Сайёр қабул муаммолар ечими
2022 йил 7 январь куни Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ташкил этиш масаласида Фарғона вилоят судининг раиси вилоят маъмурий суди раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ Қабулхонаси мудири ўртасида тасдиқланган режа ижроси юзасидан Қўқон шаҳри, Данғара, Учкўприк, Бувайда, Риштон, Олтиариқ, Боғдод, Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманларида судьялар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида 161 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 49,7 фоиз ёки 80 та масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 24,2 фоиз ёки 39 та мурожаатлар тегишли идораларга йўналтирилди, 26,1 фоиз ёки 42 та мурожаат қаноатлантирилиб, жойида ҳал қилинган.
Ижобий ҳал этилган мурожаатлар таҳлил қилинганида, 34 нафар шахсларга нисбатан ишлари сайёр суд мажлисида кўрилиб, тайинланган жазо турлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди;
– 5 нафар фуқаронинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати қисқартирилди (МЖтКнинг 343-м бўйича);
– 1 нафар фуқаронинг маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича тайинланган жарима миқдори камайтирилди;
– 2 нафар фуқаронинг никоҳдан ажратиш масаласи бўйича тушунтириш ишлари олиб бориб, 3 йилдан буён бирга яшамаётган оила тикланди.
Қабулда ҳал бўлган 45 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан оғзаки ташаккурномалар билдирилди.
Қобилжон Муталиев, Фарғона вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти