармасининг бош консультанти А.Юсупов, вилоят судининг барча судлов ҳайъатлари, туманлараро, туман, шаҳар судларининг архив мудирлари ва архивариуслари, Фарғона юридик техникуми талабалари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Семинар жараёнида туманлараро, туман (шаҳар) судларининг архивлар ҳақида тушунча, электрон архивнинг қулайлиги сабаблари, ташкилот ва корхоналардаги архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ўтказилган давлат назорати ва ҳужжатларни рақамлаштириш, архивлаштириш ва реставрация иш турлари, шунингдек суд соҳасидаги эксперт комиссиясининг ўрни, судлар фаолиятида архив иши билан боғлиқ қонунлар ва ҳуқумат қарорларини тўғри тадбиқ қилишни, хато ва камчиликларга йўл қўйилмасликни, тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни асраш, жамлаш, сақлаш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.
Семинар сўнггида, архив ишларига масъул бўлган ходимларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди.
Шу билан бирга семинар қатнашчилари Фарғона вилоят судида ташкил этилган музейига ташриф буюриб, тарихий аҳамиятдаги бўлган ҳужжатлар ҳақида қисқача маълумотлар олди.

Она тили – бу миллатнинг руҳидир…

Тил – Давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда Давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши ва мазкур сана “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан бутун республика миқёсида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 21 октябрь куни Фарғона вилоят судида барча судья ва суд ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали Она тили – бу миллатнинг руҳидир…” мавзусида маърифат соати ўтказилди. Тадбирда Фарғона давлат университети профессори Филология фанлари доценти Исмойилжон Ҳожалиев ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарғона политехника институти давлат тили ривожлантириш бўйича ректор маслаҳатчиси Фарида Турсуновалар иштирок этди.
Давра суҳбатида ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.
Ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги ҳамда ҳар биримиздан тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишни талаб этиши таъкидланди.

А    Х    Б    О    Р    О    Т

 (Фарғона вилоят судларининг 2022 йил 9 ойида амалга оширган ишлари юзасидан)

 

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 2022 йилнинг                 9 ойида 8.532 (6.953) нафар шахсга нисбатан 7.321 (5.832) та жиноят иши тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан шахс сони 1.579 нафарга ёки 22,7 фоизга кўпайган, жиноят ишлари ҳам мутаносиб равишда 1.489 тага ёки                     25,5 фоизга ортган.

Тамомланган ишлардан 5.882 (4.581) нафар шахсга нисбатан
4.784 (3.561) та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 1.223 тага ёки 34,3 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида 2.631 (2.349) нафар шахсга нисбатан 2.520 (2.248) та иш тугатилган. Шундан 2.589 (2.306) нафар шахсга нисбатан 2.493 (2.215) та жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Қайд этилган даврда 2.855 (2.462) та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг                                              38,9 (42,2) фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан сайёр суд мажлисида ишларни кўриш салмоғи 3,3 фоизга камайган.

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ўтган йилда 5 нафар шахс оқланган бўлса, жорий йилнинг таҳлил қилинаётган даврида 21 нафар шахс апелляция инстанциясида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилиниб, уларга нисбатан юритилган жиноят ишлари тугатилган.

Шунингдек, ушбу даврда 1.126 нафар шахсга нисбатан айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.

 

Таҳлил даврида судланганларнинг:

– 558 (392) нафарига жарима;

– 94 (27) нафарига мажбурий жамоат ишлари;

1.753 (1.379) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;

1.578 (1.482) нафарига озодликни чеклаш;

1.695 (1.122) нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиб,   64 (79) нафари шартли ҳукм қилинган.

 

2022 йил 9 ойида жами кўрилган ишлар бўйича жавобгарликка тортилганларнинг 4.247 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1.948 таси унча оғир бўлмаган, 2.099 таси оғир, 238 таси ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар (3.424 та) 24,0 фоизга, унча оғир бўлмаган жиноятлар (1.689 та) 15,3 фоизга, оғир жиноятлар (1.634 та) 28,5 фоизга, ўта оғир турдаги жиноятлар (204 та) 16,7 фоизга кўпайган.

 

Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан:

фирибгарлик 399 тага, ўғирлик 80 тага, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 310 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 23 тага, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 65 тага, безорилик 38 тага, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 64 тага, босқинчилик 17 тага, фоҳишахона сақлаш 31 тага ошган бўлса, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш 8 тага, пора бериш 52 тага, транспорт воситасини олиб қочиш 9 тага камайган.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларнинг кўрилиши бўйича:

2022 йил 9 ойида судларга жами 43.641 нафар шахсга нисбатан 35.180 та маъмурий иш келиб тушган бўлиб, 39.846 нафар шахсга нисбатан 32.363 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган.

Кўрилган ишларнинг 22.142 нафар шахсга нисбатан 19.077 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланган бўлса, 17.704 нафар шахсга нисбатан
13.286 та иш иш юритишдан тугатилган.

 

Иқтисодий ишларни кўрилиши бўйича:

2022 йилнинг 9 ойи давомида вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан жами 13.640 та иш кўриб чиқилган.

Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
58,5 фоизга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг
9.643 та ёки 70,6 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. 125 та иш суд буйруғи тартибида кўрилиб, жами кўрилган ишларнинг 0,9 фоизини ташкил қилади.

Кўрилган ишларнинг:

– 3.360 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид;

9 911 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид;

349 таси ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид;

19 таси корпоратив муносабатларга оид;

1 таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид ишларни ташкил қилади.

 

Кўрилган ишларни туркумлари мисолида таҳлил қилинганида:

коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ 898 (755) та;

банклардаги хисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ 9275 (1027) та;

 ижара шартномаси билан боғлиқ 268 (76) та;

кредит шартномаси билан боғлиқ 592 (520) та;

2602 (3274) таси бошқа тоифадаги яъни (банкротлик, молиявий жарима қўллаш, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, контрактация ва суғурта шартномаси) билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилган.

 

Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори                           1 млрд. 765 млн. сўм ва суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган давлат божи миқдори 15 млрд. 581 млн. сўмни ташкил қилган.

 

Хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 919 та иш кўрилиб, ишни кўриш натижаларига кўра уларнинг фойдасига 176 млрд. сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган. Шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектлари жавобгарлигида 11 479 та иқтисодий ишлар кўрилиб, 680 млрд сўм ундирилган. 

 

Фуқаролик ишларини кўрилиши бўйича:

Ўтган даврда 39.957 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Бу кўрсатгич 2021 йилнинг шу даврида 26.119 тани ташкил қилиб, 13.838 та ёки 52,9 фоизга кўпайган. Кўрилган ишлардан 33.948 таси (20940 та) ёки
84,9 (80,1) фоизи электрон шаклда келиб тушган.

 

Судларда кўрилган ишларнинг:

– 417 (314) таси меҳнат муносабатларига оид низолар;

– 8.588 (7.188) таси оила масалалар, шундан 4.535 (3.556) таси никоҳдан ажратиш ҳақида;

– 827 (553) таси уй-жой низолари;

– 26.607 (15.027) таси битимлар билан боғлиқ низолар, шундан 23.614 (14.233) таси кредит ундириш ҳақидаги;

– 322 (81) таси ер муносабатларига доир низолар;

– 1716 (1881) таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳамда;

– 1.480 (1.075) таси бошқа турдаги низоларни ташкил қилган.

 

Суд буйруғи билан боғлиқ аризалар 20.336 (8680) тани ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 11.656 та ёки 134,2 фоизга кўпайган.

 

Ўтган йилининг шу даврига нисбатан мулк ҳуқуқига оид яъни, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздиришга оид низолар
23,1 фоизга, уйга киритиш билан боғлиқ низолар 21,3 фоизга камайган.

 

Кредит ундириш 9.381 тага;

оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 1400 тага;

меҳнат низолари 103 тага;

никоҳдан ажратиш 979 тага ошган.

 

Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 87 та фуқаролик ишлари бўйича келишув битими тузилган бўлса, 3.305 та ишлар бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган.

 

Никоҳдан ажратиш жами кўриб тамомланган ишлардан 4.171 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, 2.615 таси бўйича даъво қаноатлантирилган, 1.566 таси рад қилинган, 51 таси иш юритиш тугатилган ҳамда 303 таси кўрмасдан қолдирилган.

Шундай бўлса-да, никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 979 тага кўпайган.

Шу сабабли Фарғона вилоят суди ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ўртасида (2020 йил 15 декабрда) тасдиқланган “Меморандум” ижросини таъминлаш, вилоятда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режа асосида вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида судлар, прокуратура органи ҳамда Оила ва хотин қизлар бошқармасининг қуйи тизимлари билан ҳамкорликда оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Шунингдек, жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш, оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи билан Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари томонидан 2022 йил 1 февраль куни “Оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан” тадбирлар режаси тасдиқланиб, режага асосан, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида Оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла раислари ҳамда уларнинг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари иштирокида оилавий зўравонликларни ҳамда нотинч ва носоғлом оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоларга батамом барҳам бериш чораларини кучайтириш, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий томонлари ҳақида тушунтириш ишлари амалга оширилди.

 

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар:

Вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларига 2022 йилнинг 9 ойида давомида 976 та умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб,                   29 таси қолдиқда, шундан 940 таси тегишли тартибда ўрганилиб, жавоб берилган.

Шунингдек, ушбу даврда судларга шахсий ва сайёр қабулларда жами 3069 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг
149 таси ёзма тартибда, 3320 таси оғзаки тартибда олинган бўлиб, шундан 2076 таси бевосита идораларга, 1379 таси эса сайёр қабулларга тўғри келган.

Юқоридагилардан ташқари судларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналаридан жами 3899 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси ўрганиб чиқилиб, тегишли тартибда жавоблар юборилган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 9 ойида судларга Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш ва Бош прокуратуранинг порталлари орқали 99 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг барчаси тегишли тартибда ўрганилиб, мурожаат муаллифларига қонунда белгиланган муддатларда жавоб берилган.

 

Тарғиботлар ишлари юзасидан:

Вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш билан биргаликда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик низоларини келиб чиқишини олдини олиш борасида халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини  янада ошириш мақсадида турли ҳуқуқий мавзуларда учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

2022 йилнинг 9 ойида Фарғона вилоят судлари томонидан турли ҳуқуқий мавзуларда 2.121 та маротаба учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида жами 1.814 та, шу жумладан телевидениеда 486 та, матбуотда – 323 та, радиода – 180 та,                 веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 825 та чиқишлар қилинган.

Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан судлар томонидан жойларга хусусий ажрим ва тақдимномалар муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.

Хусусан:

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман шаҳар судлари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда  фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама қилиш учун 5.878 та хусусий ажрим чиқарилиб, 37 та тақдимномалар киритилган;

фуқаролик ишлари бўйича 25 та хабарномалар, 802 та хусусий ажрим чиқарилиб, 17 та тақдимномалар киритилган.

иқтисодий ишлар бўйича ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жами 182 та суд таъсир чоралари қўлланилган, шундан, 3 та маъмурий иш қўзғатилган, 15 та моддий жавобгарликка тортиш ва 77 та интизомий жазо чораси қўллаш ҳамда 87 та хусусий ажрим ва хабарномалар чиқарилган.

Фарғона вилоят суди судьялари ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида суд қарорлари ижроси муҳокама қилинди

Судьялар ва суд ходимларини моддий таъминлаш ва судьяларнинг ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Президентимизнинг 2018 йилнинг 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида судлар томонидан қабул қилинган қарорлар натижасида чиқарилган ижро ҳужжатларининг ижро этилишида самарадорликка эришиш мақсадида куни кеча вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судлар ва Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа режими орқали семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят судининг ўринбосари А.Мадаминов соҳада учраётган хато ва камчиликлар, қолдиқдаги ижро ҳужжатлар ҳамда ижро ҳужжатларини асоссиз қайтарилишини бартараф этиш ҳақида нутқ сўзлаб, семинар иштирокчилари томонидан йўлланган саволларга кенгайтирган ҳолда жавоблар берди.

Шунингдек, келгусида ҳар иккала соҳаларда суд қарорларини ижро этилиши жараёнида учраётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда бу соҳа самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

Фарходжон Рахмонов, вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

БОШ МАҚСАД — ИНСОН ҚАДРИ

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарасини Фарғона вилоя­ти судлари фаолиятида ҳам яқ­қол кў­риш мумкин. Айниқса, дастлабки терговда қилмиши но­тўғри малакаланган ёки муқаддам ноҳақ айбланган шахс­ларнинг оқланаётгани давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган инсонпарварлик сиё­сати ҳамда «Инсон қадри учун» тамойилининг яққол намунасидир.

2022 йилнинг дастлабки яр­ми мобайнида вилоятимизда биринчи босқич судида 3 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳук­ми чиқарилган бўл­са, 12 нафар шахс апелляция инстанция судида оқланган. Шу билан бирга, 712 шахсга нисбатан 539 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қў­йилган айблов ўз­гарти­ри­либ, ҳукм чиқарилди. Шундан 223 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органи эълон қилган айблов иш ҳужжатларидан тўлиқ чиқариб ташланди.

Модомики, гап оқлов ҳукми ва ажримлари хусусида борар экан, бунда судья масаланинг ҳамма жиҳатига эътибор қаратиб, тарафларни атрофлича эшитиб, ҳар бир ҳолат ва далилни синчиклаб ўрганиб, сўнг барчасини адолат тарозисига қўйган ҳолда қарор қабул қилиши шарт. Ана шундагина ҳамюртларимизнинг судларга нисбатан ишончи янада мустаҳкамланади.

Фарғона вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош­қармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Равшанбек Тожибоевга (исм-шарифлар ўзгартирилган) нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кў­риб чиқилди.

Р. Тожибоевнинг куёви — Қўштепа тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи маъмурий амалиёт инспектори Ж. Аҳмедов 2014 йил куз ойларида жиноят устида ушланган.

Равшанбек Тожибоев куёвига нисбатан қўзғатилган ва Мар­ғилон шаҳар прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича енгиллик берилиши учун Фарғона вилояти ИИБ тезкор вакили С. Қорабоев ва МХХ Фарғона вилоя­ти бошқармаси собиқ ходими Б. Ҳакимовга 35 335 800 сўмга тенг 15 000 АҚШ долларини пора тариқасида берганликда айбланган.

Жиноят кодексининг 9-моддасига мувофиқ, шахс қонунда белгиланган тартибда ай­би исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.

Жиноят процессуал кодексининг 22-моддаси талабига кўра, терговчи, прокурор ва суд ҳақиқатни аниқлаш мақсадида жиноят юз берганини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Бунда иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқилиши керак.

Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчи ва судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатларни аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.

Бироқ дастлабки тергов ор­гани томонидан мазкур қо­нуний талабларга риоя қилинмаган. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқилмаган.

Қолаверса, С. Қорабоев тергов жараёнида Р. Тожибоевнинг пора берганлигини тасдиқлаган бўлса-да, судда гувоҳ тариқасида сўралганда бу кўр­сатмаларни тазйиқ ва босими остида бергани, айб­ланувчи куёвининг ишини ҳал қи­лиш учун унга мурожаат қилмагани ҳамда пул бермаганлигини билдирди.

Шу асосларга таянган жи­ноят­ ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Равшанбек Тожибоевни айбсиз деб топиб, оқ­лади. Унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий зарар оқибатларини тегишли тартибда бартараф қи­лиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Айтиш керакки, Фарғона вилояти судлари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида 780 та иш бўйича 943 нафар шахсга нисбатан қонун санкциясида кўрсатилганидан камроқ жазо тайинланган. Бу давлатимиз сиёсатининг кечиримлилик ва инсонпарварлик тамо­йил­лари тақозосидир.

Араз ва гина-кудуратни унутиб, ўзаро келишмовчиликни бартараф этиш, бир-бирини тушуниш, ярашиш каби фазилатлар миллий қадриятларимизнинг ўзига хос кўринишидир. Мана шундай яхшиликка ундовчи урф-одатлар судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 1 минг 804 нафар шахс­га нисбатан 1 минг 737 та жиноят иши Жиноят кодексининг 66-1-моддасига асосан тарафлар ярашганликлари сабабли тугатилгани бу фикримизнинг амалий исботидир.

Албатта, бу ҳаётда ҳеч ким хатодан холи эмас. Айниқса, ёшлар ора­­сида билиб-билмай, кў­пинча ножўя хатти-ҳаракатларининг оқибатини ўйламай жи­­ноят содир этиш ҳоллари уч­раб туради.

Бундай ҳолатда содир этилган қилмишнинг даражасига қараб, шахсга нисбатан кафолат хатлари асосида енгиллик берилиши қонунчилигимизга хос хусусиятлардан биридир. Вилоят судлари томонидан шахс­га нисбатан жазо тайинлашда Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кафиллиги эъ­тиборга олинмоқда.

Аввало, жазоларни енгилроқ тури билан алмаштиришда, судланувчининг қилмишидан тегишли хулоса чиқаргани,  меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, бундан буён тўғри йўл­дан тоймай юришга қатъий­ ин­тилаётгани инобатга олин­моқда. Бу ҳам қонунларимизнинг инсонпарварлик тамойилларига асосланганлигидан далолат.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида вилоятимизда пора олиш, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, пора бериш, транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари камайган. Аммо фирибгарлик, ўғирлик, транспорт воситалари ҳа­ракати ёки улардан фойдаланиш хавф­сизлиги қоидаларини бузиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўз­лаштириш ёки рас­трата йўли билан талон-тарож қи­лиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, ҳақо­рат қилиш, босқинчилик жиноятлари кўпайган.

Бу, ўз навбатида, жойларда кенг жамоатчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқий тар­ғибот ва ташвиқот ишларини янада жонлантириш, шу орқали ҳам­юртларимизга ҳар бир жиноятнинг ҳуқуқий оқибатларини, янги қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини халқчил тарз­да тушунтириб бориш зарурлигини кўрсатмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугун давлатимиз раҳбарининг «Суд остонасига қа­дам қўй­ган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётга­нига тў­лиқ ишонч ҳосил қи­лиши керак», деган сўзлари судлар фаолияти учун муҳим дастуриламалдир.

Шуҳрат КАМОЛОВ,

Фарғона вилояти суди раиси

Фарғонада вилоят суди раиси кубоги учун судья ва суд ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тасдиқланган «Фарғона вилоят суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ижроси юзасидан Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Мусобақада, Фарғона вилоят суди жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари, жиноят ишлари бўйича Фарғона минтақаси судлари, жиноят ишлари бўйича Қўқон минтақаси судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судларининг судьялари ва суд ходимлари иштирок этди.

Мусобақа натижасига кўра, Фарғона вилоят судининг жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди.

 

Мусобақа якунида ғолиблар вилоят суди раисининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фарғона вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг

Брифингда вилоят маъмурий суди раис ҳамда Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосарлари томонидан ҳисобот даврида кўрилган жиноят,  фуқаролик,  иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар таҳлили, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари, жазо амалиёти, ишларни юқори инстанцияларда кўрилиш аҳволи, оқлов ҳукми, судланганлик ҳолати, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари, жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабули, Меморандумлар ижроси, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар ҳақида атрофлича ахборотлар бериб ўтилди.

Жумладан, вилоят Маъмурий суди томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 667 та маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, шуларнинг 503 таси оммавий низолар билан боғлиқ ишлардан иборат бўлган. Биринчи ярим йиллик мобайнида маъмурий судларда кўрилган ишларда давлат органлари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ишлар салмоқли улушни эгаллаган. Бу йўналишда кўрилган 302 та ишлардан 141 таси қаноатлантирилган бўлса, жами кўрилган ишларнинг 268 таси ёки 40 фоизи қаноатлантирилган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ҳисобот даврида 4901 та жиноят ишлари тамомланган. Айблов ҳукмлари бўйича энг кўп қўлланилган жазо амалиёти озодликни чеклаш (жами судланганларнинг 33,1 фоизи) жазоси бўлган. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси судланганларнинг 30,5 фоизи ёки 1151 нафар шахсга нисбатан қўлланилган. 2022 йил бошидан шу кунга қадар умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳукм чиқариш ҳолати қайд этилмаган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса ўтган даврда 29249 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12582 тага ортган. Судларда кўрилган ишларнинг катта қисми (73,1 фоизи) битимлар билан боғлиқ низоларга тааллуқли бўлган. Статистик кўрсаткичлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан олинганда, бу борадаги ишларнинг 2,3 баробарга ортганлигини кўрсатмоқда. Бунинг асосий сабаби эса кредит ундириш билан боғлиқ даъволарнинг кескин ортганлиги (жорий даврда 18882 та ишлар кўрилган) билан изоҳланади. Шунингдек, кўрилган ишларда оила масалалари (8,8 фоиз), юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш (6,3 фоиз) масалаларидаги ишлар ҳам салмоқли улушга эга.

Вилоят суди раиси соврини учун Фарғонада судья ва суд ходимлари ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тасдиқланган «Фарғона вилоят суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ижроси юзасидан Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида эркаклар учун 3 километр, аёллар учун 2,5 километр масофага югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада, Фарғона вилоят суди жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари, жиноят ишлари бўйича Фарғона минтақаси судлари, жиноят ишлари бўйича Қўқон минтақаси судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судларининг судьялари ва суд ходимлари иштирок этди.

Мусобақа натижасига кўра, аёллар ўртасида биринчи ўринни Марғилон туманлараро иқтисодий судининг ходими Дилшода Рахмонова ҳамда эркаклар ўртасида биринчи ўринни шу суднинг ходими Хасанов Хусанжонлар қўлга киритиб, мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланди.

Мусобақа якунида ғолиблар вилоят суди раисининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эълон

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун (фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ихтисосликлар бўйича) талабгорлар қабули давом этмоқда.
Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Тайёрлаш курси бир йиллик ўқув дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни Судьялар олий мактаби ёки Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатларига топширишлари лозим:
тайёрлаш курси ихтисослиги номини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;
талабгор томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (талабгор ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек талабгорнинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 (ёки 5380100 ) ва унинг иловаси нусхалари (нотариал тартибда тасдиқланган  ёки, агар ходим давлат органида ишлаётган бўлса, ушбу давлат органининг муҳри билан тасдиқланган нусхаси);
талабгорнинг паспорт ёки ID картаси нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси (нотариал тартибда тасдиқланган  ёки, агар ходим давлат органида ишлаётган бўлса, ушбу давлат органининг муҳри билан тасдиқланган нусхаси);
3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл);
психиатрия ва наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;
хорижий давлат фуқаролигини олмаганлиги ёки хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга эмаслиги тўғрисидаги тилхат;
охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;
иш жойидан тавсиянома;
ўзи ва яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.
Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар намуналари www.sudyalaroliymaktabi.uz сайтига жойлаштирилган.
Маълумот учун тел: (998) 555-010-199.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси

Фарғонада Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда

Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида жорий йил 21-23 апрель кунлари Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бўлиб ўтмоқда.

 

Бугун Қўштепа туманида Ёзёвон, Олтиариқ туманлари аҳолиси учун, куннинг иккинчи ярмида Боғдод туманида Риштон, Сўх ва Бувайда туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

 

Сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Ҳалилулло Тўрахўжаев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, Ички ишлар вазири ўринбосари Яҳёжон Абдулҳаков, Судьялар Олий Кенгашининг судьяси Баҳром Собиров, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлари тингланди, улар тегишлилигича ўрганилди. Аксарият мурожаатлар қабул давомида ҳал этилди, қолганларининг ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди, тушунтириш талаб этиладиган масалалар юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жойизки Олий суд раисининг ўринбосари Ҳ.Тўрахўжаев томонидан шу бугунга қадар 349 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 114 нафар жойида ижобий ҳал қилинди.

Оммавий сайёр қабуллар эртага, 23 апрель куни соат 10:00да Қўқон шаҳридаги Ёшлар боғида Қўқон шаҳри, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон ва Учкўприк туманлари фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.

Фарғона вилоят судларининг матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармони 1-бандида, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 15 апрель куни Фарғона вилоят Матбуот уйида Фарғона вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари судларнинг 2022 йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан ахборот берилди.

Унда, Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят маъмурий суди, туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан 2022 йил 3 ойида кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар таҳлили, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари, жазо амалиёти, ишларни юқори инстанцияларда кўрилиш аҳволи, оқлов ҳукми, судланганлик ҳолати шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари, жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабули, Меморандумлар ижроси, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар ҳақида ахборотлар очиқланди.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасида” семинар-учрашув

Барчамизга маълумки давлатимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга ҳамда одил судловни таъминлашга катта эътибор бериб келинмоқда.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш ҳамда инсон манфаатларини муҳофаза қилишда қатор ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий омиллар муҳим ўрин тутади.

Шу муносабат билан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида  Фарғона вилоят ИИБ биносида Фарғона вилоят судининг судьялари В.Сиддиков ва Т.Тўрақулов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси А.Миножиддинов, Фарғона вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи У.Тошпўлатов ҳамда туман (шаҳар) ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул ходимлар иштирокида видеоконференцалоқа режимида семинар учрашув ўтказилди.

Семинар-учрашув давомида судьялар маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни тайёрлаш ва юборишда ҳамда судда кўриш давомида профилактика инспекторлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни кўрсатиб ўтиб, ушбу хато ва камчиликларни келгусида бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги  Қонунида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши, тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетиши ҳисобга олинишини ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши, ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича назоратни амалга ошириши, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши белгилаб олинди.

 

Вахобжон Сиддиков,

Фарғона вилоят судининг судьяси

 

«Халқаро хотин-қизлар» байрами муносабати билан Фарғона вилоят судида тадбир бўлиб ўтди

8 март «Халқаро хотин-қизлар» ва 10 март – Халқаро аёл судьялар кунлари муносабати билан вилоят судининг раиси бошчилигида байрам табриги бўлиб ўтди.

Тадбирда, вилоят судининг раиси Ш.Камолов суд жамоаси аёл ҳамкасбларни байрам билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларига омадлар тилади.

Шундан сўнг Фарғона вилоят судининг судьялари Ф.Сиддикова, М.Мусаханова ва Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Акрамовага Олий суд раисининг хизмат бурчини намунали бажаргани учун берилган ташаккурнома тантанали равишда топширилиб, сўнг тизимда  ишлаётган барча хотин-қизлар табрикланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

«Менинг маҳаллам-менинг судьям» ғояси асосида сайёр учрашув ташкил этилди

     Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Тожиддин Вахобов томонидан жорий йилнинг 29 январь куни  “Менинг маҳаллам-менинг судьям” шиори остида жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни тушунтириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан Фарғона шаҳар «Симтепа» маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла фуқаро йиғини ходимлари ва маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролар иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.

Сайёр қабул муаммолар ечими

         2022 йил 7 январь куни Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ташкил этиш масаласида Фарғона вилоят судининг раиси вилоят маъмурий суди раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ Қабулхонаси мудири ўртасида тасдиқланган режа ижроси юзасидан Қўқон шаҳри, Данғара, Учкўприк, Бувайда, Риштон, Олтиариқ, Боғдод, Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманларида судьялар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида 161 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 49,7 фоиз ёки 80 та масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 24,2 фоиз ёки 39 та мурожаатлар тегишли идораларга йўналтирилди, 26,1 фоиз ёки 42 та мурожаат қаноатлантирилиб, жойида ҳал қилинган.

 

Ижобий ҳал этилган мурожаатлар таҳлил қилинганида, 34 нафар шахсларга нисбатан ишлари сайёр суд мажлисида кўрилиб, тайинланган жазо турлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди;

5 нафар фуқаронинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати қисқартирилди (МЖтКнинг 343-м бўйича);

1 нафар фуқаронинг маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича тайинланган жарима миқдори камайтирилди;

2 нафар фуқаронинг никоҳдан ажратиш масаласи бўйича тушунтириш ишлари олиб бориб, 3 йилдан буён бирга яшамаётган оила тикланди.

Қабулда ҳал бўлган 45 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан оғзаки ташаккурномалар билдирилди.

Қобилжон Муталиев, Фарғона вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Фарғона вилоят судлари томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳақида

Фарғона вилоят жиноят ишлари бўйича судлари томонидан  2021 йилда амалга оширилган ишлар.

2021 йилда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг иш юритувига 12.267 шахсга нисбатан 10.154 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, ўтган йилдан 1.021 шахсга нисбатан 765 та жиноят иши қолдиқ бўлиб ўтган, шундан 9.898 шахсга нисбатан 8.373 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига 4.908 шахсга нисбатан 4.309 та ишга кўпайган.

Жами кўриб тамомланган ишлардан 6.396 шахсга нисбатан 5.016 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлса, 3.464 шахсга нисбатан 3.320 та ишлар эса тугатилган.

Тугатилган ишларнинг 3.409 шахсга нисбатан 3.280 таси тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ва 55 шахсга нисбатан
40 та иш бошқа асосларга кўра тугатилган; 14 та иш бўйича 14 шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган; 27 та иш бўйича 33 шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган.

852 шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган бўлса, 296 шахс суд залидан қамоққа олинган.

1.434 нафар аёлларга нисбатан 1.295 та, 456 нафар вояга етмаганларга нисбатан 381 та ва олтмиш ёшдан ошган 318 нафар эркаларга нисбатан 315 та иш кўриб тамомланган.

 

Жазо амалиёти: 6.396 шахсга нисбатан 5.016 та иш бўйича жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган. Шундан: 533 шахсга жарима; 34 шахсга мажбурий жамоат ишлари; 1.928 шахсга ахлоқ тузатиш ишлари; 2070 шахсга озодликни чеклаш; 1.603 шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Юқори инстанцияларда кўрилиши бўйича: 2021 йил давомида вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига 1.455 шахсга нисбатан 1.058 та жиноят иши апелляция протести ва шикоятларига асосан келиб тушган, шундан 1.014 шахсга нисбатан 838 та иш кўриб тамомланган, 108 нафар шахсга нисбатан 86 та иш апелляция протести ва шикояти қайтариб олингани муносабати билан кўрмасдан қайтарилган.

 

Апелляция инстанцияси томонидан кўриб тамомланган ишлар бўйича 63 шахсга нисбатан 51 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган, 148 шахсга нисбатан  109 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган (шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган 94 та иш бўйича 101 нафар шахслар амалда етказилган зарарни қоплангани сабабли суд қарорлари ўзгартирилган), 684 шахсга нисбатан 571 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Судларда оқлов қарорлари чиқарилиши: вилоят суди томонидан 27 та иш бўйича 33 шахс оқланган. Шундан, 22 шахс биринчи инстанция судида, 11 шахс эса апелляция инстанцияси судида оқланган.

 

Судланганлик ҳолати: 2021 йил давомида 6.396 (2020 йилда 3.447) шахс судланган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2.949 шахсга кўпайган.

 

Судларда материалларни кўрилиши: келиб тушган 4.781 та материаллардан 4.351 таси қаноатлантирилиб, 222 таси рад этилган. Шундан, 2.578 шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида.

 

2021 йил давомида 38.543 та (2020 йилда 19.595 та) фуқаролик ишлари кўриб тамомланган, шундан 30.037 та (13.722 та) ёки
77,9 (70,02) фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан судларда кўрилган ишлар 18.948 та ёки 96,6  фоизга кўпайган.

Судларда кўрилган ишлар бўйича 10 млрд. 548 млн. (4 млрд.,
420 млн.)
сўм давлат божи ундирилган.

22 млрд. 520 млн. сўм давлат божи ундириш ҳақида
33.919 та ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроларига юборилган.

E-XSUD электрон тизим орқали кўрилган ишларнинг 30.875 таси (10.816 та) ёки 80,1 (55,1) фоизи ахборот тизими орқали электрон шаклда келиб тушган.

Судларда кўрилган ишларнинг 312 (324) таси ёки 0,8 (1,7) фоизи меҳнат муносабатларига оид низолар, 9619  (7192) таси ёки 25 (36,8) фоизи оила масалалари, шундан 4.899 (3.466) таси никоҳдан ажратиш ҳақида, 1.218 (602) таси ёки 3,1 (3,1) фоизи уй-жой низолари, 152 (2.325) таси ёки 0,4 (11,9) фоизи мулк ҳуқуқи, 23.220 (5.446) таси ёки 60,2 (27,8) фоизи битимлар билан боғлиқ низолар, шундан 21.259 (4072) таси кредит ундириш ҳақидаги, 154 (516) таси ёки 0,4 (2,6) фоизи ер муносабатларига доир низолар, 397 (234) таси ёки 1,03 (1,2) фоизи зарарни ундиришга оид низолар, 2431 (2576) таси ёки 6,3 (13,1) фоизи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳамда 1050 (380) таси ёки 2,8 (1,8) фоизи бошқа турдаги низоларни ташкил қилган.

Судларда мулк ҳуқуқига оид яъни, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздиришга оид низолар 1294 та ёки 3,9 баробар, ер муносабатларига оид низолар 392 та ёки 3,3 баробарга камайган; оила низолари билан боғлиқ ишлар 6.603 тага, никоҳдан ажратиш 1.433 тага кўпайган.

Суд буйруқлари 12.144 тани (7.508 та) ташкил қилган.

Суд буйруқлари ҳам 4.636 та ёки 61,7 фоизга кўпайган.

Суд буйруқлари асосан, алимент ундириш 1.410 тага, солиқ қарздорлигини ундириш 1.383 тага, коммунал қарздорликни ундириш 1.000 тага кўпайган (вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда).

Судларда ўтган даврда тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар бўйича 51 та (48 та) ишлар бўйича келишув битими тузилган бўлса,
2.417 та (1.698 та) ишлар бўйича даъвогарлар ўзларининг даъвосидан воз кечганлар.

Апелляция инстанциясида 994 та (909 та) ишлар кўрилиб, суд қарорларига ҳуқуқий баҳо берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали судларга келиб тушган мурожаатлар 3.480 тани (2068 та) ташкил қилиб, (1412 ёки 68,2 фоизга кўпайган) мурожаатларнинг 67,3 фоизи ижобий ҳал қилинган.

Ишларни кўриб чиқиш натижаларида келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар билан бирга оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан 788 та (299 та) хусусий ажрим чиқарилиб, муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.

Суд амалиётини ўрганиш юзасидан 82 та (81 та) умумлаштиришлар ўтказилиб, натижаси бўйича 69 та (52 та) тақдимномалар киритилди.

 

Иқтисодий ишлар бўйича судлари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида.

 

2021 йилда вилоят суди ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан жами 9 269 та ишлар кўриб чиқилган.

Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,3 фоизга кўпайиб, жами кўрилган низоли ишларнинг
5 192 та ёки 56,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 2021 йилда 186 та ишлар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиб, бу жами кўрилган ишларнинг 2,0 фоизини ташкил қилди.

Кўрилган ишларнинг 4 564 таси ёки 49,2 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 3 568 таси ёки 38,4 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 1 115 таси ёки 12,0 фоизи ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид, 22 таси ёки 0,2 фоизи корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил қилади.

Кўрилган ишларни иш туркумлари мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, судлар томонидан ҳисобот даврида маҳсулот етказиб бериш шартномаси билан боғлиқ 694 та, тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ 2 787 та, банкрот деб топиш билан боғлиқ 1115 та, контрактация шартномаси билан боғлиқ  445 та, молиявий жарима қўллаш билан боғлиқ 413 та, кредит шартномаси билан боғлиқ 753 та ишлар кўриб чиқилган.

2021 йил давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси, контрактация шартномаси, тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ низолар кўпайган бўлса, банкрот деб топиш, кредит шартномаси билан боғлиқ, шунингдек коммунал хизмат кўрсатиш ва лизинг шартномаси билан боғлиқ низолар камайган.

 

Мурожаатларни кўриб чиқилиши: судларга жами бўлиб 7.766 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 3.480 таси фуқаролик, 3.506 таси жиноят ва 780 таси иқтисодий судларга тааллуқли.

Инвестор ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Риштон тумани Агробанк АТБда Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари А.Мадаминов,  судьялар Б.Мамадалиев, М.Умаров ва У.Эргашев иштирокида инвестор ва тадбиркорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд таркибида инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўришга ихтисослашган алоҳида судлов ҳайьати ташкил этилганлигини, шу билан бирга, Иқтисодий процессуал кодексига янги модда киритилганлиги, унга кўра, инвестициявий низолар бўйича ишлар жумласига  инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар, инвестиция шартномалари ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низолар, инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар, инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар, инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар шулар жумласига киришини маълум қилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб,  инвестор ва тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида эканлиги таъкидланди.

Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган судьялар ва суд ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари маданий ҳордиқ чиқаришлари учун спектакль томошасига таклиф этилдилар. Меҳмонлар учун “Эргинамнинг орзуси» номли комедия намойиш этилди.

Зулхумор Солиева пьесаси асосида режиссёр Муҳаммадсоли Юсупов томонидан саҳналаштирилган спектакль Фарғона шаҳридаги Санъат саройида томошабинлар ҳукмига ҳавола этиб келинмоқда. Асарда кундалик ҳаётда учраб турувчи воқеликлар ўзига хос юмор билан кулгига олинган. Шунинг баробарида, теварак-атрофимизда ҳар қадамда кўзга ташланувчи маиший иллатлар, одамлар феълидаги қусурларга ҳам маҳорат билан “кўзгу” тутилганки, бу беихтиёр ҳар бир томошабинни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайди.

Турган гапки, судьялар ва суд ходимлари спекталдан катта таассурот олдилар.  “Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” дегандай, мароқли ҳордиқ иш унумига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

Фарғонада жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг архиви энг намуналиси деб топилди

Республика судлари раислари, судьялари ва ходимлари иштирокида
2021 йил 27 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган Олий суд Раёсати йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2021 йил
9 март куни тасдиқланган Йўл харитасининг 95-банди ижроси юзасидан 2021 йил 4 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг биносида Фарғона вилояти барча туман (шаҳар), туманлараро судлари архивариуслари, архив мудирлари ва давлат архивлари раҳбарлари иштирокида архив ишини янада такомиллаштирган қаратилган семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинарда архив ишларини ташкил этиш, иш юритиш тартибига риоя қилиш, архивга қўйилган талаблар юзасидан соҳа мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.

Шу тариқа ушбу семинарда судлар орасида жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг архиви энг намуналиси деб топилди.

КОНСТИТУЦИЯМИЗ ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТ ҚОМУСИГА АЙЛАНДИ

Инсон ҳаётда бахтли яшаш учун интилади, эзгу мақсадлар сари қадам ташлайди.Унинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган, адолат ва қонун устувор жамиятдагина бунга эриша олади.  Янги Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқарони ҳаётдан рози қилиш йўлидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам аслида шу. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу  йил Асосий Қонунимизнинг қабул қилинганлигига 29 йил тўлмоқда. Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда улкан ишлар амалга оширилди. Президентимиз ташаббуси билан инсон қадри улуғланмоқда. Ислоҳотлар ҳам айнан инсон омилига қаратилганлиги ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борганда, унда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсад қилингани, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият дея эътироф этилгани, жаҳон конституцияшунослик хазиналари бўлмиш – тенглик, адолат, мафкура ҳамда фикрлар хилма-хиллиги, ҳокимиятлар бўлиниши, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларидан суд қарорисиз маҳрум этиб бўлмаслиги, айбсизлик презумпцияси кабилар мустаҳкамланганлигини таъкидлаш зарур.

Асосий қонунимизда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланган. Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши каби муҳим норманинг мустаҳкамлаб қўйилиши, ўз навбатида суд ҳокимиятининг Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимига мансублигини ҳамда унинг амалда мустақил ва эркин фаолият кўрсатишини кафолатлади. 

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири – инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқлари самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади. Зеро, ҳар бир демократик давлатда суд тизими инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган механизмнинг асосини ташкил қилади. 2021 йил 9 февраль куни Конституциянинг 107-моддаси биринчи қисми суд тизими тузилмаси қайта таҳрир этилди.

Судлар бугунги кунда адолат қўрғони сифатида қонун устуворлигини таъминламоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида вилоятимизда 33 шахсга нисбатан оқлов ҳукмларининг чиқарилгани ҳам аслида инсонпарварликнинг ёрқин ифодасидир.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга, шунингдек, бугунги кунга келиб халқимиз эришган улкан ютуқларга яна бир бор назар ташлар эканмиз, мазкур ислоҳотлар ва ютуқларнинг фундаментал асоси ва ҳуқуқий негизини Асосий Қомусимиз ташкил этишини яна бир бор кўришимиз мумкин.  Асосий Қомусимиз мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида урушни тарғиб қилганлик учун (150-моддасида), мавжуд конституциявий тузумни ўзгартиришга даъват этганлик учун (159-моддасида) жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ўтган йиллар давомида инсон манфаатларини муҳофазалашга қаратилган миллий қонунчилик тизими яратилгани ва изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани самараси бугун юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришида, аҳоли фаровонлиги ва  жамиятимиз барқарорлиги мисолида кузатиш мумкин.  Асосий қонунимиз иқтисодий соҳада ҳам муайян имкониятларни яратиб бермоқда. Мамлакат иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этишининг Конституцияда белгилаб қўйилиши ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари яратилганлиги мулкдор бўлиш ҳуқуқини амалга оширишга ҳар томонлама шароит ва қулайликлар туғдирди. Айниқса, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилиши кафолатланганлиги жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтиришнинг муҳим омили сифатида намоён бўлмоқда. Судлар томонидан инвесторлар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят иқтисодий судлари томонидан 2021 йилнинг 10 ойида 849 та тадбиркорларга оид ишлар кўрилган ҳамда 7 нафар инвесторларнинг бузулган ҳуқуқлари суд томонидан кўрилиб, қаноатлантирилган.

Мухтасар айтганда, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи Асосий қомусимиз юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, оила тақдирида, уларнинг бугунги ҳаёти, эртанги келажагини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 Шуҳрат Камолов,

 Фарғона вилоят судининг раиси

Фарғона вилоят судининг раиси Сўх туманида фуқаролар билан учрашди

Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ташкил этиш масаласида Фарғона вилоят судининг раиси вилоят маъмурий суди раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ Қабулхонаси мудири ўртасида тасдиқланган режа ижроси юзасидан  вилоят судининг раиси Ш.Камолов раислигида, раис ўринбосарлари ва судьялари иштирокида Фарғона вилояти Сўх тумани “Равон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида 26 шахсларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Жумладан:

5 нафар шахсларга нисбатан ишлари сайёр суд мажлисида кўрилиб, тайинланган жазо турлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди;

1 нафар шахснинг даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан қабул қилиниб, рўйхатга олинди;

1 нафар шахсга фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ҳал қилув қароридан нусха олиб берилди;

19 нафар шахсга нисбатан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабулда туман прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси, Халқ қабулхона, туман ҳокимияти вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, фуқароларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 21 нафар фуқаролар ҳамда тадбиркорлик томонидан оғзаки ташаккурномалар билдирилди.

Судья ва ёшлар

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Фарғона вилояти суди биносида юридик техникум ўқувчилари билан “Судья ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда юридик техникум ўқувчилари вилоят судининг тарихий- музейи, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив хизматлар ва суд мажлисларини масофавий ўтказиш тартиби ҳамда вилоят судининг маъмурий биноси билан яқиндан танишдилар.

Шу билан бирга мажлислар залида вилоят судининг судьялари ва ёшлар кенгаши етакчилари билан давра суҳбати ўтказилди.

Судьялар ва ёшлар кенгаши етакчилари суҳбатни ҳозирги кундаги “Суд- ҳуқуқ” тизимидаги ислоҳотлар, судьялар олий кенгашининг ташкил қилиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 ноябрда сўзлаган нутқидаги Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган энг устувор вазифалар, шу билан бирга соҳага оид бўлган мавзулар доирасида ўтказишди ва техникум ўқувчилари берилган саволларига мазмунли жавоб олдилар.

ҲОФИЗНИ ТУНАГАН ЎҒРИ

Қува тумани халқи илгаридан санъатга кўнгил қўйган, айниқса қўшиқчиликка эътибор катта. Буни тумандан кўплаб машҳур хонанда ва созандалар етишиб чиққани ҳам тасдиқлайди. Илхомжон Искандаров ҳам ёш хонандалардан, консерваторияни тамомлаб созандалар гуруҳини ташкил этиб, одамларнинг тўй-томошаларида хизмат қилиб келмоқда.

2021 йил 26 июль куни Акбаробод қишлоғида бўлган никоҳ тўйида ҳофиз И.Искандаров бошчилигидаги гуруҳ хизматда бўлди, шўх куй-қўшиқлар ёшларни, барча меҳмонларни шод этди. Бундан хурсанд бўлганлар ҳофизга, созандаларга пуллар қистиришди, пулнинг “чўғи” баландлигидан ҳофизга яна илҳом келди, ёшларга ёқар қўшиқларни куйлаб тўйга файз киритди.Тўйга меҳмон бўлиб келган М.Қурбонов ҳам ҳофизга қойил қолди ва унга пул қистира туриб, мусиқа асбоби ғилофида турган пулларни кўрди ва фикри бузилди. Бир неча миллион пуллар шундай сўри устида турибди, ҳофиз-у созандалар фақат даврага файз улашиш билан овора. М.Қурбонов атрофга олазарак қаради-да, санъаткорлар пулини “туя қилди”.

Бир муддат овозга дам бериш баҳонасида тўхтаган ҳофиз, ғилофнинг қуруқлигини кўрди ва овози бўғилди, пул дегани фақат жигардан эмас, балки ўпкага ҳам дахлдор экан. Тўйхонада дарров шовқин кўтарилди, биров шу куни кўп ичган мастлардан гумонласа, бошқаси қуда томондан ташриф буюрганлардан пулни сўроқлади. Аммо, тўй оқшомини видеотасвирга тушираётган йигит ўз касбининг ҳақиқий устаси экан. Видеоёзувдан ким нима егани-ю, ким қанча қистирганигача тасвирланибди. Унда М.Қурбоновнинг санъаткорлар сафига қўшилиб тургани, сўнг пайт пойлаб сўрига қўл чўзиб, бир нима олгани-ю ва шу заҳоти шошилиб ташқарига чиқиб кетгани кўриниб қолди. Тўйга меҳмонга эмас, хизматга чақирилган профилактика инспектори ҳам “иссиқ из”дан бориб М.Қурбоновни ушлади. Ўғри ҳам йўқолиб қолмаслиги учун олиб қўйган 3,5 млн. сўмни ҳофизга қайтарди ҳатто дарҳол кетидан ИИБ ходимини юборгани учун ҳофиздан ҳам “ўпкалашни” унутмади.

Ҳа, санъаткор халқи кўнгилчан, одамшаванда бўлади экан, И.Искандаров ҳам судда М.Қурбоновни кечирганини айтиб, ишни ярашув билан тугатишни сўради. Ўз навбатида М.Қурбонов ҳам қилмишига иқрор бўлиб, ярашувга асосан уни озод этишни илтимос қилди ва жиноят иши юритувдан тугатилди. Зеро, М.Қурбонов юқоридагилардан тўғри хулоса чиқариб, тарбияланган бўлса шунинг ўзи катта гап.

 

И.Искандаров эса тўйларда меҳмонларга шодлик улашиб, тўйхонага файз киритиб юрибди, тушаётган пулларга энди ҳушёр, ишончли жойга жойлашни созандаларга тайинлаган. Тўйхона – муродхона дейишади, бундай муқаддас жойда ўзганинг мулкига кўз олайтириш оғир гуноҳ аммо маънавияти паст, нафсига қул кимсалар орамизда бор экан, айтар сўзимиз шу, тўйхонада эҳтиёт бўлинг, меҳмонларни ўғри қилманг.

 

Зафаржон Омонов, жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси

Сайлов ва ёшлар

Фарғона вилоят судининг раиси Камолов Шуҳрат Маратович жорий йилнинг
13 октябрь куни Фарғона вилояти юридик техникуми ўқувчилари билан “Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят судининг раиси Ш.Камолов суҳбат давомида суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, бир суд бир инстация тамойилини мазмун-моҳияти, ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида тўхталиб, бугунги кунда мамлакатимизда сиёсий жараён 24-октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида мазмунли тушунчаларни баён қилиб, техникум ўқувчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтди.

СУДЬЯЛАР ЎРТА МАКТАБДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИШДИ

Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг ташаббуси билан Қува туманидаги 66-сонли мактаб биносида «Сайлов қонунчилиги, сайлов соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари» ва «Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг ҳуқуқий таҳлили» мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ўрта мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

        Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига кун тартибида қайд этилган масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

       Шунингдек, суд раиси З.Омонов ва судья Қ.Абдуллаевлар томонидан шахсий қабул амалга оширилиб, унда нафақат мактаб ўқувчилари мактаб ўқитувчиларини хизмат ҳамда хизматдан ташқари вақтида юзага келётган муаммолари юзасидан, балки уларнинг шахсий ва оилавий масалаларга оид мурожаатлари ҳам тингланди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.

        Давра суҳбатида ўқитувчилар, ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари мавзулар бўйича суд ходимларига ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди ва уларга батафсил жавоблар олишди.

      Тадбир сўнгида иштирокчилар келгусида ҳам ушбу турдаги ҳуқуқий-профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олдилар.

Тил тўғрисидаги қоидаларга амал қилган ҳолда суд ҳужжатлари матнини тайёрлаш даркор

Фарғона вилоят судида суд ҳужжатлари матнини тайёрлашда давлат тили тўғрисидаги қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида вилоят судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда суд қарори қатъийлиги, уни ижросини таъминлашда тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир гап аниқ ва равшан ёзилган бўлиши, қолаверса, маълум бир мақсадни кўзлаб ишлатилиши таъкидланди. Шунингдек, ҳужжат матни расмий муносабатларни ифодалаши ҳисобга олиниб, матнда бадиий тасвир воситаси, турли сўз ўйинлари, кучли ҳиссий бўёқдор сўзларнинг қўлланилишига йўл қўймаслик лозимлиги, матндаги ахборот холис акс эттирилган бўлиши кераклиги айтиб ўтилди. Айниқса, суд қарорлари ва суд мажлиси баённомасини сифатли ёзилишида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

СУДЬЯЛАР ФАОЛИЯТИ ОЧИҚ ВА ШАФФОФ ЭЛЕКТРОН РЕЙТИНГ ДАСТУРИ АСОСИДА БАҲОЛАНАДИ

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш:

➖ судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;

➖ суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

 

Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

 

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

 

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.

 

Достонбек Холматов,

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг котиби

ИНСОНЛАРГА ЕНГИЛЛИК БЕРУВЧИ ҚОНУН АМАЛДА

Фуқаро Х.М. кеч бўлиб қолгани учун уйига шошилди ва бошқарувидаги “Дамас” автомашинасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, Қува тумани, Ёнғоқтаги қишлоғида Д.Ў. бошқарувидаги автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Натижада, Д.Ў.нинг машинаси шикастланиб, йўловчи И.М. “енгил” тан жароҳати олди. Юқоридаги ҳолат бўйича Қува тумани ИИБ ЙҲХБ суриштирувчиси томонидан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари, мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Қува туман судига юборилган.

Бугун, судда ҳуқуқбузар Х.М.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси билан юритилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, тарафларга МЖтКга 2021 йил 4 октябрдаги қонун билан киритилган ўзгартиришлар яъни ярашув институти жорий этилгани ҳақида тушунтирилганда, жабрланувчилар Д.Ў. ва И.М. ҳуқуқбузар томонидан уларга етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани, улар ўзаро ярашиб олишганини баён этиб, суддан ишни ярашувга асосан тугатишликни сўраб ариза билан мурожаат этишди. Ўз навбатида ҳуқуқбузар Х.М. ҳам қилмишига тўлиқ иқрорлиги, жабрланувчилар билан ярашиб олганини айтиб маъмурий ишни ярашувга асосан тугатишни сўради.

Мазкур маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКга юқоридаги қонун билан киритилган янги 3131-3135-моддалари тартибида ҳаракатдан тугатилди. Бу ўз ўрнида эҳтиётсизлиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этган, ўз қилмишига иқрор ва ундан пушаймон бўлиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаган ҳамда улар билан ярашиб олган Х.М.ни яна жавобгарликка тортилишини, унга жарима ёки бошқа турдаги маъмурий жазога тайинланишини олдини олди. Умуман олганда, ярашув институти жиноят қонунчилигида қўллана бошлангач, унинг самарадорлиги тезда кўринди, фуқароларда қонунга ва бошқа шахслар ҳуқуқларига ҳурмат, қилмиш учун жавобгарлик ҳиссини ривожлантирди. Шу сабаб, мазкур институтни маъмурий жавобгарликка доир ишлар бўйича ҳам жорий этишга эҳтиёж анчадан буён мавжуд эди. Мазкур ўзгаришлар маъмурий ишларни кўришда фақат ижобий натижалар беради деб ишонаман, ярашув тарафларда қонунга ҳурмат, мавжуд низони тез фурсатда, тарафларни ортиқча овора қилмай, судлар ва бошқа идораларда ишларни сифатли кўрилишига, энг асосийси фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ижобий ўзгаришларга ва жамиятда адолатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

 

Зафаржон Омонов, жиноят ишлари бўйича

Қува тумани судининг раиси

Фарғона вилоят суди раисининг марафон мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тасдиқланган «Фарғона вилоят суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ижроси юзасидан 2021 йилнинг 9 октябрь куни Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида спортнинг 3 километрга югуриш мусобақаси бўйича марафон бўлиб ўтди.

Мусобақада Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Жиноят ишлари бўйича Фарғона минтақаси судлари, Жиноят ишлари бўйича Қўқон минтақаси судлари, Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари ва Иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судларининг судья ва суд ҳодимлари иштирок этди.

Мусобақа натижасига кўра 2,5 кмга югуриш бўйича аёллар ўртасида биринчи ўринни Марғилон туманлараро иқтисодий судининг ходими Дилшода Рахмонова ҳамда эркаклар ўртасида 3 кмга югуриш бўйича жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг ходими Илғорбек Ашуралиевлар қўлга киритди.

Марафон якунида ғолиблар вилоят суди раисининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан такдирланди.

Талабалар билан очиқ мулоқат ўтказилди

Гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш Ўзбекистон Республикасининг асосий мақсад вазифалари ҳисобланади.

2021 йил 4 август куни Фарғона вилоят суди раиси томонидан тасдиқланган “2021 йилнинг август-декабрь ойлари давомида суд тизимида фаолият юритаётган ёшларнинг суд-ҳуқуқ ислоҳатларини амалга оширишлари бўйича медиа-режа ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона вилоят суди судларида фаолият юритаётган ёшлар учун” медиа-режанинг
3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят суди судья катта ёрдамчилари Жахонгир Саттаров, Мухаммадали Махмудовлар 2021 йил
29 сентябрь куни Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг биносида “тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети билан ҳамкорликда  “Гендер тенглиги, аёлларнинг жамият ва оилада ролини ошириш” мавзусида секминар ўтказилди.

Семинарда 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун моҳияти, ҳозирги кунда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларни жамиятда ролини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳатлар ёритиб ўтилди.

Ўтказилган семинар очиқ мулоқат тарзида ўтказилиб
савол-жавобларга бой бўлди.

Фарғона вилоят суди жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар  бўлими

Судьялар талабалар билан учрашди

Фарғона вилояти Боғдод тумани Итисодиёт коллежи талабалари билан жиноят ишлари бўйича Боғдод туман судининг раиси О.Мирсадиков ва Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси И.Қўзибоев ҳамда Марғилон туманлараро Иқтисодий судининг раиси А.Акбаровлар иштирокида сайлов қонунчилигида янги қабул қилинган қонунлар ҳамда Сайлов кодекси юзасидан тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот давомида ёшларга сайловда иштирок этишнинг аҳамияти борасида тушунчалар берилиб, сайлов жараёнлари қай тартибда олиб борилиши юзасидан керакли маълумотлар берилди. Ёш сайловчиларнинг бу жараёнда фаол иштирок этишлари учун ўз ҳуқуқлари тушунтириб ўтилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоблар олишди.

Сайлов қонунчилиги тарғиб қилинмоқда

24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови демократик тамойиллар асосида ташкил этилаётган бўлиб, ҳудудларда бу жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро, Қўқон туманлараро иқтисодий судлари томонидан Қўқон Университетида сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда бу галги Президент сайлови Сайлов кодекси асосида ўтказилаётганлиги, миллий сайлов қонунчилигимиздаги ўзгаришлар хусусида сўз юритилиб, барчани муҳим сиёсий тадбирида фаол бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Маъмурий ишларни онлайн кўриш тартиби

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг судга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Хусусан аҳолига судга мурожаат қилишда кўплаб қулайликлар яратилаётгани ҳам бунда муҳим ўрин тутмоқда. Соҳага ахборот технологиялари кенг тадбиқ этилмоқда. Одамларнинг судма-суд юришларига барҳам бериш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан маъмурий ишларни онлайн тартибда кўриб чиқиш тартиби юзасидан туман профилактика инспекторлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Мазкур тартибнинг афзалликлари ва ўзига хос жиҳатлари бўйича маълумотлар берилди.

Фахрийлар ҳамиша эъзозда

Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти суди раиси Ш.Камолов ҳамда вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьялари узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритиб, айни пайтда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
– Ўз касбининг фидойиси бўлган меҳнат фахрийларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – дейди вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти Қобилжон Муталиев.
– Улар ўз даврида касбига садоқат билан хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшган. Шу боис ҳам меҳнат фахрийларимизни эъзозлаб, руҳан қувват бўлиш ҳамда бой тажрибаларидан сабоқ олиш уларнинг ишини давом эттираётган соҳа ходимлари учун шарафли бурчдир.
Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтаётган бу каби учрашувлардан кўнгли тоғдек юксалаётган меҳнат фахрийлари Ватанимизга тинчлик, хонадонларга тўкинлик, ёшларга бахту иқбол тилаб, дуога қўл очмоқда.  
Шу билан бирга байрам тадбирига кела олмаган суд фахрийларининг яшаш хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олинди.

Марғилон суди томонидан жазо ўтаётган 10 нафар маҳкумлар жазодан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов томонидан 2021 йил 19 июль куни Марғилон шаҳридаги “Милтиқсоз” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, Марғилон шаҳар Пробация бўлимининг жазо ўтаётган 10 нафар маҳкумларига нисбатан киритган тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб,  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги оммавий қабуллар бошланди

Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бошланди.

Жараёнга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х. Тўрахўжаев раҳбарлик қилмоқда.

Айни пайтда Марғилон, Фарғона, Қувасой шаҳарлари ҳамда Тошлоқ ва Фарғона туманлари аҳолиси Марғилон шаҳрида қабул қилиниб, фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилмоқда.

Эртага оммавий қабул Ёзёвон ва Боғдод туманларида давом эттирилиб, унда Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Боғдод, Риштон, Бувайда, Учкўприк ва Сўх туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганилади.

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида судлар фаолиятини ёритиш масалалари бўйича маҳаллий журналист ва блогерлар учун ўқув семинар-тренинг ташкил этилди

Унда иштирокчиларга Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходимлари томонидан суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқининг амалга оширилиши, шунингдек, судлар томонидан мазкур масалага оид қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги куни “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида малакали тренерлар суд органларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари, ахборот тарқатишда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, жавобгарлик масалалари ҳамда суд ишларига доир материалларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот беришди.

Ўқув машғулоти сўнгида Фарғона вилояти судлари раислари билан журналист ва блогерлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилиб, томонлар ўзаро фикр алмашдилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Судьяликка номзодлар захирасига кириш истагини билдирувчи фуқаролар диққатига

Биз биламизки, судьялик касби катта масъулият, фидойилик
ва ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон, унинг оиласи тақдири туради.

Суд ишларида адолатли қарорлар қабул қилишга қодир бўлган, мустақил, турли хил таъсирларга қарши тура оладиган юксак малакали, ҳаёт тажрибасига эга судьяларни шакллантириш бугунги куннинг талабидир.

“Ўзбекистон Республикасининг Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг
61-моддасига асосан “Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин” деб белгиланган. Юқоридаги талабларга мос келадиган номзодлар судьялик лавозими захирасига кириш учун Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъатига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси.

Тел: 73-226-52-98

 

Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида стол-тенниси бўйича “Фарғона вилоят суди раиси кубоги” ва шаҳмат бўйича “Суд гроссмейстери” мусобақалари бўлиб ўтди

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6099-сонли Фармони ижроси юзасидан тасдиқланган “Фарғона вилоят суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижроси юзасидан 2021 йил 26 июнь куни Фарғона вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида бўлиб ўтган стол-теннис бўйича “Фарғона вилоят суди раиси кубоги” ва шаҳмат бўйича “Суд гроссмейстери” мусобақалари бўлиб ўтди.
  • Стол-теннис мусобақасида: 92 нафар Фарғона вилоят судлари ва суд ҳодимлари иштирок этди ва мусобақалар Фарғона вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли “Кимёгар” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
  •  
  • Стол-теннис бўйича эркаклар ўртасида якка тартибда олимпия тизимида ўтказилган мусобақаларда Фарғона вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Исамиддинов Хамидулло 1-ўринни, Фарғона вилояти маъмурий судининг девонхона мудири Омонов Умиджон 2-ўринни, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг девонхона мудири Холматов Достонбек эса 3-ўринни қўлга киритди.
  •  
  • Аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг ходими Парпиева Одинахон 1-ўринни, жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг ходими Шокирова Мастура 2-ўринни, Фарғона вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Хожирахматова Гузал эса фаҳрли 3-ўринни қўлга киритди.
  • Шаҳмат бўйича “Суд гроссмейстери” мусобақасида 32 нафар Фарғона вилоят судлари ва суд ҳодимлари иштирок этди ва олимпия тизимида ўтказилган мусобақада фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси Р.Мамажонов ғолиб бўлиб, “Суд гроссмейстери” совринини қўлга киритди. Иқтисодий ишлар бўйича Риштон туманлараро судининг раиси У.Эргашев 2-ўринни қўлга киритган бўлса, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Р.Зокиров фаҳрли 3-ўринни эгаллади.
  •  
  • Мусобақа ғолибларига “Раис кубоги”, 1-даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди, мусобақанинг совриндорларига ҳам диплом, медал ва бошқа эсдалик совғарлари топширилди.
  •  
  •  
  •  
  • Акрамжон Мамасидиков, Фарғона вилоят судининг спорт тарғиботчиси

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Қўштепа тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди, туман Адлия бўлими, Мажбурий ижро бўлими, ФХДЁ ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғини  қошида ташкил этилган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” аъзолари ҳамда маҳаллалардаги ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари иштирок этишмоқда.

Семинар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларни мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларни олдини олишда соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, эр-хотин, қайнона-келин, қайнона-куёв ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш, шошма-шошарлик қилиб никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан, ноқонуний никоҳ билан кифояланиб турмуш қуриш ҳолатларини олдини олишга қаратилди.

Тадбирда сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманларо суди раиси С.Акбаров ҳар қайси даврда, ҳар қайси мамлакат тарақққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи – оилани моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келганлиги, шу маънода, мамлакатимизда мустақил демократик тараққиёт йилларида давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган оиланинг жамиятимизнинг муҳим бўғини сифатида тутган ўрни ҳамда ролини оширишга қаратилган кенг қамровли дастурий аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, соғлом оилани шакллантириш, туғма касалликларга чалинган ва ирсият билан боғлиқ болалар туғилишининг олдини олиш, шаръий никоҳ, қариндош уруғлар ўртасида ва эрта никоҳларни олдини олиш юзасидан таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда никоҳланувчи ёшлар ўртасида туман ФҲДЁ бўлимларида ташкил этилган “Оила мактаблари”да тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Семинар иштирокчиларининг талаб ва таклифлари ҳамда савол-жавобларига мутахассислар томонидан жавоблар  берилиб, келгусида бу каби семинарларни кўпроқ ўтказиш бўйича келишиб олинди.

 

Саидазизхон Акбаров, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманларо судининг раиси

Иш бўйича жабрланганларга етказилган моддий зарарнинг қопланиши фирибгарлик жинояти учун озодликдан маҳрум этилган маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилишига сабаб бўлди.

Элдор Мирзаев (исм-шарифи ўзгартирилган) таниши Музаффар Абдуллаев ва Хуршид Амановлардан 2-3 маротаба насияга чорва ҳайвонларни сотиб олиб, пулини ўз вақтида бериш орқали уларнинг ишончига кириб олади. Шу тариқа Элдор Мирзаев 26 бош қўй ва 5 бош қора молларни 92.000.000 сўмга сотиб олиб, пулини бир ой муддатда беришини айтиб уларни алдаб, чорва ҳайвонларини бошқа шахсларга сотиб юбориб фирибгарлик жиноятини содир қилиб, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг 2020 йил 24 декабрдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Элдор Мирзаев қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, бошқа фуқароларни алдамаслигини айтиб судга апелляция тартибида шикоят тақдим қилади.

Натижада Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида, 2021 йилнинг 22 июнь куни суд раиси Ш.Камоловнинг раислигида Элдор Мирзаевга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 5-қисми (етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди) талабига амал қилиб, Э.Мирзаевга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини моддий зарар қопланганлиги муносабати билан ўзгартириб, унга тайинланган Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ўзгартириб, уни жазони ижро этиш муассасасидан қамоқдан озод қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки ўзгаларни ишончига кириб,  уларни алдаб, фирибгарлик қилишнинг оқибати суд курсисига олиб келганидан тўғри хулоса чиқариш керак. Ризқни ҳалол топган одам ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди.

 

 

 

Акрамжон Мамасидиков, Фарғона вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судлар ва “Васийлик ва ҳомийлик” органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик

Мамалакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни  ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги  ҳамда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 23 июнь куни Фарғона вилоят суди фуқаролик судлов ҳайъати биносида Фарғона вилоят прокуратураси, Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги “Васийлик ва ҳомийлик” органи ўртасида “Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судлар ва “Васийлик ва ҳомийлик” органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида видеоконфернция алоқа режимида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов томонидан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги низомнинг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек, болани ўз тарбиясига олиш, бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш, фарзандликка олиш тоифасидаги фуқаролик ишлари кўрилганда “Васийлик ва ҳомийлик” органлари томонидан тақдим қилинаётган хулосаларни ваколати доирасида сифатли тақдим қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Cеминар машғулоти савол жавобларга бой бўлиб, вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов ва судьялар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

Келгусида “Васийлик ва ҳомийлик” органлари билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.

Фарғонада судьялар сайёр қабулда

2021 йил 24 март куни Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ташкил этиш масаласида Фарғона вилоят судининг раиси вилдоят маъмурий суди раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ Қабулхонаси мудири иштирокида тасдиқланган режа ижроси юзасидан жорий йилнинг 19 июнь куни сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулга Фарғона вилоят судининг раиси Ш.Камолов раислик қилиб, Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Қува, Қўштепа, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларига қарашли маҳалла фуқаролар йиғини биноларида сайёр қабуллар ўтказилиб, 91 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган 91 нафар фуқароларнинг 63 нафари
суд-ҳуқуқ масалаларида, 28 нафари ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларда мурожаат қилинди.

Ўрганишлар давомида 59 та масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, шундан, 28 та мурожаатлар тегишли идораларга йўнатирилди. Шундан 4 нафар шахсларга нисбатан ишлари сайёр суд мажлисида кўрилиб, тайинланган жазо турлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод қилиниб ижобий ҳал қилинди.

Қабулда туман (шаҳар) прокуратураси, ИИБ, МИБ, Халқ қабулхона, туман (шаҳар) ҳокимияти вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раислари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, фуқароларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек 7 нафар фуқаролар томонидан оғзаки ташакуррномалар билдирилди.

 

Фарғона вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Skip to content