Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш

Ёшларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш уларнинг хаётда ўрнини топиши, берилган имкониятлардан унумли фойдаланишида муҳим ўрин тутади.

Шу асосда, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси Бузрукхон Аброров Марғилон шаҳридаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари билан учрашди.

Учрашув давомида ўқувчиларга вояга етмаганлар ўртасида ўткир тиғли жисмлар ҳамда совуқ қуроллар олиб юрмаслик, унинг салбий оқибатлари ҳамда жиноятга еткаловчи омиллар ҳақида бир қатор тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчи ёшлар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Бузрукхон Аброров

Фуқаролик ишлари бўйича

Фарғона вилоят судининг судьяси