Коррупцияга қарши курашиш: Барқарор тараққиёт ва ёшлар келажаги сари

Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Саида Махмудова томонидан Фарғона шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида «Коррупцияга қарши курашиш: Барқарор тараққиёт ва ёшлар келажаги сари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Сухбат давомида С.Махмудова мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ўқувчи ёшларга маълумотлар бериб, коррупция иллатига қарши туриш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Жумладан С.Махмудова – Коррупцияга қарши курашишда таълим ва тарбия жуда муҳим рол ўйнайди. Мактабда ҳалол бўлиш – бу ўз меҳнатимиз билан билим олиш, алдамаган ҳолда имтиҳон топшириш, ўқитувчилар ва дўстларимизга нисбатан адолатли бўлиш демакдир. Агар биз бу йўлдан юрсак, нафақат ўзимиз учун, балки келажак авлодлар учун ҳам яхши намуна бўламиз – дея таъкидлаб ўтди.